Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобамуратова Дилноза Турдикуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берувчи фан тармоғи номи): «Пастки жағ синиши бўлган беморлар комплекс реабилитациясининг ўзига хос хусусиятлари», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib681.
Илмий рахбар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSс.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Трунин Дмитрий Александрович тиббиёт фанлари доктори, профессор, (Россия); Амануллаев Рустам Азимжонович  тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандиёров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: пастки жағ синиши бўлган беморларда анъанавий даволаш жараёни таркибида тўлақонли озиқланиш, даволовчи жисмоний тарбия ва оғиз бўшлиғи парвариши  асосида  комплекс реабилитацион  чора тадбирлар тизимини илмий асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор қўлланилган биоимпендасометрия усулида пастки жағ шикастланиши бўлган беморларда вазн йўқотилиши мушак компонентларини камайиши ҳисобига кузатилилиши асосланган;
тавсия этилган реабилитация чора-тадбирларнинг қўлланилиши  липид, оқсил алмашинуви ва биокимёвий кўрсаткичларни  меъёрлаштириши исботланган;
пастки жағ синиши бўлган беморларда реабилитация тизими таъсирида тана оғирлиги стабиллашуви, мушак вазни, асосий алмашувнинг ортиши, жисмоний холат кўрсакичлари ижобий ўзгаришлари асосланган;  
иммобилизация даврида оғиз бўшлиғи парвариши пародонт ва гигиеник индекс кўрсаткичлари (ОHI-S, РМА, PI)  ишонарли равишда яхшиланиши яллиғланиш асоратлари кўрсаткичлари камайишига олиб келган;
реабилитация тизими таъсирида пастки жағ синиш сохаси суяк зичлигининг ортиши, регенератив жараёнлар жадаллашуви ва пастки жағ синиқ бўлакларининг эрта консолидацияси асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пастки жағ синиши бўлган беморлар комплекс реабилитациясининг ўзига хос хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Пастки жағлар синиши бўлган беморлар комплекс реабилитациясининг ўзига хос хусусиятлари” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 октябрдаги 8н-р/398-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома шикастланишдан кейинги даврда пастки жағи синган беморларни реабилитацияси усулларини аниқлашга имкон берган;
“Юз-жағ соҳасида шикастланиши бўлган беморларнинг овқатланиши” мавзусидаги услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 октябрдаги 8н-р/399-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномани амалиётга жорий қилиниши юз-жағ соҳаси жарохатлари бўлган беморларни овқатланиш режимини оптималлаштириш ва овқат рационини мувозанатлаштириш, физиологик меъёрларини асослаш мос бўлган овқатланишни ташкиллаштириш тизимини ишлаб чиқишга имкон берган.
Пастки жағ синишлари бўлган беморлар реабилитация усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида илмий-тадқиқот натижа¬лари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 16 декабрдаги 8н-з/235-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни жорий этилиши бундай беморлар даволаш ва госпитализация муддатларини қисқаришига,  беморлар умумий ахволининг яхшиланиши ва асоратлар кўрсаткичининг камайишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish