Аъзамова Азиза Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хўжалик субектларида солиқлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3204.
Илмий раҳбар: Хасанов Баходир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Остонокулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: – “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субектларда солиқлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонасининг ҳисоб сиёсатига билвосита солиқлар юзасидан 1610 – “Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоблар”, 1620 – “Аксиз солиғи бўйича ҳисоб-китоблар” ишчи счётларини киритиш, уларнинг ўзаро боғланиши ва ҳисоб регистрларининг такомиллашган шакллари бўйича таклифлар асосланган;
Инфлация жараёнида мулкнинг қадрсизланишини олдини олиш ва солиқ базасини оптимал шакллантириш мақсадида асосий воситаларга жадаллаштирилган ва кумулятив усулларда ҳисобланган амортизация суммаларини интеграция қилиш орқали аниқланган эскириш суммасини молиявий натижалардан маҳсулот таннархига ўтказиш бўйича илмий асосланган ёндашув ишлаб чиқилган;
ёғ-мой саноати корхоналарида солиқ базасига киритиладиган харажатларни экстракция ва рафинация жараёнлари бўйича туркумлаш орқали экологик аудит ўтказиш босқичлари ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида экологик риск даражаси индекси Энвиронментал Риск Индех (ЭРИ) ни қўллаш таклифи асосланган;
Ўзбекистон ёғ-мой саноати корхоналарида соф тушум, соф фойда, кредит фоизи, соф активлар қиймати каби омилларнинг солиқ юкига таʼсирини эконометрик моделлаштириш орқали 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик субектларида солиқлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонасининг ҳисоб сиёсатига билвосита солиқлар юзасидан 1610 – “Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китоблар”, 1620 – “Аксиз солиғи бўйича ҳисоб-китоблар” ишчи счётларини киритиш, уларнинг ўзаро боғланиши ва ҳисоб регистрларининг такомиллашган шакллари бўйича таклифлар Ўзбекистон “Озиқ-овқат саноати” уюшмаси, “СУН ФЛОWЕР СЕЕДС” МЧЖ, “РОХАТИЖОН ШОДИЁНА” МЧЖ ва “БЕКЗОД-БЕК-ФАЙЗ” ХК томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон “Озиқ-овқат саноати” уюшмасининг 2025-йил 10-октябрдаги 13-103/10-2025-сонли, “СУН ФЛОWЕР СЕЕДС” МЧЖнинг 2025-йил 22-августдаги 18-сонли, “РОХАТИЖОН ШОДИЁНА” МЧЖнинг 2025-йил 22-сентябрдаги 17-сонли ва “БЕКЗОД-БЕК-ФАЙЗ” ХКнинг 2025-йил 23-августдаги 10-сонли маʼлумотномалари). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарида билвосита солиқлар бўйича ҳисоб-китобларнинг аниқлиги ва шаффофлиги таʼминланишига, ҚҚС ҳамда аксиз солиғи бўйича қарз ва тўловлар ҳаракатини тезкор назорат қилиш имконияти яратилган;
инфлация жараёнида мулкнинг қадрсизланишини олдини олиш ва солиқ базасини оптимал шакллантириш мақсадида асосий воситаларга жадаллаштирилган ва кумулятив усулларда ҳисобланган амортизация суммаларини интеграция қилиш орқали аниқланган эскириш суммасини молиявий натижалардан маҳсулот таннархига ўтказиш бўйича илмий асосланган ёндашув ишлаб чиқилганлиги Ўзбекистон “Озиқ-овқат саноати” уюшмаси, “СУН ФЛОWЕР СЕЕДС” МЧЖ, “РОХАТИЖОН ШОДИЁНА” МЧЖ ва “БЕКЗОД-БЕК-ФАЙЗ” ХК томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон “Озиқ-овқат саноати” уюшмасининг 2025-йил 10-октябрдаги 13-103/10-2025-сонли, “СУН ФЛОWЕР СЕЕДС” МЧЖнинг 2025-йил 22-августдаги 18-сонли, “РОХАТИЖОН ШОДИЁНА” МЧЖнинг 2025-йил 22-сентябрдаги 17-сонли ва “БЕКЗОД-БЕК-ФАЙЗ” ХКнинг 2025-йил 23-августдаги 10-сонли маʼлумотномалари). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида асосий воситаларнинг эскириш харажатларини солиққа тортиш ва молиявий натижаларда акс эттириш ўртасидаги тафовутлар бартараф этилиб, амортизация суммасининг ишлаб чиқариш таннархида тўлиқ акс эттирилиши ҳамда фойда солиғи базасининг янада адолатли шаклланиши имконияти яратилган;
ёғ-мой саноати корхоналарида солиқ базасига киритиладиган харажатларни экстракция ва рафинация жараёнлари бўйича туркумлаш орқали экологик аудит ўтказиш босқичлари ва самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида экологик риск даражаси индекси Энвиронментал Риск Индех (ЭРИ) ни қўллаш таклифи Ўзбекистон “Озиқ-овқат саноати” уюшмаси, “СУН ФЛОWЕР СЕЕДС” МЧЖ, “РОХАТИЖОН ШОДИЁНА” МЧЖ ва “БЕКЗОД-БЕК-ФАЙЗ” ХК томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон “Озиқ-овқат саноати” уюшмасининг 2025-йил 10-октябрдаги 13-103/10-2025-сонли, “СУН ФЛОWЕР СЕЕДС” МЧЖнинг 2025-йил 22-августдаги 18-сонли, “РОХАТИЖОН ШОДИЁНА” МЧЖнинг 2025-йил 22-сентябрдаги 17-сонли ва “БЕКЗОД-БЕК-ФАЙЗ” ХКнинг 2025-йил 23-августдаги 10-сонли маʼлумотномалари). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида ёғ-мой саноати корхоналарида солиқ солиш базасига киритиладиган харажатларнинг ишлаб чиқариш босқичлари — экстракция ва рафинация жараёнлари кесимида аниқлиги оширилиб, экологик аудит жараёнларида чиқиндилар ҳажмини ҳамда атроф-муҳитга таʼсир даражасини аниқлаш ва камайтириш имконияти яратилган;
Ўзбекистон ёғ-мой саноати корхоналарида соф тушум, соф фойда, кредит фоизи, соф активлар қиймати каби омилларнинг солиқ юкига таʼсирини эконометрик моделлаштириш орқали 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилганлиги бўйича Ўзбекистон “Озиқ-овқат саноати” уюшмаси, “СУН ФЛОWЕР СЕЕДС” МЧЖ, “РОХАТИЖОН ШОДИЁНА” МЧЖ ва “БЕКЗОД-БЕК-ФАЙЗ” ХК томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон “Озиқ-овқат саноати” уюшмасининг 2025-йил 10-октябрдаги 13-103/10-2025-сонли, “СУН ФЛОWЕР СЕЕДС” МЧЖнинг 2025-йил 22-августдаги 18-сонли, “РОХАТИЖОН ШОДИЁНА” МЧЖнинг 2025-йил 22-сентябрдаги 17-сонли ва “БЕКЗОД-БЕК-ФАЙЗ” ХКнинг 2025-йил 23-августдаги 10-сонли маʼлумотномалари). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида ёғ-мой саноати корхоналарида солиқ юкининг шаклланишига таʼсир этувчи асосий молиявий кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, уларни бошқариш орқали солиқ юкини оптималлаштириш, молиявий барқарорликни ошириш ҳамда 2030-йилгача бўлган даврда хўжалик юритувчи субектларнинг тушумларини прогноз асосида режалаштириш имконияти яратилган.