Эсонов Рустам Рахмонали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Турли тизимли тилларда эртакларнинг лингвокултурологик хусусиятлари, 10.00.13 – Қиёси ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.4.PhD/Fil3986.
Илмий раҳбар: Жамолитдинова Дилноза Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.34.02.
Расмий оппонентлар: Нурманова Дилфуза Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Газиева Мафтуна Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тиллардаги халқ эртакларининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш ҳамда эртак жанрига хос тил бирликлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
турли  халқ эртакларида учрайдиган персонажлар номланиши ва сифатланиши “Зумрад-Cиндерелла, Ялмоғиз кампир – Wиcкед Wитч/ Орге” каби номлар асосида  когнитив жиҳатдан қиёсланиб, турли халқларнинг маънавий-ахлоқий қадриятларидаги “ҳурмат ва оила қадрияти”, “меҳнацеварлик ва ҳалоллик”, “эзгулик ва ёвузлик” каби тафовутлар, етакчи образлар моҳияти далилланган; 
эртакнинг анъанавий формулалари: инициал, медиал ва финал жиҳатдан тасниф қилиниб, бошланғич формулаларда ўтган замон, медиал ва якуний формулаларда эса ҳозирги замон шакллари қўлланилиши; анъанавий формулалар таркибида турли экспрессив воситалар: лексик такрорлар, эпифора, феълларнинг такрорланиши, морфологик жиҳатдан бир хил аффиксларнинг кетма-кетлиги, шунингдек, турли типдаги антонимик бирликлар антитезалар, лексик антонимлар ва синтактик параллеллик кенг қўлланилиши; эртакларнинг бошланғич формулаларида “бир бор экан, бир йўқ экан” каби услубий конструксияларнинг ишлатилиши, бу услубнинг барча тиллардаги халқ эртакларида ҳам кенг учраши асосланган;
эртакларда бошланғич формулаларда ноаниқлик категорияси, ўтган замон шакллари, антитезалар каби лисоний воситалардан, архаик элементлардан фойдаланилганлиги, эртакларда барқарор экспрессив воситалар тизимининг шаклланганлиги, улар орасида эпитет, қиёс, градация, анафора, эпифора, антитеза, лексик ва синтактик такрорларнинг қўлланилиши далилланган.
инглиз, рус ва ўзбек эртакларида ифодавий-тасвирий воситаларида қўлланиладиган қиёслашлар, образлар  таркиби  етакчи  ва  кўмакчи образлардан  иборатлиги,  уларнинг  поетик  вазифасига,  бадиий  тавсифланишига  кўра фарқланиши ойдинлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тилларда эртакларнинг лингвокултурологик хусусиятлари оид тадқиқот натижалари асосида:
турли  халқ эртакларида учрайдиган персонажлар номланиши ва сифатланиши “Зумрад-Cиндерелла, Ялмоғиз кампир – Wicked Witch/ Orge” каби номлар асосида  когнитив жиҳатдан қиёсланиб, турли халқларнинг маънавий-ахлоқий қадриятларидаги “ҳурмат ва оила қадрияти”, “меҳнацеварлик ва ҳалоллик”, “эзгулик ва ёвузлик” каби тафовутлар, етакчи образлар моҳияти далилланганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 5-ноябрдаги 01/04-8349-сон маълумотномаси). Натижада турли тизимли тилларда эртакларнинг таржимадаги ишловига оид морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
эртакнинг анъанавий формулалари тасниф қилинган; бошланғич формулаларда ўтган замон (ўтмиш мукаммал замони), медиал ва якуний формулаларда эса ҳозирги замон шакллари қўлланилиши; анъанавий формулалар таркибида турли экспрессив воситалар: лексик такрорлар, эпифора, феълларнинг такрорланиши, морфологик жиҳатдан бир хил аффиксларнинг кетма-кетлиги, шунингдек, турли типдаги антонимик бирликлар (антитезалар, лексик антонимлар) ва синтактик параллеллик кенг қўлланилиши; эртакларнинг бошланғич формулаларида “бир бор экан, бир йўқ экан” каби услубий конструксияларнинг ишлатилиши, ушбу услубнинг барча тиллардаги халқ эртакларида ҳам кенг учраши асосланганига оид қарашлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023 – 2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 5-ноябрдаги 01/04-8348-сон маълумотномаси). Натижада эртакларнинг анъанавий формулаларини тасниф қилишда самарадорликка эришилган;
эртакларда бошланғич формулаларда ноаниқлик категорияси, ўтган замон шакллари, антитезалар каби лисоний воситалардан, архаик элементлардан фойдаланилганлиги; эртакларда барқарор экспрессив воситалар тизимининг шаклланганлиги; улар орасида эпитет, қиёс, градация, анафора, эпифора, антитеза, лексик ва синтактик такрорларнинг қўлланилишига оид хулосалардан Қўқон давлат университетининг 2023–2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Mobility Higher Education studens (Erasmus+)” номли грант доирасида самарали ва кенг фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2025-йил 13-октйбардаги 117-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг амалий моҳиятини очишда ушбу ишнинг илмий аҳамияти алоҳида ҳисса қўшган;
инглиз, рус ва  ўзбек  эртакларида ифодавий-тасвирий воситаларида қўланилгандиган қиёслашлашлар, образлар  таркиби  етакчи  ва  кўмакчи образлардан  иборатлиги,  уларнинг  поетик  вазифасига,  бадиий  тавсифланишига оид назарий қарашлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 7-октябрдаги 05-09-1565-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг томошабинбоп бўлишига ҳисса қўшган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish