Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидова Нилуфар Сафоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Репродуктив ёшдаги аёлларда эпилепсиянинг кечишида иммунологик ва гормонал силжишларнинг ўрни, олиб бориш менежменти ва даволаш тактикаси», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Тib233.
Илмий маслаҳатчи: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06. 2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Академик И.П. Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Санкт-Петербург, Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: репродуктив ёшдаги аёлларда эпилепсия кечишида клиник, нейрофизиологик, иммунологик ва гормонал силжишларни ўрганиш, улар асосида эпилепсия билан оғриган аёлларни  олиб бориш менежменти ва даволаш тактикаси моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фертил ёшдаги эпилепсия билан оғриган аёлларда комплекс текширув асосида эпилепсиянинг клиник тавсифи асосланган;
репродуктив ёшдаги аёлларда эпилепсиянинг патогенези механизмида цилиар нейротрофик омилнинг ўрни исботланган;
эпилепсиянинг турли шакллари билан хасталанган аёлларда жинсий гормонлар миқдорининг ўзгариши ва репродуктив сферадаги бузилишлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган;
эпилепсия билан оғриган фертил ёшдаги аёлларда кутилмаган дори воситалари таъсирининг учраш частотаси ва эпилепсияга қарши терапия хусусиятлари аниқланган;
эпилепсия билан оғриган репродуктив ёшдаги аёлларга тиббий-ижтимоий ёрдам бериш ва яшаш сифатини яхшилашга қаратилган даволаш-диагностик чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
Репродуктив ёшдаги аёлларда эпилепсиянинг кечишида иммунологик ва гормонал силжишларни баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:  
фертил ёшдаги аёлларда эпилепсиянинг дианостикаси ва давоси бўйича “Аёлларда эпилепсия (кечиш хусусиятлари, олиб бориш ва даволаш)” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 8н–д/246-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эпилепсия билан оғриган аёлларнинг диагностикаси, дифференциал терапия тактикаси, шунингдек уларнинг олиб боришни жадаллаштиришга имконият яратган;
иммунологик текширув натижалари асосида “Репродуктив ёшдаги аёлларда эпилепсия (нейроиммунологик хусусиятлари)” мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 8н-д/246-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эпилепсия билан оғриган аёлларнинг қон зардобида CNTF миқдорини аниқлашнинг аҳамияти тўғрисидаги билимларни бойитишга хизмат қилган;
эпилепсиянинг диагностикаси ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар Қибрай тумани (Тошкент вилояти) кўп тармоқли поликлиникасига, Бухоро вилоят кўп тармоқли клиникасига, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли полиникаси амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 8н-з/263-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши  репродуктив ёшдаги эпилепсия билан оғриган аёллар соғлиғини назорат қилишни яхшилашга имкон туғдиради, касаллик асоратлари ривожланиш хавфини ҳамда ногиронлик ва ўлим ҳолати хавфини камайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish