Рахманов Отабек Расуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тошкент вилояти шароитида яшовчи кичик мактаб ёшидаги (7-12 ёш) болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари (Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани ва Ангрен-Олмалиқ саноат тумани мисолида)», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4826.
Илмий раҳбар: Хатамов Алижон Ибрагимжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат ҳудудларида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари ва техноген омилларнинг уларнинг жисмоний ривожланишига таъсирини баҳолаш асосида болалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат ҳудудларида яшовчи 7–12 ёшли болаларда техноген омилларнинг антропометрик кўрсаткичларга селектив ва ёшга боғлиқ таъсир кўрсатиши, жумладан, 7 ёшли ўғил болаларда тана узунлигининг 2,03 см га камайиши (p=0,004), 11 ёшли қизларда тана вазнининг 8,12 кг га ошиши (p<0,001) аниқланиб, Z-score таҳлили кичик ёш гуруҳида (7–9 ёш) ўсишнинг секинлашувини (Z=-1,640 дан Z=-0,308 гача), катта ёш гуруҳида (11–12 ёш) эса тана вазнининг кескин ошишини (Z=+1,127 дан Z=+1,641 гача) кўрсатган бўлиб, бу техноген стресснинг ривожланишнинг критик даврларида (мактабга мослашув ва пубертат бошланиши) максимал таъсир кўрсатишини ҳамда ўғил болаларнинг қизларга нисбатан 2,3 баробар юқори сезгирликка эга эканлигини исботлаган;
Пинье индекси асосида баҳоланган конституционал типларда техноген омиллар таъсирида астеник типнинг 44,7% камайиши ва гиперстеник типнинг 4,6 баробар ошиши (назорат гуруҳида мос равишда 26,6% ва 4 баробар), 11 ёшли қизларда Пинье индексининг 12,58 бирликка энг кескин пасайишига (p<0,001) техноген омилларнинг пубертат даврида конституционал типларга максимал таъсир кўрсатиши ва семизликнинг эпидемик тусда ривожланиш хавфи исботлаган;
атомно-абсорбцион спектрометрия усули билан техноген стресс шароитида зарарли микроэлементлар (Cd, Ni, Cr, Hg) концентрациясининг назорат гуруҳига нисбатан 1,4–5,0 баробар юқорилиги, фойдали микроэлементлар (Se, I, Co) миқдорининг эса 37,9–71,0% камлиги аниқланиб, мазкур кўрсаткичлар билан антропометрик параметрлар ўртасида кучли боғлиқлик (r=0,52–0,72) мавжудлиги исботланган;
саноат ҳудудларида яшовчи кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар соғлиғини назорат қилиш учун 3 ойлик антропометрик ўлчашлар, 6 ойлик микроэлементлар таҳлили ва Пинье индекси бўйича конституционал типни баҳолашни ўз ичига олувчи тизимлаштирилган антропометрик мониторинг протоколи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тошкент вилояти шароитида яшовчи кичик мактаб ёшидаги (7-12 ёш) болаларнинг антропометрик кўрсаткичлари (Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани ва Ангрен-Олмалиқ саноат тумани мисолида):
биринчи илмий янгилик: саноат ҳудудларида яшовчи 7–12 ёшли болаларда техноген омилларнинг антропометрик кўрсаткичларга селектив ва ёшга боғлиқ таъсир кўрсатиши, жумладан, 7 ёшли ўғил болаларда тана узунлигининг 2,03 см га камайиши (p=0,004), 11 ёшли қизларда тана вазнининг 8,12 кг га ошиши (p<0,001) аниқланиб, Z-score таҳлили кичик ёш гуруҳида (7–9 ёш) ўсишнинг секинлашувини (Z=-1,640 дан Z=-0,308 гача), катта ёш гуруҳида (11–12 ёш) эса тана вазнининг кескин ошишини (Z=+1,127 дан Z=+1,641 гача) кўрсатган бўлиб, бу техноген стресснинг ривожланишнинг критик даврларида (мактабга мослашув ва пубертат бошланиши) максимал таъсир кўрсатишини ҳамда ўғил болаларнинг қизларга нисбатан 2,3 баробар юқори сезгирликка эга эканлигини исботлаганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 25.02.2026 йилдаги 02-26/937-t-сон билан тасдиқланган «Тошкент вилояти саноат корхоналари таъсири доирасида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларнинг антропометрик параметрларини клиник-морфологик мезонлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Охонгорон туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 11.03.2026 йилдаги 696-10-134-TB/2026-сон ҳамда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқрамаси Жомбой туман соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 17.03.2026 йилдаги 2320-7-94-TB/2026-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/38-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: техноген омилларнинг селектив таъсирини аниқлаш орқали хавф гуруҳларини эрта аниқлаш имконияти 65% га ошди, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда профилактик чораларнинг самарадорлиги 45%га яхшиланиши, ота-оналарнинг ўқувчилар саломатлиги бўйича хабардорлиги 78%га ошиши, техноген омилларнинг жисмоний ривожланишга селектив таъсирини морфометрик ташхислаш, ўқувчиларда жисмоний ривожланишдаги ўзгаришларни корекцяилаш хавф омилларини олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: саноат ҳудудларида яшовчи мактаб ўқувчилари жисмоний ривожланишини издан чиқиши ва саломатлик ҳолатини тиклаш учун сарфланадиган бир кунга 75000-1200000 сўм, бир курс учун 900000-1440000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: Пинье индекси асосида баҳоланган конституционал типларда техноген омиллар таъсирида астеник типнинг 44,7% камайиши ва гиперстеник типнинг 4,6 баробар ошиши (назорат гуруҳида мос равишда 26,6% ва 4 баробар), 11 ёшли қизларда Пинье индексининг 12,58 бирликка энг кескин пасайишига (p<0,001) техноген омилларнинг пубертат даврида конституционал типларга максимал таъсир кўрсатиши ва семизликнинг эпидемик тусда ривожланиш хавфи исботлаганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 25.02.2026 йилдаги 02-26/937-t-сон билан тасдиқланган «Тошкент вилояти саноат корхоналари таъсири доирасида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларнинг антропометрик параметрларини клиник-морфологик мезонлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Охонгорон туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 11.03.2026 йилдаги 696-10-134-TB/2026-сон ҳамда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқрамаси Жомбой туман соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 17.03.2026 йилдаги 2320-7-94-TB/2026-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/38-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: конституционал типлар ўзгаришини башоратлаш тизимини жорий этиш семизлик профилактикасининг самарадорлигини 52% га ошириш, метаболик синдром ривожланиш хавфини 38%га камайтириш, болаларнинг жисмоний тайёргарлик дастурларини индивидуаллаштириш 67% га яхшиланиши натижасида хавф омилларининг олдини олиш ва жисмоний ривожланишни гормониклигини таъминлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: саноат ҳудудларида яшовчи мактаб ўқувчилари жисмоний ривожланишини издан чиқиши ва саломатлик ҳолатини тиклаш учун сарфланадиган бир кунга 75000-1200000 сўм, бир курс учун 900000-1440000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: атомно-абсорбцион спектрометрия усули билан техноген стресс шароитида зарарли микроэлементлар (Cd, Ni, Cr, Hg) концентрациясининг назорат гуруҳига нисбатан 1,4–5,0 баробар юқорилиги, фойдали микроэлементлар (Se, I, Co) миқдорининг эса 37,9–71,0% камлиги аниқланиб, мазкур кўрсаткичлар билан антропометрик параметрлар ўртасида кучли боғлиқлик (r=0,52–0,72) мавжудлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 25.02.2026 йилдаги 02-26/937-t-сон билан тасдиқланган «Тошкент вилояти саноат корхоналари таъсири доирасида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларнинг антропометрик параметрларини клиник-морфологик мезонлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Охонгорон туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 11.03.2026 йилдаги 696-10-134-TB/2026-сон ҳамда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқрамаси Жомбой туман соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 17.03.2026 йилдаги 2320-7-94-TB/2026-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/38-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: микроэлементлар билан таъминланганлик мониторинги тизимли жорий қилиш орқали мактаб ўқувчилари орасида микроэлементлар дисбалансини эрта ташхислаш имконини ошириш, кунлик рацион таркибида гемли темир, йод ва селен миқдорини таъминлаш орқали мактаб ўқувчиларнинг гормоник ривожланишини таъминлаш имконини берган. Иқтисодий самардорлиги: саноат ҳудудларида яшовчи мактаб ўқувчилари жисмоний ривожланишини издан чиқиши ва саломатлик ҳолатини тиклаш учун сарфланадиган бир кунга 75000-1200000 сўм, бир курс учун 900000-1440000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: саноат ҳудудларида яшовчи кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар соғлиғини назорат қилиш учун 3 ойлик антропометрик ўлчашлар, 6 ойлик микроэлементлар таҳлили ва Пинье индекси бўйича конституционал типни баҳолашни ўз ичига олувчи тизимлаштирилган антропометрик мониторинг протоколи ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат тиббиёт университетининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 25.02.2026 йилдаги 02-26/937-t-сон билан тасдиқланган «Тошкент вилояти саноат корхоналари таъсири доирасида яшовчи кичик мактаб ёшидаги болаларнинг антропометрик параметрларини клиник-морфологик мезонлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Охонгорон туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича 11.03.2026 йилдаги 696-10-134-TB/2026-сон ҳамда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқрамаси Жомбой туман соғлиқни сақлаш бўлими бўйича 17.03.2026 йилдаги 2320-7-94-TB/2026-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 2 июндаги 09/38-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: саноат ҳудудларида яшовчи мактаб ўқувчилари жисмоний ривожланиши ва саломатлик ҳолатидаги ўзгаришларни коррекциялаш бўйича комплекс ёндашувни таъминлаш, чуқурлаштиришган тиббий кўриклар самарадорлигини ошириш, мактаб ўқувчиларнинг саломатлик гуруҳларига ажартиш ва назорат қилиш орқали жисмоний ривожланишинигормониклигини таъминлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: саноат ҳудудларида яшовчи мактаб ўқувчилари жисмоний ривожланишини издан чиқиши ва саломатлик ҳолатини тиклаш учун сарфланадиган бир кунга 75000-1200000 сўм, бир курс учун 900000-1440000 сўм маблағлар иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish