Соатова Моҳинур Мажид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек ҳажвий матнлари таржимасида кулги ҳиссини ифодаланишига хос когнитив-прагматик жиҳатлар, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.ПҳД/Фил6285.
Илмий раҳбар: Байманов Хабибулла Абдуллаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, ПҳД.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Саримсоқов Хуршид Абдималикович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Сидиқов Қосимжон Абилович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек ҳажвий матнлари таржимасида кулги ҳиссининг ифодаланиш механизмларини когнитив-прагматик нуқтаи-назардан таҳлил қилиш ҳамда ушбу жараёнда юзага келадиган лингвистик ва маданий ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек ҳажвий матнларида кулги ҳиссининг тил бирликларининг бевосита маъноси орқали эмас, балки фрейм ва скриптлар оппозицияси, консептуал зидланиш, коммуникатив кутилманинг бузилиши, семантик силжиш, пресуппозиция ҳамда импликатуранинг ўзаро уйғунлиги асосида актуализацияланиши аниқланиб, унинг реципиент томонидан адекват идрок этилишида миллий-маданий фон билимлари, контекстуал ассоциациялар, коммуникатив ният ва аудитория кутишининг белгиловчи аҳамияти асосланган;
инглиз ва ўзбек ҳажвий матнларининг қиёсий-когнитив таҳлили асосида кулги ҳосил қилишнинг умумий механизмлари ҳамда миллий-лингвомаданий доминантлари дифференциаллаштирилган, жумладан, инглиз ҳажвий дискурсида нозик киноя ва абсурд диалогларнинг, ўзбек ҳажвий дискурсида эса халқона юмор, маиший вазият, муболаға, топқирлик ҳамда ижтимоий стереотипларнинг устуворлиги далилланган;
кулги ҳиссини таржимада сақлашга хизмат қилувчи функционал эквивалентлик, прагматик мослаштириш, маданий адаптация, компенсация, эксплицитация ва контекстуал алмаштириш стратегиялари баҳоланиб, уларнинг сўз ўйини, имплисит маъно ва миллий реалияларни таржима қилишдаги самарадорлиги асосланган;
ҳажвий матн таржимасида таржимоннинг кулги эффектини қайта яратиш, функционал-прагматик эквивалентликни та'минлаш, маданий коннотацияларни сақлаш ва муаллифнинг коммуникатив ниятини адекват ифодалашни та'минлаши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги ҳажвий матнлар таржимасида кулги ҳиссини ифодаланишини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек ҳажвий матнларида кулги ҳиссининг тил бирликларининг бевосита маъноси орқали эмас, балки фрейм ва скриптлар оппозицияси, консептуал зидланиш, коммуникатив кутилманинг бузилиши, семантик силжиш, пресуппозиция ҳамда импликатуранинг ўзаро уйғунлиги асосида актуализацияланиши аниқланган, унинг реципиент томонидан адекват идрок этилишида миллий-маданий фон билимлари, контекстуал ассоциациялар, коммуникатив ният ва аудитория кутишининг белгиловчи аҳамияти асосланганлиги ҳақидаги хулосалар Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+585845 EPP-1-2017-ES-EPPKA2-CBHE-JP “CLASS: Development of the interdisiplinary master program on Computational Linguistics at Central Asian universities” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 10-декабдаги 3932/02-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида кулги ҳиссига эга бўлган матнлар ва уларнинг таржималарини адабиётшунослик, таржимашунослик, когнитив тилшунослик ва прагматика сингари соҳалар бўйича мавжуд илмий маълумотларни бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек ҳажвий матнларининг қиёсий-когнитив таҳлили асосида кулги ҳосил қилишнинг умумий механизмлари ҳамда миллий-лингвомаданий доминантлари дифференциаллаштирилган, жумладан, инглиз ҳажвий дискурсида нозик киноя ва абсурд диалогларнинг, ўзбек ҳажвий дискурсида эса халқона юмор, маиший вазият, муболаға, топқирлик ҳамда ижтимоий стереотипларнинг устуворлиги далилланганлиги ҳақидаги хулосалар Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган ”English Access Microscholarship Program” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 10-декабдаги 3933/02-сон маълумотномаси). Натижада берилган тавсиялар халқаро лойиҳани амалга оширишда ва унинг ўқув жараёнида ундан унумли фойдаланишга хизмат қилган;
кулги ҳиссини таржимада сақлашга хизмат қилувчи функционал эквивалентлик, прагматик мослаштириш, маданий адаптация, компенсация, эксплицитация ва контекстуал алмаштириш стратегиялари тизимлаштирилган ҳамда уларнинг сўз ўйини, имплисит маъно ва миллий реалияларни таржима қилишдаги самарадорлиги асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг “Маънавий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Адабий жараён” ва “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг 2024-йил январ ва феврал ойларидаги сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 15-сентябрдаги 03-09-1433-сон маълумотнома). Натижада, берилган тавсиялар телерадиокомпания муҳарриятида адабий дастурлар ва эшиттиришларда замонавий адабий жараёнга илмий ёндашувни чуқурлаштиришга хизмат қилган;
ҳажвий матн таржимасида таржимоннинг кулги эффектини қайта яратиш, функционал-прагматик эквивалентликни та'минлаш, маданий коннотацияларни сақлаш ва муаллифнинг коммуникатив ниятини адекват ифодалашни та'минлаши асослаб берилганлиги ҳақидаги хулоасалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг “Маънавий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳаррияти томонидан тайёрланган “Адабий жараён” ва “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг 2024-йил январ ва феврал ойларидаги сонларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 15-сентябрдаги 03-09-1433-сон маълумотнома). Натижада, берилган тавсиялар телерадиокомпания муҳарриятида адабий дастурлар ва эшиттиришларда амалий-методик асос сифатида қўлланилиб, замонавий адабий жараёнга илмий ёндашувни чуқурлаштиришга ва кўрсатувлар сифатини оширишга ёрдам берган.