Барноқулова Маржона Отабек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини устувор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик механизмларини такомиллаштириш (Навоий вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2026.1.PhD/Iqt6585
Илмий раҳбар: Калонов Мухиддин Бахритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Тошкент давлат иқтисодиёт университети,  DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Эргашев Эркин Ирокович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Бегимова Дилшода  Комилжоновна ,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника  университети.
Диссертация йўналиши:  назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақанинг иқтисодий-экологик ривожланишини таъминлашда ресурслардан самарали фойдаланиш, энергия ва материал сиғимини камайтириш ҳамда иқтисодий ва экологик мувозанатни таъминлашга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлашнинг иқтисодий механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида давлат бошқарувини амалга ошириш таклифи асосланган;
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, такрор кўпайтириш, чиқиндиларни бошқариш ва айланма (циркульяр) иқтисодиётни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва мослашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш таклифи ишлаб чиқилган;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудларни белгилаш таклиф этилган;
давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия” станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Минтақа иқтисодиётини устувор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик механизмларини такомиллаштириш” (Навоий вилояти мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асоси:
атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлашнинг иқтисодий механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш фаолиятида давлат бошқарувини амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-343-сон қарори 2-иловаси “Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тўғрисида” Низом, 3-боб “Экология қўмитасининг вазифалари ва функциялари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф-Муҳитни Муҳофаза Қилиш ва Иқлим Ўзгариши Вазирлигининг 2026 йил 6-март 03-04/1-03/6-03/3-2244-сон-маълумотномаси);
 экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, такрор кўпайтириш, чиқиндиларни бошқариш ва айланма (циркульяр) иқтисодиётни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва мослашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарори 2-иловаси “Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тўғрисида” Низом, 3-бобни ишлаб  чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф-Муҳитни Муҳофаза Қилиш ва Иқлим Ўзгариши Вазирлигининг 2026 йил 6-март 03-04/1-03/6-03/3-2244-сон-маълумотномаси);
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудларни белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон қарори 2-иловаси Низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф-Муҳитни Муҳофаза Қилиш ва Иқлим Ўзгариши Вазирлигининг 2026 йил 6-март 03-04/1-03/6-03/3-2244-сон-маълумотномаси);
давлат-хусусий шериклик асосида йирик “яшил энергия” станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-16-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф-Муҳитни Муҳофаза Қилиш ва Иқлим Ўзгариши Вазирлигининг 2026 йил 6-март 03-04/1-03/6-03/3-2244-сон-маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish