Искандарова Дилафруз Икром қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Рақамли иқтисодиёт шароитида аҳоли даромадларини шакллантиришда инсон капиталининг ролини ошириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5145.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Ирматова Азиза Бахрамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.03/2025.27.12.I.24.01
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мелибоев Азиз Розақович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида аҳоли даромадларини шакллантиришда инсон капиталининг ролини ошириш боъйича таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон капитали ва сунъий интеллект интеграцияси шароитида аҳоли даромадларини шакллантириш хусусиятлари аниқланиб, рақамли меҳнат бозорида даромадлар таркиби ўзгариши эҳтимоли юқори бўлган касблар сегментацияси ҳамда улар учун зарур рақамли ва касбий компетенсиялар номенклатураси ишлаб чиқилган;
инсон капиталининг аҳоли даромадларини шакллантиришдаги таъсирини комплекс баҳолаш мақсадида халқаро рейтинг ва индекслар кўрсаткичлари асосида Рақамли инсон капитали индекси ишлаб чиқилган ҳамда уни ҳисоблаш методикаси таклиф этилган;
таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилаётган инвестицияларнинг аҳоли даромадларига таъсирини баҳолаш асосида 2025–2030-йиллар учун аҳоли даромадларининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ва инсон капитали омиллари таъсирида аҳоли умумий даромадларининг ўсиш тенденсиялари асослаб берилган;
ҳудудларда аҳоли даромадларининг нотекис тақсимланишини қисқартириш ва инсон капиталига инвестициялар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича тоифаларига асосланган «Ижтимоий инвестиция зоналари»ни ташкил этиш механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳоли даромадларини шакллантиришда инсон капиталининг ролини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
инсон капитали ва сунъий интеллект интеграцияси шароитида аҳоли даромадларини шакллантириш хусусиятлари аниқланиб, рақамли меҳнат бозорида даромадлар таркиби ўзгариши эҳтимоли юқори бўлган касблар сегментацияси ҳамда улар учун зарур рақамли ва касбий компетенсиялар номенклатураси “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича “ёʻл харитаси”нинг в-бандида келтирилган “рақамли таʼлимни ривожлантириш” бўйича белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан асос сифатида қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 5-майдаги 4/17-05-05-810-сон маълумотномаси). Натижада рақамли меҳнат бозори талабларига мос рақамли ва касбий компетенсиялар рўйхати шакллантирилиб, олий таълим дастурларини такомиллаштириш ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
инсон капиталининг аҳоли даромадларини шакллантиришдаги таъсирини комплекс баҳолаш мақсадида халқаро рейтинг ва индекслар кўрсаткичлари асосида Рақамли инсон капитали индекси ишлаб чиқилган ҳамда уни ҳисоблаш методикаси таклиф этилган бўлиб, бу кўрсаткичлар Глобал Инноватион Индех, Ҳуман Cапитал Индех, Cоурсера Глобал Скиллс Репорт, ГСМА Мобиле Cоннеcтивитй Индех, Э-Говернмент Девелопмент Индех, ИCТ Девелопмент Индех ва бошқа шу каби халқаро рейтингларда, шунингдек, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасидаги кўрсаткичларда фойдаланилади ҳамда буларни жорий этиш орқали миллий статистика ҳисобини тўлиқ шакллантириш ва ягона халқаро статистика тизими билан уйғунлаштиришга ёрдам бериб, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган 52-мақсад: Глобал инновацион индексда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш ва 2030-йилга қадар топ-50 мамлакатлари қаторига киришда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қабул қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 5-майдаги 4/17-05-05-810-сон маълумотномаси). Шунингдек, мазкур илмий янлилик инсон капиталининг аҳоли даромадларига таъсирини баҳолаш имкониятларини кенгайтириб, рақамли иқтисодиёт шароитида инсон капитали ривожланишининг устувор йўналишларини аниқлашнинг услубий асослари такомиллаштирилишига хизмат қилган;
таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилаётган инвестицияларнинг аҳоли даромадларига таъсирини баҳолаш асосида 2025–2030 йиллар учун аҳоли даромадларининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ва инсон капитали омиллари таъсирида аҳоли умумий даромадларининг ўсиш тенденсиялари бўйича таҳлил натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 5-майдаги 4/17-05-05-810-сон маълумотномаси). Ушбу эконометрик моделдан фойдаланиш “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида келтирилган 21-мақсад “2030-йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш” учун замин яратилган;
инсон капиталига инвестициялар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича тоифаларига асосланган «Ижтимоий инвестиция зоналари»ни ташкил этиш бўйича таклиф этилган механизм Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 5-майдаги 4/17-05-05-810-сон маълумотномаси). Унга мувофиқ, аҳоли даромадларига кўра ҳудудлар 5та тоифа (юқори, ўртадан юқори, ўрта, ўртадан паст ва паст даромадли ҳудудлар)га ажратилиб, ҳар бир тоифа ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, инсон капиталини ривожлантириш орқали “Ижтимоий инвестиция зоналари”ни яратиш бўйича асосий ёʻналишлар келтириб ўтилган. Ушбу механизм “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони 33-мақсадининг 1-бандида “14 та ҳудуд бўйича туман ва шаҳарлар кесимида ишлаб чиқилган беш йиллик ҳудудий дастурларни амалга ошириш. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш рейтинг кўрсаткичлари “қониқарсиз” бўлган шаҳар ва туманлар бўйича амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш” вазифасини амалга оширишда илмий-амалий асос сифатида қабул қилинган.