Мингяшарова Севара Абдулла қизининг
фалсафа доктори диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган таълимда бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Техник тизимларда ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped10143
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Қодиров Бахтиёр Эшмурзаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.14.02 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Якубжонова Дилобар Батировна, техника фанлари номзоди, профессор Бойназаров Илҳом Маҳмудович
Етакчи ташкилот – Қарши давлат техника университети
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган таълимда бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фанини ўқитиш асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган стратегик харита “талаба-амалиётчи-рақобатдош муҳандис” таълим траекторияси босқичлари ва узлюксиз равишда психологик, педагогик, дидактик ва техник жиҳатлари интеграциясини таъминлаш орқали ишлаб чиқилган;
ахборотлашган таълим шароитида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш модели режалаштириш, ўрганиш, амалий фаолият ва рефлекция элементларидан ташкил топган проенг.уз амалиёт платформасига асосланган дастурий-дидактик таъминотни кучайтириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг методик таъминоти “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фани машгʻулотларини АКТ воситалари билан интеграциялашга кўра муҳандислик масалаларини моделлаштиришга йўналтирилган ва талабаларнинг мустақил фаолиятини координация қилувчи мослашувчан (адаптив) смарт-топшириқлар мажмуини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларда ахборот-касбий компетенсиялари (интегратив, инновацион, аналитик ва мустақил креатив билимларни ўзлаштириш)нинг ривожланганлик даражаси рақамли мониторинг ва критериал баҳолаш усулини қўллаш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборотлашган таълимда бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган стратегик харита “талаба-амалиётчи-рақобатдош муҳандис” таълим траекторияси босқичлари ва узлюксиз равишда психологик, педагогик, дидактик ва техник мониторингини таъминлашга устуворлик бериш асосида ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялари “Олий математикадан мисол ва масалар тўплами (ИИ қисм)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-ноябрдаги 02/01-01-485-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур ўқув қўлланма таълим сифатининг ошишига ва бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсиясининг ривожланишига хизмат қилган;
ахборотлашган таълим шароитида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш модели режалаштириш, ўрганиш, амалий фаолият ва рефлекция элементларидан ташкил топган proeng.uz амалиёт платформасига асосланган дастурий-дидактик таъминотни кучайтириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Медиа саводхонлик ва ахборот маданияти” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-ноябрдаги 02/01-01-485-сонли маълумотномаси). Натижада, ахборотлашган таълимда касбий компетенсиялари ривожланган малакали, рақобатбардош муҳандис тайёрлашга йўналтирилган дидактик имконият оширилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришнинг методик таъминоти “Техник тизимларда ахборот технологиялари” фани машгʻулотларини АКТ воситалари билан интеграциялашга кўра муҳандислик масалаларини моделлаштиришга йўналтирилган ва талабаларнинг мустақил фаолиятини координация қилувчи мослашувчан (адаптив) смарт-топшириқлар мажмуини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Материалшунослик” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-ноябрдаги 02/01-01-485-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи шарт-шароитлар, методлар ва воситалар тизимлаштирилиб, уларни амалиётга татбиқ этишга доир илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
бўлажак муҳандисларда ахборот-касбий компетенсиялари (интегратив, инновацион, аналитик ва мустақил креатив билимларни ўзлаштириш)нинг ривожланганлик даражаси рақамли мониторинг ва критериал баҳолаш усулини қўллаш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Пегагогик дастурий воситалар” (1-қисм) номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-ноябрдаги 02/01-01-485-сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг касбга масъулият компетенсиясининг ривожланиш методикасини такомиллаштириш мазмуни бойитилган.