Мирзажонов Азизбек Шокиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орқа мия дегенератив зарарланишларини эрта аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш бўйича минтақавий стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3452.
Илмий раҳбар: Мамасолиев Неъматжон Солиевич, тиббиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Салахиддинов Адилжан, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамажонов Боходиржон Солижонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг Фарғона водийси шароитида умуртқанинг дегенератив шикастланишларининг клиник-эпидемиологик тадқиқотга асосланган эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика усулларини оптималаштиришнинг минтақавий стратегик йўналишларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Фарғона водийси шароитида умуртқанинг дегенератив шикастланишлари ва уларнинг хавф омилларини эпидемиологик проспектив тадқиқотда 21 йиллик ўзгаришлари чин частоталари водий шароитида аниқланган;
водий популяциясининг узоқ йиллик текширувида [longitudinal (prospective) study] умуртқа поғонасининг шикастланишининг клиник кечиши, ўзаро боғлиқликларининг тавсифлари, коморбидлигининг эпидемиологик тавсифи исботланган;
илк бор Фарғона водийси шароитида умуртқанинг дегенератив шикастланишларининг 21 йиллик фармакоэпидемиологияси ҳамда уларга таъсир этувчи асосий хавф омиллари — ирсий мойиллик, мева ва сабзавот маҳсулотларини кам истеъмол қилиш, шунингдек, касбий юкламаларнинг таъсири илмий асосланган;
илмий тадқиқот доирасида хавф даражасига асосланган балли баҳолаш (башоратлаш жадвали) ва касалликнинг эҳтимолини эрта аниқлаш ва даволаш усулларини оптималлаштиришнинг минтақавий стратегик йўналишлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Орқа мия дегенератив зарарланишларини эрта аниқлаш, даволаш ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш бўйича минтақавий стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Фарғона водийси шароитида умуртқанинг дегенератив шикастланишлари ва уларнинг хавф омилларини эпидемиологик проспектив тадқиқотда 21 йиллик ўзгаришлари чин частоталари водий шароитида аниқланганлиги бўйича таклифлар  Андижон давлат тиббиёт институти  Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23сентябрь 6i-67/и сон билан тасдиқланган «Фарғона водийси шароитида умуртқани дегенератив шикастланишнинг фармако-эпидемиологияси ва профилактикаси усулларини оптималлаштиришнинг минтақавий стратегик йўналишлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиали бўйича 14.10.2024 йилдаги 231/9-сон ҳамда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали бўйича 30.10.2024 йилдаги 143-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: умуртқанинг дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда фармакоэпидемиологик мониторинг тизимини жорий қилиш натижасида замонавий фармакотерапия дастурларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишган. Иқтисодий самарадорлиги: умуртқа дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда иш вақтини тежаш ҳамда бeморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланган.  Контингентда умуртқанинг дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда хавфли асоратлар (ишга яроқсизлик, ногиронлик)ни кескин камайтирган. Даволашнинг янги усулларини жорий этишда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврини қисқартириш орқали иқтисодий самарани ҳисоблашда олиб борилган тадқиқот натижасида умуртқа дегeнeратив шикастланишлари билан касалланган 40 нафар беморда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даражасини пасайтириш орқали 241781100 сўм маблағ тежалиши таъминланган. Хулоса: 21 йиллик эпидемиологик мониторинг натижасида умуртқанинг дегенератив шикастланишлари (УДШ) стационар шароитидаги беморлар популяциясида 70,4% тарқалиш частотаси билан аниқланди ҳамда йилига 1,3% дан ўсиш тенденцияси тасдиқланди. “Эпидемиологик ўсиш” ҳолати аҳолининг барча гуруҳларида (абориген ва келгинди, эркак ва аёл, қишлоқ ва шаҳар, ўсмир ва катта ёшдаги популяция) кузатилди.
иккинчи илмий янгилик: водий популяциясининг узоқ йиллик текширувида [longitudinal (prospective) study] умуртқа поғонасининг шикастланишининг клиник кечиши, ўзаро боғлиқликларининг тавсифлари, коморбидлигининг эпидемиологик тавсифи  исботланганлиги таклифлар  Андижон давлат тиббиёт институти  Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23сентябрь 6i-67/и сон билан тасдиқланган «Фарғона водийси шароитида умуртқани дегенератив шикастланишнинг фармако-эпидемиологияси ва профилактикаси усулларини оптималлаштиришнинг минтақавий стратегик йўналишлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиали бўйича 14.10.2024 йилдаги 231/9-сон ҳамда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали бўйича 30.10.2024 йилдаги 143-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:  умуртқанинг дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда фармакоэпидемиологик мониторинг тизимини жорий қилиш натижасида замонавий фармакотерапия дастурларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишган  Иқтисодий самарадорлиги: Контингентда умуртқанинг дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда хавфли асоратлар (ишга яроқсизлик, ногиронлик)ни кескин камайтирган. Даволашнинг янги усулларини жорий этишда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврини қисқартириш орқали иқтисодий самарани ҳисоблашда олиб борилган тадқиқот натижасида умуртқа дегeнeратив шикастланишлари билан касалланган 40 нафар беморда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даражасини пасайтириш орқали 241781100 сўм маблағ тежалиши таъминланган. Хулоса: Андижон вилояти шароитида ўтказилган 21 йиллик скрининг тренди бўйича УДШ ҳолатларининг турли локализациядаги артрозлар билан бирга учраши қуйидаги частоталарда аниқланди: “УДШ + коксартроз” – 9,4% (эркакларда – 8,2%, аёлларда – 10,3%), “УДШ + гонартроз” – 6,0% (тафовутсиз), “УДШ + панжа бўғимлар остеоартрози” – 2,6% (эркакларда – 3,9%, аёлларда – 1,6%).
учинчи илмий янгилик: илк марта Фарғона водийси шароитида умуртқанинг дегенератив шикастланишларининг 21 йиллик фармакоэпидемиологиясининг ва хавф омиллари - ирсий, мева ва сабзавот маҳсулотларини кам истеъмол қилишлиги ва касбий юкламалар асосланганлиги таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти  Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 сентябрь 6i-67/и сон билан тасдиқланган «Фарғона водийси шароитида умуртқани дегенератив шикастланишнинг фармако-эпидемиологияси ва профилактикаси усулларини оптималлаштиришнинг минтақавий стратегик йўналишлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиали бўйича 14.10.2024 йилдаги 231/9-сон ҳамда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали бўйича 30.10.2024 йилдаги 143-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги  11/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: умуртқанинг дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда фармакоэпидемиологик мониторинг тизимини жорий қилиш натижасида замонавий фармакотерапия дастурларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш ва умуртқа дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда иш вақтини тежаш ҳамда бeморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: даволашнинг янги усулларини жорий этиш орқали ногиронликни камайтириш иқтисодий самарасини ҳисобланганда Андижон вилояти шароитида умуртқанинг дегeнeратив шикастланишларида башоратлаш жадвали ва клиник алгоритмни жорий этиш орқали ногиронлик ҳолатларини камайтириш 138874635 сўм маблағни тежаш имконини яратди. Хулоса: 21 йиллик эпидемиологик мониторинг асосида хавф омилларининг “тўпланиши” билан боғлиқ равишда УДШ патологиясининг ривожланишига хизмат қилувчи номақбул эпидемиологик шароит даражаси 20 ёшгача ва катта ёшдаги популяцияда 4,2% га ошган (эркакларда – 6,0%, аёлларда – 3,3%).
тўртинчи илмий янгилик: илмий тадқиқот доирасида хавф даражасига асосланган балли баҳолаш (башоратлаш жадвали) ва касалликнинг эҳтимолини эрта аниқлаш ва даволаш усулларини оптималлаштиришнинг минтақавий стратегик йўналишлари такомиллаштирилган бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти  Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23сентябрь 6i-67/и сон билан тасдиқланган «Фарғона водийси шароитида умуртқани дегенератив шикастланишнинг фармако-эпидемиологияси ва профилактикаси усулларини оптималлаштиришнинг минтақавий стратегик йўналишлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Наманган филиали бўйича 14.10.2024 йилдаги 231/9-сон ҳамда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали бўйича 30.10.2024 йилдаги 143-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: умуртқанинг дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда фармакоэпидемиологик мониторинг тизимини жорий қилиш натижасида замонавий фармакотерапия дастурларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш ва умуртқа дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда иш вақтини тежаш ҳамда бeморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: контингентда умуртқанинг дегeнeратив шикастланишлари билан беморларда хавфли асоратлар (ишга яроқсизлик, ногиронлик)ни кескин камайтирилган  хамда даволашнинг янги усулларини жорий этиш орқали ногиронликни камайтириш иқтисодий самарасини ҳисобланганда Андижон вилояти шароитида умуртқанинг дегeнeратив шикастланишларида башоратлаш жадвали ва клиник алгоритмни жорий этиш орқали ногиронлик ҳолатларини камайтириш 138874635 сўм маблағни тежаш имконини яратди. Хулоса: УДШ билан оғриган беморлар популяциясида юқумли бўлмаган сурункали касалликлар билан боғлиқ хавф омиллари 21 йиллик мониторинг натижаларига кўра қуйидаги частоталарда тасдиқланган: ирсий омил – 47,1%, ортиқча тана вазни – 12,7%, чекиш – 4,9%, гиподинамия – 9,8%, алкоголь истеъмоли – 11,8%, мева ва сабзавотларни кам истеъмол қилиш – 53,9%, касбий юклама – 46,1%, спорт билан ҳаддан ташқари зўриқиш – 23,5%. Бир вақтда 2 тадан ортиқ хавф омили аниқланган ҳолатлар асосан ≤20 ва ≥20–29 ёшда 100%, ≥60 ёшда эса 70% гача кузатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish