Холтўраев Қувонч Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): «Пиридинкарбоксилат ва дикарбон кислоталар асосида металл координацион полимерлари синтези, кристалл тузилиши, газ ва органик бўёқларни адсорбсиялаш хоссалари», 02.00.01 - Ноорганик кимё, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.2.PhD/К1182.
Илмий раҳбарлар: Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор; Касимов Шерзод Абдузаирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари доктори, профессор; Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пиридинкарбоксилат ва дикарбон кислоталар асосидаги янги координацион полимерларни синтез қилиш, уларнинг кристалл тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ҳамда бўёқ ва газларни адсорбсиялаш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиридинкарбоксилат ва дикарбон кислоталар асосида Cd(II), Zn(II), Mn(II) ва Cu(II) ионлари иштирокида 8 та янги координацион полимер синтез қилинган ва уларнинг монокристалл кристаллографик маълумотлари Cambridge Structural Database (CSD)га киритилиб, депозит рақамлари олинган;
монокристалл рентген дифраксион таҳлили ёрдамида синтез қилинган координацион полимерларнинг молекуляр ва кристалл тузилишлари, координацион геометрияси, металл-лиганд боғланиш узунликлари ва бурчаклари ҳамда 3Д металл органик каркас тузилмалари аниқланган;
синтез қилинган координацион полимерларнинг физик-кимёвий хоссалари ИҚ, УБ-Вис спектроскопия, ТГ/ДТА термик таҳлил, СЕМ-ЭДС ва элемент таҳлили усуллари ёрдамида аниқланган;
синтез қилинган координацион полимерларнинг органик бўёқларни сувли эритмалардан адсорбсиялаш хусусиятлари ва метилен кўкини КП-1 86,13 %, КП-2 эса 60 % самарадорлик билан адсорбсиялаши аниқланган;
азот адсорбсия-десорбсия изотермалари орқали координацион полимерларнинг текстуравий параметрларини БЕТ, БЖҲ ва ДФТ усуллари ёрдамида аниқлаш натижалари асосида КП-2 энг юқори солиштирма сирт майдонига (314,1 м2/г), КП-1 эса энг юқори ғовак ҳажмига (0,1885 cc/г) эга эканлиги исботланланган;
ДФТ ҳисоблашлари натижасида КП-1 ва КП-3 комплекслари учун ҲОМО-ЛУМО энергия фарқлари мос равишда 3,31 ва 4,46 эВ эканлиги аниқланган ҳамда МЕП ва Мулликен таҳлиллари орқали кислород донор атомларининг асосий фаол марказлар эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пиридинкарбоксилат ва дикарбон кислоталар асосида синтез қилинган координацион полимерларнинг тузилиши, физик-кимёвий ва сорбсион хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Cд(ИИ), Зн(ИИ), Мн(ИИ) ва Cу(ИИ) ионларининг пиридинкарбоксилат ҳамда дикарбон кислоталар билан синтез қилинган 4 та янги [Cд(мал)(п-НА)]н, [Cд(ИНА)2(Ҳ2О)2]н , [Cд(μ-ИНА)(НО3)(Ҳ2О)2]н·ДМФ ва [Зн(ИНА)2]н·ДМФ·Ҳ2О координацион полимер комплекс бирикманинг кристалл маълумотлари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Cамбридге Cрйсталлограпҳиc Дата Cентер: CCДC 2503821, 2556306, 2524624 ва 2536812). Натижада базага киритилган маълумотлар ўхшаш полимер координацион бирикмаларни хоссаларини ўрганишда ушбу маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;
[Zn2(nic)2(NO3)]n, [Zn6(μ4-Tar)6(H2O)6]n⋅10H2O, [Mn2(μ4-Tar)(μ3-Tar)(H2O)]n⋅3H2O,[Cu4(μ4-IPA)4(H2O)2(DMF)2]n⋅DMF янги координацион полимер комплекс бирикманинг кристалл маълумотлари ҳам Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Cambridge Crystallographic Data Center: CCDC 2566456, 2561935, 2501931 ва 2502117). Натижада базага киритилган ушбу маълумотлар ўхшаш координацион полимер бирикмаларнинг кристалл тузилиши ва функционал хоссаларини қиёсий таҳлил қилиш, уларнинг тузилиш-хосса боғлиқлигини аниқлаш ҳамда янги координацион материалларни лойиҳалашда ишончли илмий манба сифатида фойдаланиш имконини яратган.