Жуманова Барно Ғаниевнанинг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Salvia officialis ва Origanum titthanthum ўсимликлари асосида халқ табобати учун товарлар олиш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.ПҳД/К780.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Рустамов Санжар Аширалиевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона  жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Ахмадалиев Махаммаджон, техника фанлари доктори, профессор; Холбоев Юсубжон Хакимович,  кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: доривор маврак ва тоғрайхон ўсимликлари ер устки қисмларининг кимёвий таркибини аниқлаш, улар асосида оғиз бўшлиғи яллиғланиш касалликларини олдини олиш ва даволаш хусусиятига эга табиий озиқ-овқат қўшилмаси ишлаб чиқиш ҳамда товар сифатида синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор ин витро шароитда доривор маврак ва тоғрайхон ўсимликларини турли масса нисбатларда комбинациялаш орқали уларнинг антиоксидант фаоллиги тизимли равишда текширилиб антиоксидант самарадорлиги энг юқори бўлган оптимал компонентлар нисбати илмий асосда аниқланган;
доривор маврак ва тоғрайхон ўсимликлари асосида яратилган озиқ-овқат қўшимчасининг кимёвий таркиби замонавий аналитик усуллар (юқори самарали суюқлик хроматографияси, спектрофотометрия ва бошқа инструментал методлар) ёрдамида ундаги биологик фаол моддалар таркиби ва миқдорий кўрсаткичлари комплекс аниқланган;
доривор маврак ва тоғрайхон ўсимликлари асосида яратилган “Oregano As” озиқ-овқат қўшилмасининг ўткир заҳарлилиги экспериментал шароитда лаборатория ҳайвонларида синовдан ўтказилиб, ЛД₅₀ летал дозаси 2000 мг/кг дан юқори эканлиги аниқланган ва у токсикологик тасниф бўйича В даражали, яъни амалда заҳарли бўлмаган моддалар синфига мансублиги илмий асосланган;
“Oregano As” озиқ-овқат қўшилмасини биологик фаоллиги эхспериментал хайвонлар моделида аниқланган ва оғриқ қолдирувчи, ўткир эхсудатив яллиғланишга қарши таъсири ва иммуномодулятор таъсирга эга восита эканлиги исботланган;
“Oregano As” озиқ-овқат қўшилмаси Уйғунлашган тизим қоидаларига биноан синфланиб, ушбу озиқ-овқат қўшилмаси учун ТИФ ТН бўйича халқаро код рақами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Доривор маврак ва тоғрайхон ўсимликлари асосида тайёрланган озиқ-овқат қўшилмасининг кимёвий таркиби ҳамда биологик фаоллигини ўрганиш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
доривор маврак ва тоғрайхон ўсимликлари асосида ишлаб чиқилган “Oregano As” озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш ушун технологик йўриқнома (ТЙ 303271-760-010:2024) ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги назорати томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги назоратининг 2024 йил 15 ноябрдаги 26-11б-980-сон хати). Натижада, доривор маврак ва тоғрайхон ўсимликлари асосида яллиғланишга қарши табиий восита ишлаб чиқариш имконини берган;
доривор маврак ва тоғрайхон ўсимликлари асосида ишлаб чиқилган “Oregano As” озиқ-овқат қўшилмасини ЎзДСт 3466:2020 талаблари асосида ишлаб чиқариш ушун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги назорати томонидан санитар-гигиеник хулоса берилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги назоратининг 2025 йил 27 майдаги №022659-сонли хулосаси). Натижада, доривор маврак ва тоғрайхон ўсимликлари асосида санитар-гигеник талабларга жавоб берадиган табиий озиқ-овқат қўшилмаси ишлаб чиқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish