Хушвақтов Шухрат Абдурауфовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноатида корхоналар рақобатбардошлигини оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Iqt6783.
Илмий раҳбар: Насимов Бахтиёр Васийвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва йенгил саноат институти, PhD.03/2025.27.12.I.21.02
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдумалик Маткаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Уктамов Хусниддин Фахриддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини таъминлашнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини оширишга таъсир қилувчи омиллар ва муаммоларнинг таъсир даражасини баҳолашга хизмат қилувчи ҳамда иқтисодий механизм самарадорлигини акс эттирувчи индикаторлар тизими меъёрий ва хавф чегаралари қийматлари асосланган ҳолда такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш рақобатбардошлиги даражаси 0,00÷0,54 ҳолатда жуда паст, 0,55÷0,65 оралиғида паст, 0,66÷0,75 ҳолатда яхши, 0,76÷0,90 оралиғида юқори ва 0,91÷1,00 ҳолатда жуда юқори шкалалар бўйича таснифланган ҳамда баҳолашнинг таққослаш коеффициенти, таркибий ва функсионал усулларига асосланган такомиллаштирилган услуб таклиф этилган; 
тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш рақобатбардошлигининг иқтисодий механизмини ривожлантиришга қаратилган олтита устувор стратегик йўналишдан иборат мақсадлар тизими ягона технологик жараён ҳамда ташкилий-иқтисодий консепсияни жорий этиш натижасида юзага келувчи рақобатбардошлик индикаторларини 0,49÷1,00 интервали бўйича баҳолаш ва таснифлаш мезонлари ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш рақобатбардошлигининг иқтисодий механизмига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини ошириш мезонлари бўйича соҳадаги муаммоларнинг таъсир даражасини аниқлашга қаратилган, иқтисодий механизми фаолияти самарадорлигига баҳо берувчи индикатор-кўрсаткичларининг меʼёрий ва хавф чегараси қийматларини ўрнатиш таклиф этилган. Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши тўқимачилик саноатининг ривожланиш жараёнидаги салбий тенденсияларни ўз вақтида аниқлашда ва уларни бартараф этиш юзасидан самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ёрдам берган. Ўз тўқимачилик саноат уюшмаси таркибига кирувчи “ТCТ Агро cлустер”  МЧЖ ва Сурхандарё вилоятидаги “Қумтех Инвест” МЧЖларнинг  фаолиятида фойдаланилган. Янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати фаолиятида рақобатбардошлик даражаси 5-7 % га ошириш имконияти  яратилди;
тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш рақобатбардошлиги даражасини баҳолашда 0-1 оралиқда, яʼни < 0,54 ҳолатда жуда паст, 0,55-0,65 оралиқда паст, 0,66-0,75 ҳолатда яхши, 0,76-0,9 юқори, 0,91-1,0 ҳолатда жуда юқори шкаласи бўйича таққослаш коеффициенти, таркибий ва функсионал баҳолаш усуллари асосида тизимнинг ривожланиш даражасини баҳолаш услубини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар этилган. Мазкур услубни уюшма фаолиятига жорий этилиши соҳанинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш имкониятини берган. Ўз тўқимачилик саноат уюшмаси таркибига кирувчи “ТCТ Агро cлустер”  МЧЖ ва Сурхандарё вилоятидаги “Қумтех Инвест” МЧЖларнинг  фаолиятида қўлланилди ва унинг натижасида рақобатбардошлик даражаси 2025-йилда  2024-йилга нисбатан 5-7 % га ошириш имкониятига эга бўлинди;
тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш рақобатбардошлиги иқтисодий механизмини янада ривожлантиришнинг олтита йўналишдаги стратегик мақсадларини тизимнинг ягона технологик жараёни ҳамда ташкилий-иқтисодий консепсиясини жорий этилиши таъсирида юзага келувчи рақобатбардошлик индикаторларини (0.49-1) интервалга ажратган ҳолда белгилаб олиш бўйича келтирилган таклифлар, Ўз тўқимачилик саноат уюшмаси таркибига кирувчи “ТCТ Агро cлустер”  МЧЖ ва Сурхандарё вилоятидаги “Қумтех Инвест” МЧЖларнинг фаолиятига жорий этилган. Унга кўра “ТCТ Агро cлустер”  МЧЖ фаолияти 0.55 га тенг эканлиги ва Сурхандарё вилоятидаги “Қумтех Инвест” МЧЖ фаолияти 0.62 га тенг эканлиги аниқланди ва ушбу асосида уларни келгуси фаолиятдаги  стратегияси ишлаб чиқилди.
тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш рақобатбардошлигининг иқтисодий механизмига  таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида ишлаб чиқилган 2030-йилга қадар мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятига жорий этилган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик тармоғи иқтисодий механизмини ривожлантириш чора-тадбирлари ва прогнозлари асосида узоқ муддатли даврдаги истиқбол кўрсаткичларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish