Отажонов Икромжон Тохиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача ёшдаги болаларнинг касалланиши, хавф омиллари ва уларни профилактикаси (Андижон вилояти мисолида)», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4783.
Илмий раҳбар: Мамасолиев Неъматжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Фозилов Абдуқаххор Вохидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Назарова Гулчехра Усмановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача ёшдаги болалар касалланиши уларга таъсир этувчи тиббий-ижтимоий омилларни комплекс баҳолаш, болалар саломатлигини, тиббий ёрдам сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Андижон вилоятининг шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида 2015–2021 йиллар давомида мактабгача ёшдаги болалар касалланишининг даражаси ва тузилмаси динамикада қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг ҳудудлараро фарқлари аниқланган;
болаларнинг чақалоқлик давридан 7 ёшгача бўлган босқичларда касалланиш кўрсаткичлари, уларнинг ёшга ва жинсга оид хусусиятлари тизимли асосда баҳоланиб, асосий хавф омиллари аниқланган ва илмий жиҳатдан асосланган;
мактабгача ёшдаги болалар тарбияланаётган оилаларнинг тиббий-ижтимоий шароитлари, турмуш тарзи ва саломатликка таъсир этувчи омиллар мажмуаси комплекс таҳлил асосида таснифланиб, етакчи хавф омиллари ва уларнинг таъсири исботланган;
мактабгача ёшдаги болалар соғлиғига таъсир этувчи тиббий-ижтимоий ва биологик омилларнинг кумулятив таъсири ҳар бир ёш гуруҳида комплекс баҳоланиб, хавф гуруҳлари аниқланган ҳамда улар учун дифференциал ёндашув асосида профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мактабгача ёшдаги болаларнинг касалланиши, хавф омиллари ва уларни профилактикаси (Андижон вилояти мисолида) бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Андижон вилоятининг шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида 2015–2021 йиллар давомида мактабгача ёшдаги болалар орасида касалланиш даражаси ва тузилмаси динамикада қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг ҳудудлараро фарқлари аниқланди. Ушбу илмий натижалар Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 29 апрелдаги 6и-37/у-сонли қарори билан тасдиқланган ва “Мактабгача ёшдаги болаларнинг касалланиши, хавф омиллари ва уларни профилактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиялар Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 29 октябрдаги 189-сон ва 21 октябрдаги 91-сонли буйруқлари билан тиббий амалиётга жорий этилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/89-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу лойиҳа мактабгача ёшдаги болаларда касалликларни барвақт аниқлаш ва уларни самарали бартараф этиш имкониятини сезиларли даражада оширади. Эпидемиологик мониторинг асосида болалар учун профилактика дастурларини ишлаб чиқиш, уларни жорий қилиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни камайтириш ва даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: профилактик дастурларни жорий этиш орқали мактабгача ёшдаги болаларда касаллик ва ногиронлик даражасини камайтириш, ортиқча дори воситаларига бўлган харажатларни қисқартириш, иқтисодий йўқотишларни бартараф этиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: болаларнинг чақалоқлик давридан 7 ёшгача бўлган даврда касалланиш кўрсаткичлари, уларнинг ёш ва жинсга оид хусусиятлари тизимли асосда таҳлил қилиниб, асосий хавф омиллари аниқланиб, уларнинг илмий асосланганлиги исботланган. Ушбу илмий натижалар Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 29 апрелдаги 6и-37/у-сонли қарори билан тасдиқланиб, “Мактабгача ёшдаги болаларнинг касалланиши, хавф омиллари ва уларни профилактикаси” номли услубий тавсиянома таркибига киритилган. Тавсиялар Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 29 октябрдаги 189-сон ва 21 октябрдаги 91-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/89-сонли хулосаси билан тасдиқланган.Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий натижалар мактабгача ёшдаги болалар орасида касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта босқичда аниқлаш ва бартараф этишга хизмат қилади. Эпидемиологик мониторинг асосида болаларда самарали профилактика стратегияларини ишлаб чиқиш ва соғломлаштириш ишларини такомиллаштиришга хизмат қилади.Иқтисодий самарадорлиги: касалликларни эрта аниқлаш ва профилактик чора-тадбирларни жорий қилиш орқали дори воситаларига бўлган эҳтиёжни, касаллик оқибатида юзага келадиган ногиронлик ва иқтисодий йўқотишларни камайтириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: мактабгача ёшдаги болалар тарбияланаётган оилаларнинг тиббий-ижтимоий шароитлари, турмуш тарзи ва саломатликка таъсир этувчи омиллар мажмуаси комплекс таҳлил асосида таснифланиб, етакчи хавф омиллари аниқланган ҳамда уларнинг салбий таъсири илмий жиҳатдан исботланган. Ушбу натижалар Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 29 апрелдаги 6и-37/у-сонли қарори билан тасдиқланган ва “Мактабгача ёшдаги болаларнинг касалланиши, хавф омиллари ва уларни профилактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур тавсиялар Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 29 октябрдаги 189-сон ва 21 октябрдаги 91-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/89-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: лойиҳа натижалари мактабгача ёшдаги болаларда касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш имкониятини кескин оширишга хизмат қилади. Эпидемиологик мониторинг асосида ишлаб чиқилган профилактика дастурлари орқали юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар тарқалишини камайтириш ва даволаниш натижаларини яхшилашга эришилади.Иқтисодий самарадорлиги: профилактик дастурларни жорий этиш орқали касаллик ва ногиронлик даражасини камайтириш, дори-дармон харажатларини оптималлаштириш ва иқтисодий йўқотишларнинг олдини олиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: мактабгача ёшдаги болалар соғлиғига таъсир этувчи тиббий-ижтимоий ва биологик омилларнинг кумулятив (тўпланма) таъсири ҳар бир ёш гуруҳида комплекс баҳоланиб, хавф гуруҳлари аниқланган. Улар учун дифференциал ёндашув асосида мослаштирилган ва самарадорлиги юқори бўлган профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган. Ушбу илмий натижалар Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 29 апрелдаги 6и-37/у-сонли қарори билан тасдиқланиб, “Мактабгача ёшдаги болаларнинг касалланиши, хавф омиллари ва уларни профилактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Тавсиялар Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 29 октябрдаги 189-сон ва 21 октябрдаги 91-сонли буйруқлари асосида тиббий амалиётга жорий этилган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги 11/89-сонли хулосаси билан тасдиқланган. Ижтимоий самарадорлиги: лойиҳа натижалари болалар саломатлигини барвақт баҳолаш ва индивидуал ёндашув асосида профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкониятини беради. Бу эса соғломлаштириш дастурларининг аниқ ва манзилли амалга оширилишини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: касалликлар ва ногиронликни камайтиришга хизмат қилувчи профилактик механизмлар орқали дори харажатлари ва иқтисодий йўқотишларни камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish