Абдурахмонова Сайёрахон Шахобидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Педагогик амалиёт воситасида талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлаш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped.4691
Илмий раҳбар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.05.01
Расмий оппонентлар: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Сафарова Роҳатой Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик амалиёт воситасида талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қила олишнинг педагогик шарт-шароитлари фаолиятга тайёрлов самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи дифференциал ёндашувларига обектив (педагогик шароитлар, ташкилий-муомала воситалари) ва субектив (шахсий мотивация, ҳиссий-эмоционал ҳолат, коммуникатив қобилиятлар) омилларнинг кооперативлик аспектлари бирлиги орқали суст-ижобий, барқарор-ижобий ва беқарор каби шахслараро муносабатларнинг адекват намоён бўлиш даражасини қатъий белгилаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлашнинг дидактик таъминоти таълим жараёнида якка, гуруҳий, жамоавий иш шаклларини ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни рағбатлантиришга қаратилган мослашувчан коʻникмаларни шакллантириш техникаларини муаммоли вазиятлар билан интегративлигини таъминлашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлашнинг технологик таркиби таълим контекстида модуллилик тамойили асосида амалиёт жараёнини босқичма-босқич интевсивлик даражасини ошириш, топшириқли-амалий ёʻналтирилган тадқиқотчилик фаолиятининг продуктивлик жиҳати самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлашнинг педагогик модели шахслараро мулоқот компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган услубий ёндашувларга кооператив ҳамкорликни рағбатлантирувчи инновацион воситаларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик амалиёт воситасида талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қила олишнинг педагогик шарт-шароитлари фаолиятга тайёрлов самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи дифференциал ёндашувларига обектив (педагогик шароитлар, ташкилий-муомала воситалари) ва субектив (шахсий мотивация, ҳиссий-эмоционал ҳолат, коммуникатив қобилиятлар) омилларнинг кооперативлик аспектлари бирлиги орқали суст-ижобий, барқарор-ижобий ва беқарор каби шахслараро муносабатларнинг адекват намоён бўлиш даражасини қатъий белгилаш асосида аниқлаштирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли ўқув қўлланмани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғига асосан берилган 232-308 рақамли рухсатнома). Натижада бўлажак педагог-тарбиячилар мактабгача ёшдаги болалар ривожланишини диагностика қилиш ва ота-оналар билан ҳамкорликда ишлаш жараёнида методик жиҳатдан қуролланишига эришилган;
талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлашнинг дидактик таъминоти таълим жараёнида якка, гуруҳий, жамоавий иш шаклларини ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни рағбатлантиришга қаратилган мослашувчан коʻникмаларни шакллантириш техникаларини муаммоли вазиятлар билан интегративлигини таъминлаш мантиғига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига оид янгиликларидан 2024-2025 йилларга мўлжалланган “Талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлаш” дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг 2024-йил 21-октябрдаги ЗХ-01/13-1305 рақамли маълумотнома) Натижада талабаларни ота-оналар билан таълим-тарбиявий жараёнларида ҳамкорлик қилишга хизмат қиладиган шароитларни яратиш имкониятлари, мазмуни ва аҳамиятига доир илмий билимларини ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлашнинг технологик таркиби таълим контекстида модуллилик тамойили асосида амалиёт жараёнини босқичма-босқич интевсивлик даражасини ошириш, топшириқли-амалий ёʻналтирилган тадқиқотчилик фаолиятининг продуктивлик жиҳати самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий таклифларидан 2020-2022-йилларда бажарилган ФЗ-202001064 рақамли “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотининг замонавий дидактик таъминотини яратиш” номли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2025-йил 30-июндаги 04-2569 сонли маълумотнома). Натижада таълимни инсонпарварлаштириш, шахсга йўналтирилган таълим, таълим олувчиларнинг билиш фаоллигини оширишга қаратилган илмий амалий фаолиятининг продуктивлик жиҳатлари самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориш жараёнларини такомиллаштириш масаласи ёритилган;
талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлашнинг педагогик модели шахслараро мулоқот компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган услубий ёндашувларга кооператив ҳамкорликни рағбатлантирувчи инновацион педагогик воситаларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид илмий янгиликларидан мактабгача таълим йўналиши талабалари учун ишлаб чиқилган “Мутахассисликка кириш” номли ўқув қўлланмани мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғига асосан берилган 391024 рақамли рухсатнома). Натижада талабаларни ота-оналар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлашнинг педагогик моделини тадқиқ этиш, узлюксизлик, фаолиятли ёндашув тамойилларига асосланган методологик ҳамда тренинглар орқали такомиллаштиришга доир илмий-методик тавсиялар билан талабаларни таништиришга хизмат қилган.