Бозоров Обиджон Норқобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Конфиденсиал ахборотларни чиқиб кетишини башоратлаш ва бартараф қилиш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот ва киберхавфсизлик (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/FM389.
Илмий раҳбар: Жураев Гайрат Умарович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.FM.01.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Туйчиев Ғулом Нумонович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Ғуломов Шерзод Ражаббоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади конфиденсиал ахборотларни рухсациз чиқиб кетишини башоратлаш ҳамда уларни бартараф қилишнинг самарали усуллари, алгоритмлари ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ахборот тизимларида ҳаракатланаётган матнларнинг ўзбек тилига мансублик даражасини тезкор аниқлаш ҳамда ахборотларни филтрлаш аниқлигини ошириш имконини берувчи ҳарфлар ва махсус белгилар частотасига асосланган матнларнинг мослик индексини ҳисоблаш модели ишлаб чиқилган;
конфиденсиал маълумотларни рухсациз яширин равишда олиб чиқиш мақсадида матн таркибидаги белгилар ва сўзлар ўрнини қасддан алмаштириш орқали амалга ошириладиган инсайдерлик ҳужумларини аниқлаш имконини берувчи ТФ-ИДФ усули ва мослик индексига асосланган семантик таҳлил алгоритми такомиллаштирилган;
катта ҳажмдаги ахборот оқимида конфиденсиал матнларни реал вақт режимида инсон омилисиз автоматик аниқлаш ва конфиденсиаллик даражаси бўйича тоифалаш имконини берувчи Баес модели, чуқур ўрганиш (БЕРТ) ҳамда номланган обектларни аниқлаш (НЕР) алгоритмларига асосланган интеллектуал таснифлаш механизми ишлаб чиқилган;
ташқи ахборот ташувчи қурилмалар уланишларини динамик бошқариш ҳамда рухсациз файл нусхаланишини назорат қилиш имконини берувчи қурилмаларнинг ишончлилик даражасини автоматик баҳолашга асосланган тизим архитектураси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Конфиденсиал ахборотларни чиқиб кетишини башоратлаш ва бартараф қилиш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар амалиётда қуйидаги йўналишларда жорий этилган:
ўзбек тилидаги матнларнинг мослик индексини ҳисоблаш орқали ахборот тизимларида мавжуд матнларнинг ўзбек тилига оидлигини автоматик аниқлаш ҳамда конфиденсиал ахборотларни киберҳужумчи томонидан матндаги сўзлар ёки белгиларнинг ўрнини алмаштириш орқали рухсациз олиб чиқиб кетилишининг олдини олишга хизмат қилувчи алгоритмдан ОТ-Атех-2018-486 рақамли “Мантиқий бошқарув ва ахборот хавфсизлиги тизимларини дастурлаштирилган мантиқий контроллерлар ва уларни лойиҳаловчи автоматлаштирилган CАД мантиқий тизими асосида амалга ошириш” лойиҳасида маълумотларни таснифлашда ва рухсациз чиқиб кетишини аниқлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022-йил 17-майдаги 04/11-2806-сон маълумотномаси). Натижада, дастлабки қайта ишлаш жараёнида сувли белгилар, регуляр ифодалар ҳамда статик сўровлар ёрдамида қидириш имкониятларидан фойдаланиш таснифлаш аниқлигини ошириш имконини берган;
конфиденсиал ахборотларни рухсациз чиқиб кетишини аниқлаш ва бартараф қилишнинг статистик ҳамда интеллектуал усуллари, ўзбек тилидаги матнларнинг мослик индексини ҳисоблаш алгоритми ва ТФ–ИДФ статистик таҳлил механизмидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимларида маълумотларни таснифлаш ва уларнинг рухсациз чиқиб кетишини аниқлашда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2023-йил 30-мартдаги 6/05-23-00108-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилидаги матнлар учун мослик индекси алгоритми ёрдамида маълумотларни таснифлашнинг аниқлик кўрсаткичини 92-96 фоизгача ошириш имконини берган;
ташқи ахборот ташувчиларни назорат қилиш модули, ўзбек тилидаги матнларнинг мослик индексини ҳисоблаш алгоритми, ТФ–ИДФ статистик таҳлил усули ҳамда интеллектуал таснифлаш алгоритмларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтининг ахборот тизимида конфиденсиал матнларни таснифлаш, ташқи қурилмалар орқали узатилишини назорат қилиш ва уларнинг рухсациз чиқиб кетишини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Ахборот-коммуникация технологиялари ва ҳарбий алоқа институтининг 2025-йил 23-майдаги 1027-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган тизим УСБ ва бошқа портатив қурилмалар орқали конфиденсиал маълумотларнинг рухсациз чиқиб кетишини 95% аниқликда аниқлаш ва блоклаш имконини берган;
ТФ–ИДФ статистик таҳлил усули ва Баес классификатори асосида ишлаб чиқилган конфиденсиал ҳужжатларни таснифлаш алгоритмлари, ташқи ахборот ташувчи воситаларга нусхалашга рухсатларни бошқариш модули ҳамда “КАРЧКООТ” ДЛП тизимидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг криптографик воситаларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга синов лабораториясида конфиденсиал ахборотларни реал вақт режимида мониторинг қилиш, аниқлаш, таснифлаш ва блоклашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 27-майдаги 295-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган тизим конфиденсиал ҳужжатларни автоматик аниқлаш ва таснифлаш жараёнини 3-4 марта тезлаштирган, конфиденсиал маълумотларни рухсациз чиқиб кетишини 92.1% аниқликда бартараф эта олган, бу эса ходимларнинг қўлда таҳлил қилиш вақтини камайтириб, иш самарадорлигини ошириш имконини берган.