Хайдаров Элдорбек Рахимжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олмурут (Пйрус) ва Япон сафораси (Стйпҳнолобиум жапониcум) ўсимликлари асосида шифобахш товарлар олиш ҳамда уларни синфлаш”, 02.00.09 - Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертастия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/B261.
Илмий маслаҳатчилар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шавкат Воҳидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Маматова Иродахон Юсуповна, кимё фанлари доктори, профессор; Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Исмоилов Мўминжон Юсупович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Пйрус Л. ва Стйпҳнолобиум жапониcум Л. ўсимликлари асосида озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш, уларни кимёвий таркиби, биологик фаоллиги ва сифат кўрсаткичларини аниқлаш, ҳамда ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“АС-УБС” ва “АС-ИНФУСУМ” биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларининг кимёвий таркиби комплекс равишда ўрганилиб, улар таркибида флавоноидлар, эфир мойлари, сувда ва ёғда эрувчан витаминлар, аминокислоталар, углеводлар, органик кислоталар ҳамда макро- ва микроелементлар мавжудлиги замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
юқори самарали суюқлик хроматографияси (ЮССХ) таҳлиллари асосида “АС-УБС” таркибида дигидрокверсетин, розавин, рутин, кверсетин, салидрозид ва лутеолин, “АС-ИНФУСУМ” таркибида эса дигидрокверсетин, лутеолин, рутин, кверсетин ва салидрозид мавжудлиги аниқланган;
“АС-ИНФУСУМ” биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаси таркибидан рутин, лутеолин, апигенин ва кверсетин индивидуал бирикмалар ажратиб олиниб, уларнинг тузилиши ултрабинафша (УБ), инфрақизил (ИҚ), ЯМР спектроскопик усуллари ёрдамида аниқланган ва тасдиқланган ;
газ хромато-масс-спектрометрия (ГХ-МС) усули ёрдамида “АС-УБС” эфир мойлари таркибида 50 та, “АС-ИНФУСУМ” эфир мойлари таркибида эса 56 та компонент идентификация қилинган ҳамда уларнинг антиоксидант фаоллиги ин витро шароитда баҳоланган;
“АС-УБС” ва “АС-ИНФУСУМ” биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларидан турли эритувчилар ёрдамида олинган экстрактларнинг биологик фаоллиги ин витро ва ин виво шароитларда ўрганилиб, уларнинг антиоксидант, яллиғланишга қарши фаолликка эга эканлиги ҳамда экссудация жараёнини сезиларли даражада камайтириши аниқланган;
“АС-УБС” ва “АС-ИНФУСУМ” биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари товар сифатида илмий асосда синфланиб, улар учун Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) бўйича янги товар кодлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пйрус Л. ва Стйпҳнолобиум жапониcум Л. ўсимликларининг кимёвий таркиби ҳамда биологик фаоллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Пйрус Л. ўсимлиги экстракти асосида “АС-УБС” ва Стйпҳнолобиум жапониcум Л. ўсимлиги экстракти асосида “АС-ИНФУСУМ” озиқ-овқат қўшилмаларини ЎзДСт 3466:2020 талаблари асосида “БИЛЛУР АРКОН” ХК да ишлаб чиқариш учун санитария-эпидемиологик хулоса берилган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги назоратининг 2025 йил 1 июлдаги № 023286, 2025 йил 3 мартдаги 028007-сон хулосаси). Натижада, мазкур озиқ-овқат қўшилмаларини гигиеник талабларга мос равичда ишлаб чиқариш имконини берган;
Пйрус Л. ўсимлиги экстракти асосида яратилган “АС-УБС” номли озиқ-овқат қўшилмалари учун технологик йўриқнома (ТЙ 203948386-06:2025) ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги назорати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги назоратининг 2025-йил 22-мартдаги 26-11б - 226 сон маълумотномаси). Натижада, нафас йўллари касалликларини олдини олишга хизмат қилувчи янги озиқ-овқат қўшилмаларини талаб даражасида идентификациялаш ва ишлаб чиқариш имконини берган;
Стйпҳнолобиум жапониcум Л. ўсимлиги экстракти асосида яратилган “АС-ИНФУСУМ” номли озиқ-овқат қўшилмаси учун технологик йўриқнома (ТЙ 203948386-06:2025) ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги назорати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги назоратининг 2026-йил 2-февралдаги 01-28/967- сон маълумотномаси). Натижада, ошқозон-ичак яллиғланиши ва инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи янги озиқ-овқат қўшилмаларини талаб даражасида идентификациялаш ва ишлаб чиқариш имконини берган.