Асқаров Акмалжон Миртемир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Прееклампсиа фонида туғилган неонатал даврда нобуд чақалоқлар буйрагининг патоморфологик хусусиятлари» 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib5984.
Илмий раҳбар: Мамажанов Бохадиржон Солижонович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти  PhD.06/2025.27.12Tib.21.01.
Расмий оппонентлар: Жуманов Зиёдилло Эшматович, тиббиёт фанлари доктори (DSc) профессори. Махкамов Носир Жўраевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc) доцент.  
Этакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-Турк университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: онасида прееклампсия бўлган чақалоқлар буйрагининг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий хос ўзгаришларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
прееклампсия фонида туғилган ва нобуд бўлган чақалоқларнинг оналари анамнезида сурункали экстрагенитал касалликлар (пиелонефрит 42%, камқонлик 68%) ва прееклампсиянинг эрта бошланиши (28-32 ҳафта) ҳомила буйрагидаги деструктив ўзгаришларни кучайтирувчи асосий детерминантлар эканлиги аниқланган; 
эрта неонатал даврда буйракларда ўткир гипоксик шикастланиш белгилари – коптокчалар ва каналчалар дистрофия, некробиози, капиллярларнинг тўлақонлиги, веноз тўлақонлик белгилари ривожланган бўлса, кечки неонатал даврда каналчалар эпителийсининг атрофияси, гломерулофиброз, стромада бириктирувчи тўқима элементларининг кўпайиши аниқланган;
оғир прееклампсия фонида туғилган чақалоқларда буйрак пўстлоқ соҳаси коптокчалари ва проксимал каналчалари назорат гуруҳига нисбатан 25% га (мкм да) кичиклашиши ва ингичкалашганлиги нефронлар шаклланиши эрта тўхташи исботланган; 
прееклампсия фонида туғилган чақалоқларда ПАХ2 маркери юқори экспрессияси нефрогенезни пастлигини тасдиқласа, CАСПАСА-8 нинг юқори позитивлиги эса гипоксик стресс шароитида ҳужайраларнинг антиапоптотик ҳимоя механизми фаоллашганлигини кўрсатувчи специфик ИГХ-мезонлар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Прееклампсия фонида туғилган неонатал даврида нобуд бўлган чақалоқлар буйрагининг иммуногистокимёвий ва морфометрик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш алгоритми бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натигаларига (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш №08/44 сон хулосаси 2026 йил 12 май) кўра:
биринчи илмий янгилик: прееклампсия фонида туғилган ва нобуд бўлган чақалоқларнинг оналари анамнезида сурункали экстрагенитал касалликлар (пиелонефрит 42%, камқонлик 68%) ва прееклампсиянинг эрта бошланиши (28–32 ҳафта) ҳомила буйрагидаги деструктив ўзгаришларни кучайтирувчи асосий детерминантлар эканлиги аниқланган. Ушбу натижа прееклампсия шароитида ҳомила буйраги шикастланишининг этиопатогенетик омилларини янада аниқлаштириш имконини берди. Ижтимоий самарадорлиги: мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида юқори хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладор аёлларни эрта аниқлаш ва уларни мақсадли диспансер кузатувига олиш имконияти кенгайди. Бу эса прееклампсия оғир кечиши билан боғлиқ асоратларни камайтириш, неонатал ўлим ҳолатларини қисқартириш ва она-бола муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф гуруҳларини эрта аниқлаш ва мақсадли профилактик тадбирларни ташкил этиш ҳисобига ортиқча лаборатор ва инструментал текширувлар сони қисқарди, кеч аниқланган оғир ҳолатлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар камайди. Шунингдек, диагностик жараён муддати 2–3 кунга қисқариши натижасида стационар харажатлар пасайди. Натижада бир нафар бемор учун ўртача 0,9 млн сўм, 20 нафар бемор учун 18 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: она анамнези ва прееклампсия хусусиятларига асосланган мазкур ёндашув клиник амалиётга жорий этилди ҳамда ҳомила буйраги шикастланишини эрта башорат қилишда муҳим аҳамиятга эга экани кўрсатилди.
иккинчи илмий янгилик: эрта неонатал даврда буйракларда ўткир гипоксик шикастланиш белгилари – коптокчалар ва каналчалар дистрофияси, некробиози, капиллярларнинг ва веноз тизимнинг тўлақонлиги кузатилган бўлса, кечки неонатал даврда каналчалар эпителийсининг атрофияси, гломерулофиброз ва стромада бириктирувчи тўқима элементларининг кўпайиши аниқланган. Бу натижалар буйракдаги морфологик ўзгаришлар босқичма-босқич ривожланиш хусусиятига эга эканини кўрсатди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу морфологик қонуниятларни амалиётга татбиқ этиш орқали неонатал даврда буйрак шикастланишининг оғирлик даражасини эрта баҳолаш имконияти яратилди. Бу шифокорларга хавфли ҳолатларни олдиндан аниқлаш, кузатув ва даволаш тактикасини тўғри белгилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: буйракдаги морфологик ўзгаришларни босқичма-босқич баҳолаш орқали оғир ҳолатларни эрта аниқлаш имконияти яратилди, бу эса кеч босқичда талаб қилинадиган қўшимча текширувлар ва даволаш харажатларини камайтирди. Натижада диагностик жараённи оптималлаштириш ҳисобига бир нафар бемор учун ўртача 1,0 млн сўм, 20 нафар бемор учун 20 млн сўм иқтисод қилинди. Хулоса: неонатал давр босқичларига хос морфологик ўзгаришларни ҳисобга олишга асосланган ёндашув амалиётга жорий этилди ва буйрак шикастланишини баҳолашда юқори аҳамиятга эга экани аниқланди.
учинчи илмий янгилик: оғир прееклампсия фонида туғилган чақалоқларда буйрак пўстлоқ соҳаси коптокчалари ва проксимал каналчалари назорат гуруҳига нисбатан 25% га кичиклашиши ва ингичкалашганлиги нефронлар шаклланиши эрта тўхташи исботланган. Бу натижа нефрогенезнинг бузилиши ва нефронлар дефицити шаклланишини морфометрик жиҳатдан тасдиқлади. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу морфометрик мезонларни амалиётга жорий этиш орқали нефроген дефицитга эга чақалоқларни эрта аниқлаш ва уларни диспансер кузатувига олиш имконияти пайдо бўлди. Бу эса келажакда сурункали буйрак касалликларининг олдини олишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: нефронлар дефицитини морфометрик баҳолаш орқали хавф гуруҳига кирувчи чақалоқлар эрта аниқланди ва уларга нисбатан профилактик чора-тадбирлар ўз вақтида қўлланилди. Бу эса кейинчалик ривожланадиган оғир буйрак патологиялари билан боғлиқ қўшимча харажатларни камайтиришга хизмат қилди. Натижада бир нафар бемор учун ўртача 1,1 млн сўм, 20 нафар бемор учун 22 млн сўм иқтисодий самарадорлик таъминланди. Хулоса: нефронлар шаклланишининг бузилишини баҳолашга асосланган морфометрик ёндашув амалиётга жорий этилди ва буйрак етишмовчилигини башорат қилишда муҳим аҳамият касб этди.
тўртинчи илмий янгилик: прееклампсия фонида туғилган чақалоқларда ПАХ2 маркери юқори экспрессияси нефрогенез пастлигини, CАСПАСЕ-8 маркерининг юқори позитивлиги эса гипоксик стресс шароитида ҳужайраларнинг антиапоптотик ҳимоя механизми фаоллашганлигини кўрсатувчи специфик иммуногистокимёвий мезонлар эканлиги исботланди. Ижтимоий самарадорлиги: иммуногистокимёвий мезонларни амалиётга жорий этиш диагностик аниқликни оширди, бу эса шифокорларга буйракдаги патологик жараёнларни чуқурроқ баҳолаш ва индивидуал ёндашувни қўллаш имконини берди. Натижада ташхисдаги ноаниқликлар камайди ва беморларни бошқариш сифати яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: иммуногистокимёвий мезонларни жорий этиш орқали диагностик аниқлик ошди ва ортиқча такрорий текширувлар сони 20–25% га камайди. Бу эса нотўғри ташхис ва қайта текширувлар билан боғлиқ харажатларни қисқартирди. Натижада бир нафар бемор учун ўртача 1,2 млн сўм, 20 нафар бемор учун 24 млн сўм иқтисод қилинди. Хулоса: иммуногистокимёвий баҳолашга асосланган мазкур ёндашув амалиётга жорий этилди ва буйракдаги патологик жараёнларни баҳолашда юқори диагностик аҳамиятга эга экани исботланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish