Худайбердиева Шохиста Амиркул кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон бўйни саратонини даволаш жараёнида нутритив ёндошувни такомиллаштириш » 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3572.
Илмий раҳбар: Рахимов Нодир Махамматкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01.
Расмий оппонентлар: Захирова Наргиза Неъматовна, тиббиёт фанлари доктори; Галдиев Мажид Кувватович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бачадон бўйни саратонининг T2aN0–1M0 босқичидаги беморларда метаболик бузилишлар ва нутритив етишмовчилик ривожланиш қонуниятларини ўрганиш, унинг асосий предикторларини аниқлаш ҳамда ихтисослаштирилган даволаш босқичларида персоналлаштирилган нутритив қўллаб-қувватлаш самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадон бўйни саратонида нутритив етишмовчилик шаклланишида системали яллиғланиш, метаболик бузилишлар ва ўсма прогрессиясининг ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, уларнинг нутритив статус ўзгаришларига таъсир қилиш механизми асосланган;
альбумин даражаси, интерлейкин-6 концентрацияси, регионар лимфа тугунлари ҳолати ва нутритив статус кўрсаткичларининг прогноз аҳамияти ўрганилиб, нутритив етишмовчилик ривожланишининг мустақил предикторлари аниқланган ҳамда юқори нутритив хавф гуруҳини эрта ажратиш учун клиник-прогностик стратификация тизими ишлаб чиқилган;
клиник, лаборатор ва метаболик кўрсаткичлар асосида кўп омилли математик модель ишлаб чиқилган бўлиб, у нутритив етишмовчилик хавфини баҳолаш, индивидуал энергетик эҳтиёжларни ҳисоблаш ва метаболик бузилишларни олдиндан аниқланган;
нутритив хавф даражаси, системали яллиғланиш фаоллиги ва организмнинг метаболик эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда персоналлаштирилган фармаконутритив қўллаб-қувватлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон бўйни саратонини даволаш жараёнида нутритив ёндашувни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: бачадон бўйни саратонида нутритив етишмовчилик ривожланишида системали яллиғланиш, метаболик бузилишлар ва ўсма прогрессиясининг аҳамияти аниқланиб, уларнинг нутритив статус ўзгаришлари билан боғлиқлиги асосида метаболик дезадаптация модели таклиф этилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 декабрдаги 4-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни саратонини даволаш босқичларида юқори протеинли нутритив қўллаб-қувватлаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалининг 13.07.2024 йилдаги 03-228-сон ҳамда ушбу марказнинг Хоразм вилояти филиалининг 01.07.2024 йилдаги 69-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: системали яллиғланиш фаоллиги, нутритив ҳолат кўрсаткичлари ва ўсма жараёни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда нутритив қўллаб-қувватлашни ташкил этиш нутритив етишмовчиликни эрта аниқлаш, метаболик бузилишларни ўз вақтида бартараф этиш, нур ва кимё терапияси билан боғлиқ асоратлар частотасини камайтириш ҳамда операциядан кейинги тикланиш жараёнини тезлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: нутритив етишмовчилик билан боғлиқ асоратларнинг олдини олиш ва стационарда бўлиш муддатини ўртача 2–3 кунга қисқартириш натижасида бир бемор ҳисобига бюджет харажатларини тахминан 11–13 фоизга тежаш, парентерал озиқлантириш воситалари сарфини камайтириш имкони яратилган. Хулоса: системали яллиғланиш, метаболик бузилишлар ва ўсма прогрессияси ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда нутритив хавфни баҳолаш ва нутритив қўллаб-қувватлашни режалаштириш онкогинекологик беморларни даволаш тактикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
иккинчи илмий янгилик: альбумин даражаси, интерлейкин-6 концентрацияси, регионар лимфа тугунлари ҳолати ва нутритив статус кўрсаткичларининг прогноз аҳамияти ўрганилиб, нутритив етишмовчилик ривожланишининг мустақил предикторлари аниқланган ҳамда юқори нутритив хавф гуруҳини эрта ажратиш учун клиник-прогностик стратификация тизими ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 декабрдаги 4-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни саратонини даволаш босқичларида юқори протеинли нутритив қўллаб-қувватлаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалининг 13.07.2024 йилдаги 03-228-сон ҳамда ушбу марказнинг Хоразм вилояти филиалининг 01.07.2024 йилдаги 69-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юқори нутритив хавф гуруҳига мансуб беморларни эрта аниқлаш нутритив қўллаб-қувватлашни ўз вақтида бошлаш, асоратлар частотасини камайтириш ва реабилитация жараёнини тезлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: нутритив хавф даражасини эрта баҳолаш ва нутритив қўллаб-қувватлаш тадбирларини мақсадли режалаштириш натижасида бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 11–13 фоизга тежашга эришилган. Хулоса: ишлаб чиқилган клиник-прогностик стратификация тизими нутритив хавфни баҳолаш ва нутритив қўллаб-қувватлаш тактикасини танлашда қўлланилган;
учинчи илмий янгилик: клиник, лаборатор ва метаболик кўрсаткичлар асосида кўп омилли математик модель ишлаб чиқилган бўлиб, у нутритив етишмовчилик хавфини баҳолаш, индивидуал энергетик эҳтиёжларни ҳисоблаш ва метаболик бузилишларни олдиндан аниқланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 декабрдаги 4-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни саратонини даволаш босқичларида юқори протеинли нутритив қўллаб-қувватлаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалининг 13.07.2024 йилдаги 03-228-сон ҳамда ушбу марказнинг Хоразм вилояти филиалининг 01.07.2024 йилдаги 69-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: энергетик ва оқсил эҳтиёжларини индивидуал ҳисоблаш нутритив ҳолатни баҳолаш аниқлигини ошириб, нутритив етишмовчиликнинг оғир шаклларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: нутритив воситалардан оқилона фойдаланиш ва ортиқча сарф-харажатларни камайтириш ҳисобига бир бемор учун бюджет маблағларини ўртача 11–13 фоизга тежаш имконини берган. Хулоса: ишлаб чиқилган математик модель нутритив етишмовчилик хавфини баҳолаш ва нутритив таъминот ҳажмини режалаштиришда қўлланилган;
тўртинчи илмий янгилик: нутритив хавф даражаси, системали яллиғланиш фаоллиги ва организмнинг метаболик эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда персоналлаштирилган фармаконутритив қўллаб-қувватлаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 4 декабрдаги 4-сон билан тасдиқланган «Бачадон бўйни саратонини даволаш босқичларида юқори протеинли нутритив қўллаб-қувватлаш усули» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалининг 13.07.2024 йилдаги 03-228-сон ҳамда ушбу марказнинг Хоразм вилояти филиалининг 01.07.2024 йилдаги 69-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/61-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: персоналлаштирилган фармаконутритив қўллаб-қувватлаш алгоритмини қўллаш нутритив етишмовчиликни ўз вақтида бартараф этиш, даволаш билан боғлиқ асоратлар частотасини камайтириш, беморларнинг функционал ҳолатини яхшилаш ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини ўртача 11,1 баллга ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш билан боғлиқ асоратлар сонининг камайиши, реабилитация муддатининг қисқариши ва стационарда бўлиш даврининг ўртача 2–3 кунга камайиши натижасида бир бемор ҳисобига бюджет харажатларини тахминан 12–14 фоизга тежашга эришилган. Хулоса: персоналлаштирилган фармаконутритив қўллаб-қувватлаш алгоритми махсус даволашни ўтказиш жараёнида нутритив қўллаб-қувватлаш ҳажмини белгилаш ва уни индивидуаллаштириш имконини берган.