Абдурахмонов Олим Рустамовичнинг
докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Модда алмашинишни жадаллаштириш орқали нефть-газ конденсати аралашмаларини сувсиз ҳайдаш технологиясининг илмий асосларини такомиллаштириш, 02.00.08 – Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришига лаёқати бўйича тест синовлардан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015/B2015.1.T464.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 16.07.2013.Т.08.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абидова Мухаббат Фазыловна, кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги; Сайдахмедов Игамберди Мухтарович, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Саидакбар Абдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: ОАЖ «УзЛИТИНефтгаз».
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Мотор ёқилғилари олиш жараёнида углеводород буғлатувчи агентини қўллаб буғ фазасида модда бериш жараёнини жадаллаштириш йўли билан нефть ва газ конденсати аралашмасини ҳайдашнинг энергия тежамкор технологиясини яратиш.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги.
Анъанавий буғлатувчи агент (ўта қиздирилган сув буғи)ни углеводород буғларига алмаштириш йўли билан модда алмашиниш жараёнларини жадаллаштиришга асосланган нефть ва газ конденсати аралашмаларини ҳайдашнинг янги технологияси ишлаб чиқилган;
сувсиз ҳайдаш усули билан нефть ва газ конденсати аралашмаларини ажратишда фазалараро чегара юпқа қатламининг камайиши ҳисобига буғ фазасидаги модда алмашиниш ва муқобил буғлатувчи агентининг гидродинамик ва иссиқлик ўхшашлик мезонлари қийматларининг юқорилиги ҳисобига иссиқлик алмашиниш кўрсаткичлари оширилган;
углеводород буғлатувчи агентининг сув буғига нисбатан физик-кимёвий хусусиятларининг афзаллиги ҳисобига нефть ва газ конденсати аралашмаларини ҳайдашда модда алмашиниш жараёни ўзгариши кўрсатилган;
ректификацион колоннада 1,46 т/соат миқдорда углеводород буғлатувчи агентининг рециркуляциясини ташкил этиш йўли билан, нефть ва газ конденсати аралашмаларини сувсиз ҳайдаш жараёнининг технологик кўрсаткичлари аниқланган;
углеводородларнинг молекуляр массаси ўзгариши ҳисобига, диффузия коэффициенти қийматларининг ошиб бориш қатори аниқланган;
буғ ва суюқ фазалар орасида модда алмашинишнинг жадалланиши ҳисобига, углеводород буғлатувчи агентидан фойдаланишда сув буғидан фойдаланишга нисбатан дистиллят фракцияларининг ажратиш аниқлиги 5–7 оС га ошиши кўрсатилган;
муқобил буғлатувчи агенти иссиқлик-физик хоссаларининг афзаллиги ҳисобига сув буғи ўрнига углеводород буғлатувчи агентини қўллашда конденсацияланиш жараёни иссиқлик юкланмасининг 10 мартадан кўпроққа камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Углеводород буғлатувчи агентини қўллаб, нефть ва газ конденсати аралашмаларини ректификациялашда фазалараро чегара юпқа қатламининг ўн мартага камайиши ҳисобига буғ фазасидаги модда алмашиниш коэффициенти уч марта, муқобил буғлатувчи агентининг гидродинамик ва иссиқлик ўхшашлик мезонлари қийматлари юқорилиги ҳисобига иссиқлик алмашиниш коэффициенти 6 мартага оширилган. Хомашё бўйича йиллик иш унумдорлиги 600 минг тонна бўлган Фарғона НҚИЗ ЭЛОУ АВТ–1 технологик тизимида нефть ва газ конденсати аралашмасини сувсиз ҳайдаш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун қабул қилинган ва уни қўллашдан йиллик иқтисодий самара 500 млн. сўмдан ортиқни ташкил этади (Фарғона НҚИЗнинг 10.02.2015 йилги далолатномаси ва 01/32 рақамли 26.03.2015 йилдаги хати).