Sayt test rejimida ishlamoqda

Кушаева Дилдора Саидмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Церебрал артериялар дисплазиясининг айрим шаклларида сурункали бош мия қон томир етишмовчилигининг янги патогенетик механизмлари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib399.
Илмий раҳбар: Якубова Мархамат Миракрамовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: церебрал артериялар дисплазияларининг айрим шаклларини (патологик қийшиқликлар, гипо- ва аплазиялар) клиник-неврологик, молекуляр-генетик ва морфологик ўзига хосликларини сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигидаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
церебрал артериялар дисплазиясининг айрим шакллари (патологик қийшиқлик, гипо-, аплазиялар) бўлган беморларда сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги босқичларининг клиник-нейровизуализацион хусусиятлари аниқланган;
илк бор экстра ва интракраниал артериялар дисплазиялари бўлган беморларда ACE, NOS3 генларнинг сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигининг босқичлари ҳамда ёндош касалликлар ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;  
томир деворининг морфологик ўзгаришлари билан сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигининг босқичлари ҳамда ACE ва NOS3 генлари полиморфизмлари орасидаги тўғридан-тўғри мутаносиблик аниқланган;
экстракраниал артерияларнинг патологик қийшиқлиги фонида атеросклероз даражасига кўра юзага келган сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигини  АСЕ ва NOS3 генлари  ассоциацияси асосида доимий прогноз ва назорат қилиш имконини берувчи хавф гуруҳи стратификацияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош мия қон томирлари ангиодисплазияларида сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигининг клиник-патогенетик аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ички уйқу артериясининг патологик деформациясида сурункали бош мия қон томир етишмовчилигининг дифференциаллашган профилактикаси» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 апрелдаги 8н-д/85-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ички уйқу артериясининг патологик деформацияси бор беморларда сурункали бош мия қон томир етишмовчилигининг дифференциаллашган профилактикасини  ўтказиш имконини берган;
сурункали бош мия қон томир етишмовчилиги профилактикаси ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизими амалиётига, жумладан, Шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш клиникаси ва 1-сонли Республика клиник шифохонаси клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-з/258-сон маълумотномаси). Натижаларни амалиётга татбиқ этиш дифференциаллашган профилактик ёндашувни яхшилаш, касалликнинг кечиши ва асоратларини аниқлаш, асоратларнинг олдини олиш чораларини оптималлаштириш, шунингдек беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish