Ташметов Комолиддин Шухрат ўғлининг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Машинани оъқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда транспорт оқимини бошқаришнинг тизимли таҳлили ва алгоритми”, 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5064.
Илмий раҳбар: Расулмухамедов Махамадазиз Махамадаминович, физика-математика фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.10/2025.27.12.FM/Т.01.08 
Расмий оппонентлар: Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари доктори (ДСc), профессор; Дошанова Малика Юлдашовна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши:  назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чорраҳадаги транспорт оқимини самарали бошқариш учун модел, алгоритм ва дастурий восита ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспорт оқимини башорат қилиш аниқлигини ошириш ҳамда моделнинг маълумотларга ҳаддан ташқари мослашиб қолиш (оверфиттинг) муаммосини камайтириш мақсадида қарор дарахти ва К-энг яқин қўшнилар алгоритмларини бирлаштириш асосида ТрееКНН гибрид башорат модели ишлаб чиқилган;
транспорт оқимининг башорат натижалари ва Wебстер модели асосида светофор фазалари давомийлигини адаптив тарзда бошқарувчи модел ишлаб чиқилган; 
транспорт оқимининг башорат натижаларини CТМ модели билан бирлаштириш ҳамда уларни МПC моделига интеграциялаш асосида чорраҳадаги ҳаракатни адаптив бошқариш алгоритми такомиллаштирилган;
чорраҳадаги транспорт оқимини башорат қилиш ва бошқариш моделлари ҳамда алгоритмларининг самарадорлигини баҳолаш учун агентга йўналтирилган моделлаштириш асосида имитацион модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Машинани оʻқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда транспорт оқимини бошқаришнинг тизимли таҳлили ва алгоритми бўйича олинган натижалар асосида:
тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқилган модел ва алгоритмлар асосида такомиллаштирилган дастурий восита “Транспорт илмий тадқиқот маркази” МЧЖ «Лойиҳа офиси»га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2026-йил 21-февралдаги 4/Э248–сонли маълумотномаси). Натижада, чорраҳадаги транспорт воситалари навбатининг узунлигини 10-12% гача қисқартиришга эришилган;
илмий-тадқиқот ишини бажариш жараёнида эришилган натижалар асосида ишлаб чиқилган транспорт оқимларини автоматлаштирилган аниқлаш, кузатиш ва маълумотни қайта ишлаш дастурий воситаси ҳамда бошқарув моделлари “Барданкол йўлларидан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасасига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2026-йил 21-февралдаги 4/Э248–сонли маълумотномаси). Натижада, чорраҳадаги транспорт оқимларининг ўтказувчанлиги 8–10 % га оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish