Зайниддинов Маъруфжон Фарходжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Абдулла Қаҳҳор услубида киноя феномени: лингвостилистик ва лингвомаданий аспектлари, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3702.
Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филологийа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07.
Расмий оппонентлар: Ўринбаева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Киличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Қаҳҳор ижоди намуналарига мурожаат қилган ҳолда киноя феноменининг лингвостилистик ва лингвомаданий аспектларининг умумназарий хусусиятларини ёритиб бериш ва уларни нутқий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
киноя феноменининг лингвостилистик ва лингвомаданий аспектларининг шаклланиш тамойиллари, мазмуний-функсионал табиати, унинг бадиий ва сўзлашув услубидаги миллий-маданий мазмунни ифодалашдаги функсионал-коммуникатив мақоми ҳамда киноя феноменининг шахслараро муносабатларни тартибга солишдаги ижтимоий, коммуникатив ҳамда прагматик имкониятлари далилланган;
киноя феноменининг лингвостилистик ва лингвомаданий аспектларининг ўзига хослиги ҳамда унинг мулоқотда эстетик, эмоционал, экспрессив мукаммаликни таъминлашдаги персонаж характерини индивидуаллаштириш, муаллифнинг баҳоловчи муносабатини ифодалаш ва сатирик таъсирчанликни кучайтиришдаги аҳамияти Абдулла Қаҳҳорнинг сатирик ва юмористик асарлари мисолида очиб берилган;
киноя феноменининг лингвостилистик ва лингвомаданий аспектларининг мезонлари ҳамда усуллар ишлаб чиқилиб, мазкур феноменнинг инсон руҳияти, персонажнинг лисоний шахс сифатидаги ақлий олами тасвирини ифодалаш ва нутқий қурилмаларда улардан фойдаланишнинг миллий-маданий мазмунни шакллантириш ҳамда бадиий-эстетик таъсирчанликни кучайтириш имкониятлари аниқланган;
киноя феноменига оид мавжуд қарашлар, тавсифлар ва уларнинг мунозарали томонларига аниқлик киритилиб, нутқий таъсир жараёнида ушбу феноменнинг контестуал лингвистик аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Киноя феноменининг лингвостилистик ва лингвомаданий аспектлари шаклланишининг лингвистик таҳлили ва тавсифи ҳозирги ўзбек адабий тили материалига, хусусан, Абдулла Қаҳҳор ижоди тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
киноя феноменининг лингвостилистик ва лингвомаданий аспектларининг шаклланиш тамойиллари, мазмуний-функсионал табиати, унинг бадиий ва сўзлашув услубидаги миллий-маданий мазмунни ифодалашдаги функсионал-коммуникатив мақоми ҳамда киноя феноменининг шахслараро муносабатларни тартибга солишдаги ижтимоий, коммуникатив ҳамда прагматик имкониятлари далилланганлигига оид қарашлардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 23-июлдаги 426/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларда киноя феномени билан боғлиқ илмий аниқликнинг оширилишига эришилган;
киноя феноменининг лингвостилистик ва лингвомаданий аспектларининг ўзига хослиги ҳамда унинг мулоқотда эстетик, эмоционал, экспрессив мукаммаликни таъминлашдаги персонаж характерини индивидуаллаштириш, муаллифнинг баҳоловчи муносабатини ифодалаш ва сатирик таъсирчанликни кучайтиришдаги аҳамияти Абдулла Қаҳҳорнинг сатирик ва юмористик асарлари мисолида очиб берилганлигига оид янгиликлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сон хатига асосан 2022–2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-июлдаги 2225/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган фанларининг таҳлилий материаллари ва манбалари базаси бойитилишига эришилган;
киноя феноменининг лингвостилистик ва лингвомаданий аспектларининг мезонлари ҳамда усуллар ишлаб чиқилиб, мазкур феноменнинг инсон руҳияти, персонажнинг лисоний шахс сифатидаги ақлий олами тасвирини ифодалаш ва нутқий қурилмаларда улардан фойдаланишнинг миллий-маданий мазмунни шакллантириш ҳамда бадиий-эстетик таъсирчанликни кучайтириш имкониятлари аниқланганлигига оид тавсияладан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастурининг 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲТ-ЖП рақамли “Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан Университиес: CЛАСС” мавзусидаги халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-июлдаги 2226/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида киноя феномени ва лингвомаданий аспектлари илмий тавсифи билан боғлиқ терминлар моҳияти тилшуносликнинг замонавий ёʻналишлари ютуқлари билан бойитилиши таъминланган;
киноя феноменига оид мавжуд қарашлар, тавсифлар ва уларнинг мунозарали томонларига аниқлик киритилиб, нутқий таъсир жараёнида ушбу феноменнинг контестуал лингвистик аҳамияти исботланганига доир илмий янгиликларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2020–2022-йилларга мўлжалланган Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) ҳамкорлигида амалга оширилган 1683580-рақамли “Энглиш ас а счоол субжеcт” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 28-июлдаги 04-01/3672-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа манбаларини тайёрлашда, тадқиқот манбаларини оптималлаштириш бўйича тавсиялар яратишда аниқликка эришилган.