Рузиев Умид Урал ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Этилендиаминтетраацетат лиганди асосидаги аралаш металл-натрий координацион полимерларининг синтези, кристалл тузилиши ва функсионал хоссалари”, 02.00.01 - Ноорганик кимё, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/К1180.
Илмий раҳбарлар: Ибрагимов Азиз Бахтиёрович, кимё фанлари доктори, профессор; Холназаров Баходир Азамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Дилноза Саломовна, кимё фанлари доктори, доцент; Раззоқов Жамолиддин Насириддинович кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади этилендиаминтетраацетат лиганди асосида янги аралаш металл-натрий координацион полимерларини синтез қилиш ва уларнинг кристалл, электрон тузилиши, физик-кимёвий ҳамда функсионал хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
этилендиаминтетраацетат лиганди асосида учта никел-натрий, тўртта кобалт-натрий ва битта темир-натрий координацион полимерлари синтез қилинган ва уларнинг кристалл тузилишини аниқлаш натижалари асосида кристаллографик маълумотлари базасидан депозитлар олинган; 
рентген тузилиш таҳлили (РТТ) натижалари асосида ЭДТА ва Ҳ-ЭДТА лигандларининг координацияланиш хусусиятларига боғлиқ ҳолда бир, икки ва уч ўлчамли координацион полимерларнинг ҳосил бўлиш қонуниятлари аниқланган; 
НП-1, НП-2, CП-1 ва CП-2 координацион полимер координацион бирикмаларнинг Ҳиршфелд сирт таҳлили ва ДФТ ҳисоблашлари асосида молекулалараро ўзаро таъсирлар, электрон зичлик тақсимоти, ҲОМО-ЛУМО энергиялари ҳамда кристалл ва электрон тузилиш ўртасидаги боғлиқлик аниқланган; 
синтез қилинган координацион полимер бирикмаларнинг ИҚ, УВ-Вис, ТГ-ДТА ва Бабко усули натижалари асосида термик барқарорлиги ва барқарорлик доимийликлари аниқланган ҳамда координацион бирикмаларнинг термодинамик барқарорлиги Фе < Cо < Ни тартибида ортиши Ирвинг-Wиллиамс қонуниятига мослиги исботланган; 
биринчи марта синтез қилинган ЭДТА асосидаги координацион полимерларнинг электрон алмашиниш тезлигининг координацион муҳитга боғлиқлиги ҳамда редокс жараёнларининг Рандлес-Шевчик қонунига мувофиқ диффузия назоратида кечиши циклик волтамметрия усули ёрдамида исботланган;
синтез қилинган координацион полимерлардан НП-2 комплекси энг юқори диелектрик самарадорликка ва CП-2 комплексининг эса юқори қутбланиш қобилиятига эга эканлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Этилендиаминтетраацетат лиганди асосидаги аралаш металл-натрий координацион полимерларининг синтези, кристалл тузилиши ва функсионал хоссаларини аниқлаш боʻйича олинган натижалар асосида: 
[На2Ни(ЭДТА)(Ҳ2О)]н, [На2Ни(ЭДТА)(Ҳ2О)4]н, [НиНа(Ҳ-ЭДТА)(Ҳ2О)]н·нҲ2О ва [ФеНа(ЭДТА)(Ҳ2О)2]н·нҲ2О комплекс бирикмаларининг кристалл маълумотлари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Cамбридге Cрйсталлограпҳиc Дата Cентер: CCДC 2493627, 2493628, 2542544 ва 2515422). Натижада, базага киритилган маълумотлар ўхшаш полимер координацион бирикмаларни хоссаларини ўрганишда ушбу маълумотлардан фойдаланиш имконини берган; 
[CоНа(ЭДТА)(Ҳ2О)3]н, [CоНа2(ЭДТА)(Ҳ2О)2]н, [CоНа(ЭДТА)(Ҳ2О)2]н ва [CоНа(ЭДТА)(Ҳ2О)2]н комплекс бирикмаларининг кристалл маълумотлари ҳам Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Cамбридге Cрйсталлограпҳиc Дата Cентер: CCДC 2541283, 2502375, 2515362 ва 2502330). Натижада, базага киритилган ушбу маълумотлар ўхшаш аралаш металл-натрий координацион полимерларнинг кристалл тузилиши ва функсионал хоссаларини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда янги координацион бирикмаларни лойиҳалашда ишончли илмий манба сифатида фойдаланиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish