Мирзаев Хуршид Мирза-Алиевичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида вирус-ассоцирланган жигар саратонининг эпидемиологик хусусиятлари, хавф омиллари ва даволаш усулларини такомиллаштириш» 14.00.14 – Онкология, 14.00.10 – Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3574.
Илмий раҳбарлар: Абдихакимов Абдулла Нусратуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Нодир Маҳаматкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Комилов Фарход Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вирус-ассоцирланган гепатоцеллюляр жигар саратонининг асосий эпидемиологик тенденциялари, молекуляр-генетик маркерлари ҳамда даволаш натижаларини яхшилаш йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда илк бор сўнгги 10 йил ичида жигарнинг гепатоцеллюляр карциномаси бўйича касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг статистик жиҳатдан сезиларли пасайиши аниқланган, бироқ айрим ҳудудларда (Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида) профилактик тадбирлар ва скрининг текширувлари етарли даражада ташкил этилмагани сабабли юқори кўрсаткичлар сақланиб қолгани исботланган;
гепатоцеллюляр карцинома ривожланиш хавфини таҳлил қилишда ёш омилининг етакчи аҳамиятга эга эканлиги, рўйхатга олиш йиллари билан вирусли гепатитлар B ва C ўртасида кучсиз корреляцион боғлиқлик мавжудлиги (R = 0,48; p < 0,001) ҳамда вирусли гепатитлар билан касалланиш даражаси ортиб бораётгани исботланган;
вирус-ассоцирланган жигар саратони бўлган беморларда молекуляр-генетик маркерлар (Ki-67, Bcl-2, p53 ва VEGF) бўйича юқори ижобий экспрессия аниқланиб, вирусли этиологиясиз беморларга нисбатан касалликнинг анча агрессив кечиши ва яшовчанлик даражаси паст бўлиши исботланган;
вирус-ассоцирланган гепатоцеллюляр жигар саратони билан касалланган беморларда кимё терапия ва таргет терапияга сезувчанлик ҳамда самарадорлик паст бўлиб, уларда яшовчанлик кўрсаткичлари паст эканлиги, шунингдек, жарроҳлик амалиёти билан биргаликдаги комбинирланган ва комплекс даволаш усуллари (жарроҳлик + кимётерапия; жарроҳлик + кимётерапия + иммунотерапия) энг мақбул усул сифатида тавсия этилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон республикасида вирус-ассоцирланган жигар саратонининг эпидемиологик хусусиятлари, хавф омиллари ва даволаш усулларини такомиллаштириш натижасида олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/60-сон хулосасига кўра):
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистонда илк бор сўнгги 10 йил ичида жигарнинг гепатоцеллюляр карциномаси бўйича касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг статистик жиҳатдан сезиларли пасайиши аниқланган, бироқ айрим ҳудудларда (Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида) профилактик тадбирлар ва скрининг текширувлари етарли даражада ташкил этилмагани сабабли юқори кўрсаткичлар сақланиб қолгани исботланганлиги «Жигарнинг вирус-ассоцирланган гепатоцеллюляр саратонида даволаш тактикаси танлови» номли услубий тавсиянома таркибига киритилиб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 28 майдаги 4-сон баённома билан тасдиқланган. Ушбу таклиф 2025 йил 20 июндаги 7-сон буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали ва 2025 йил 28 июндаги 21-i-сон буйруқ билан Самарқанд филиали амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ўзбекистонда илк бор ўтказилган жигарнинг гепатоцеллюляр карциномаси динамикасини статистик таҳлил қилиш натижасида сўнгги 10 йил ичида касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг пасайиш тенденцияси аниқланди, бу эса вирусли гепатитлар ва онкологик касалликларга қарши давлат сиёсати самарадорлигини тасдиқлайди. Шу билан бирга, касаллик юқори тарқалган ҳудудларнинг (Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри) аниқланиши ижтимоий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, профилактик тадбирлар, скрининг дастурлари ва аҳоли орасидаги маърифий кампанияларни манзилли режалаштириш имконини беради. Бу онкологик огоҳликни ошириш, жигар саратонини эрта аниқлашни яхшилаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларида ўлимни камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини мақсадли қайта тақсимлаш, профилактик ва диагностик тадбирларни эпидемиологик юклама юқори бўлган ҳудудларга йўналтириш имконини яратади. Бу орқали даволаш ва госпитализация харажатларини оптималлаштириш, кеч босқичлардаги касаллик ва қимматбаҳо жарроҳлик аралашувлари билан боғлиқ сарф-харажатларни қисқартириш мумкин бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳудудий фарқларга асосланган скрининг ва профилактика дастурларини жорий этиш жигарнинг гепатоцеллюляр карциномасини даволашга кетадиган тўғридан-тўғри харажатларни 8–10% га камайтиради ҳамда вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиш ва ногиронлик билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларни қисқартиради. Хулоса: Ўзбекистон Республикасида илк бор амалга оширилган жигарнинг гепатоцеллюляр карциномаси бўйича эпидемиологик таҳлил касалланиш ва ўлим кўрсаткичларининг пасайиш тенденциясини, шу билан бирга юқори хавфли ҳудудларнинг сақланиб қолишини исботлади. Бу эса ресурсларни манзилли тақсимлаш, профилактика ва скрининг тадбирларини такомиллаштириш учун илмий асос бўлиб хизмат қилади ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий юкни камайтириш ва ижтимоий самарадорликни ошириш имконини яратади.
иккинчи илмий янгилик: гепатоцеллюляр карцинома ривожланиш хавфини таҳлил қилишда ёш омилининг етакчи аҳамиятга эга эканлиги, рўйхатга олиш йиллари билан вирусли гепатитлар B ва C ўртасида кучсиз корреляцион боғлиқлик мавжудлиги (R = 0,48; p < 0,001) ҳамда вирусли гепатитлар билан касалланиш даражаси ортиб бораётгани исботланганлиги «Жигарнинг вирус-ассоцирланган гепатоцеллюляр саратонида даволаш тактикаси танлови» номли услубий тавсиянома таркибига киритилиб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 28 майдаги 4-сон баённома билан тасдиқланган. Ушбу таклиф 2025 йил 20 июндаги 7-сон буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали ва 2025 йил 28 июндаги 21-i-сон буйруқ билан Самарқанд филиали амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ёш омили ва жигарнинг гепатоцеллюляр карциномаси ривожланиш хавфи ўртасидаги ишончли боғлиқликнинг аниқланиши катта ижтимоий аҳамиятга эга, чунки бу кексаларни энг эҳтиёжманд гуруҳ сифатида ажратиб кўрсатиш имконини яратади. Вирусли гепатитлар B ва C тарқалиши билан жигар саратони касалланиш даражаси ўртасидаги корреляциянинг исботланиши 45 ёшдан катта аҳоли орасида профилактик ва скрининг дастурларини фаоллаштириш зарурлигини таъкидлайди. Бу ҳолат ўсмадан олдинги жараёнларни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш, сурункали гепатитнинг цирроз ва гепатоцеллюляр карциномага ўтиши частотасини камайтириш имконини беради. Натижада аҳоли ўртача умр кўриш давомийлиги ва ҳаёт сифати ошади, касалликнинг кеч босқичда аниқланиши камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: ёш ва вирусли хавф омилларини аниқлаш орқали ҳудудий скрининг ва профилактика дастурларини мақсадли шакллантириш, молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш имкони яратилади. Юқори хавф гуруҳларига йўналтирилган тадбирлар кеч босқичдаги қиммат диагностика ва даволаш усулларига эҳтиёжни камайтиради, бу эса давлат бюджети харажатларини 9–12% га тежаш имконини беради. Вирусли гепатитларни эрта аниқлаш ва даволаш госпитализация муддатини қисқартиради, жигар трансплантацияси ва ўсмага қарши терапияга бўлган эҳтиёжни камайтиради, бу эса соғлиқни сақлаш тизими харажатларини умумий оптималлаштиришга хизмат қилади. Хулоса: ёш омилининг юқори аҳамияти ва вирусли гепатитлар B ва C билан гепатоцеллюляр карцинома ўртасида статистик жиҳатдан ишончли боғлиқлик мавжудлиги исботланган. Бу натижалар ёшга йўналтирилган профилактик дастурларни ишлаб чиқиш зарурлигини тасдиқлайди. Бундай чора-тадбирларни амалга ошириш скрининг самарадорлигини оширишга, касалланиш ва ўлимни камайтиришга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва соғлиқни сақлаш тизимидаги иқтисодий юкни пасайтиришга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: вирус-ассоцирланган жигар саратони бўлган беморларда молекуляр-генетик маркерлар (Ki-67, Bcl-2, p53 ва VEGF) бўйича юқори ижобий экспрессия аниқланиб, вирусли этиологиясиз беморларга нисбатан касалликнинг анча агрессив кечиши ва яшовчанлик даражаси паст бўлиши исботланганлиги «Жигарнинг вирус-ассоцирланган гепатоцеллюляр саратонида даволаш тактикаси танлови» номли услубий тавсиянома таркибига киритилиб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 28 майдаги 4-сон баённома билан тасдиқланган. Ушбу таклиф 2025 йил 20 июндаги 7-сон буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали ва 2025 йил 28 июндаги 21-i-сон буйруқ билан Самарқанд филиали амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: вирус-ассоцирланган жигар саратони билан касалланган беморларда молекуляр-генетик маркерлар Ki-67, Bcl-2, p53 ва VEGF экспрессиясининг юқори даражада бўлиши муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Бу ҳолат касалликнинг агрессив кечиши ва ноқулай прогнозга эга беморлар гуруҳини объектив равишда ажратиб кўрсатиш имконини беради. Бу эса шахсийлаштирилган ёндашув асосида даволаш тактикаси танлаш, интенсив терапия схемаларини белгилаш ва прогрессия хавфи юқори бўлган беморларни эрта кузатиш тизимини йўлга қўйиш учун илмий асос яратади. Молекуляр маркерларнинг амалиётга жорий этилиши ўсманинг агрессив шаклларини эрта аниқлаш, ўлимни камайтириш ва умр давомийлигини оширишга хизмат қилади. Бу ёндашув тиббий ёрдам сифатини ошириш ва аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Иқтисодий самарадорлиги: молекуляр-генетик маркерларни прогностик мезон сифатида қўллаш терапия тактикаси индивидуаллаштирилиши орқали даволаш харажатларини оқилона бошқариш имконини яратади. Ўсмага қарши даволаш ҳажмини оптималлаштириш ва прогрессия хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш орқали самарасиз госпитализациялар, такрорий терапия курслари ва паллиатив даволаш билан боғлиқ сарф-харажатлар камаяди. Прогнозий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу стратегияни жорий этиш вирус-ассоцирланган жигар саратонини даволаш бўйича умумий харажатларни 10–15% га камайтириш имконини беради, чунки ресурслар мақсадли тақсимланади ва терапия самарадорлиги ошади. Хулоса: вирус-ассоцирланган гепатоцеллюляр карциномали беморларда молекуляр маркерлар Ki-67, Bcl-2, p53 ва VEGF экспрессиясининг юқори бўлиши касалликнинг агрессив кечиши ва яшовчанликнинг пастлигини акс эттиради, бу эса клиник амалиётда молекуляр профиллаштириш зарурлигини асослайди. Маркер таҳлилининг қўлланилиши диагностика ва даволаш самарадорлигини оширишга, терапияни шахсийлаштиришга, яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилашга ва соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: вирус-ассоцирланган гепатоцеллюляр жигар саратони билан касалланган беморларда кимё терапия ва таргет терапияга сезувчанлик ҳамда самарадорлик паст бўлиб, уларда яшовчанлик кўрсаткичлари паст эканлиги, шунингдек, жарроҳлик амалиёти билан биргаликдаги комбинирланган ва комплекс даволаш усуллари (жарроҳлик + кимётерапия; жарроҳлик + кимётерапия + иммунотерапия) энг мақбул усул сифатида тавсия этилиши асосланганлиги «Жигарнинг вирус-ассоцирланган гепатоцеллюляр саратонида даволаш тактикаси танлови» номли услубий тавсиянома таркибига киритилиб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий кенгаши томонидан 2025 йил 28 майдаги 4-сон баённома билан тасдиқланган. Ушбу таклиф 2025 йил 20 июндаги 7-сон буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиали ва 2025 йил 28 июндаги 21-i-сон буйруқ билан Самарқанд филиали амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: вирус-ассоцирланган жигарнинг гепатоцеллюляр карциномаси билан касалланган беморларда кимё ва таргет терапиянинг паст самарадорлиги ва сезувчанлиги клиник жиҳатдан исботланган бўлиб, бу ҳолат ушбу тоифадаги беморлар учун даволаш тактикасига қайта кўздан кечирилган илмий ёндашувни талаб қилади. Комбинациялашган ва комплекс усулларни (жарроҳлик аралашуви + кимё терапияси; жарроҳлик аралашуви + кимё терапияси + иммун терапияси) қўллаш орқали яшовчанлик ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари ошиши таъминланди. Бу усул касалликнинг рецидив ва прогрессия ҳолатларини камайтиради, терапия самарадорлигини ва беморларнинг ижтимоий мослашувини оширади. Комбинациялашган даволаш схемаларини амалиётга жорий этиш касаллик устидан барқарор назоратни таъминлайди, реабилитация жараёнини яхшилайди ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги беморларнинг фаол ҳаётини узайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: комбинациялашган ва комплекс даволаш усулларини қўллаш терапия самарадорлигини ошириш ва монотерапияга сарфланадиган самарасиз харажатларни қисқартириш орқали соғлиқни сақлаш тизими маблағларидан оқилона фойдаланишни таъминлайди. Рецидивлар ва такрорий госпитализациялар сонининг камайиши таргет терапиянинг қиммат курсларига ва паллиатив даволашга бўлган эҳтиёжни қисқартиради. Ҳисоб-китобларга кўра, комплекс даволаш схемаларини жорий этиш ҳар бир бемор учун умумий харажатларни 12–15% га камайтиради, стационарда бўлиш муддатини қисқартиради ва дори воситалари ҳамда тиббиёт ходимлари ресурсларини янада оқилона тақсимлаш имконини яратади. Хулоса: вирус-ассоцирланган жигарнинг гепатоцеллюляр карциномасида стандарт кимё ва таргет терапия схемаларининг паст самарадорлиги клиник жиҳатдан исботланган. Шунинг учун мавжуд даволаш ёндашувларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги асосланган. Комбинациялашган ва комплекс даволаш усуллари (жарроҳлик аралашуви билан биргаликда кимё терапияси ва/ёки иммун терапия) терапия самарадорлигини ва беморлар яшовчанлигини ишончли оширишини исботлайди. Бу усул ҳаёт сифатини яхшилайди, рецидив ва прогрессия ҳолатларини камайтиради, госпитализация сонини қисқартиради ва ўсмага қарши даволаш ҳажмини оптималлаштириш орқали бюджет маблағларини тежашни таъминлайди. Шу билан бирга, миллий даражада онкологик ёрдам самарадорлиги ва аҳоли учун унинг мавжудлигини оширишга хизмат қилади.