Исмаилов Тоҳиржон Хушнудбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жадид маърифатпарварларининг таълим-тарбияга оид қарашларидан педагогик фаолиятда фойдаланиш механизмлари (Хоразмда фаолият юритган жадидлар мисолида)”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8532
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Шарифзода Сардорбек Ўразбой табиб ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.12.01
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Тожибоева Ҳилола Махмутовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразмда фаолият юритган жадид маърифатпарварларининг таълим-тарбияга оид қарашларидан педагогик фаолиятда фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш ва таълим жараёнида самарали фойдаланишга оид илмий-педагогик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм жадид маърифатпарварларининг таълим-тарбияга оид қарашларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари ижтимоий-маданий компетентликни “ҳурфикрлилик-замон билан ҳамнафаслик” ғояларига мувофиқлигини таъминлаш, миллий ва маънавий қадриятларини маданий-кодли синергия ва ижтимоий онгнинг ривожланишига мослаштириш ва конструктив қайта моделлаштириш асосида аниқлаштирилган;
жадидларнинг илғор таълим ғоялари асосида ўқув жараёнини ташкиллаштиришнинг когнитив-детерминатив модели ўқувчиларнинг билим олиш жараёнини “анъанавий репродуктивлик”дан “жадидона прогрессивлик”ка ўтиш ғоясига мослаштириш, ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантирувчи ғояларни когнитив-детерминатив компонентларига сингдириш ва инновацион-креатив конструксияга ўтишнинг таксономик, консептуал ва методик механизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
Хоразм жадидларининг таълимий мероси асосида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантирувчи таълим жараёни таълим мазмунини миллий-маънавий ўзликни англаш, фаоллик ва фуқаролик масъулиятини ривожлантиришда коллаборатив ҳамкорлик, ўрганишга ўргатиш, “маърифий-гамификация”га йўналтирилган технологияларни қўллашга қаратилган педагогик моделни метакогнитив мониторинг билан уйғунлаштириш асосида оптималлаштирилган;
Хоразм жадидларининг таълимий мероси асосида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик жараён самарадорлиги таҳлилий фикр, ахлоқий масъулият ва ижтимоий фаолликни тарғиб этувчи қарашлари замонавий ўқувчи тафаккурида метамаърифий, рефлексив ва маънавий-интеллектуал ўсишни рағбатлантирувчи циклик занжирли кичик прототиплар ишлаб чиқиш ва диагностик кўрсаткичларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жадидлар илмий мероси асосида ўқувчиларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш ва миллий ва маънавий қадриятларини тарбиялашга доир тадқиқот натижалари асосида:
Хоразм жадид маърифатпарварларининг таълим-тарбияга оид қарашларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари ижтимоий-маданий компетентликни “ҳурфикрлилик-замон билан ҳамнафаслик” ғояларига мувофиқлигини таъминлаш, миллий ва маънавий қадриятларини маданий-кодли синергия ва ижтимоий онгнинг ривожланишига мослаштириш ва конструктив қайта моделлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлари № ФЗ-2016-0909111822 “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2022-йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 13-июндаги 01-09/300 сонли маълумотномаси). Натижада жадидлар илмий мероси асосида ўқувчи-ёшларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш, миллий қадрият руҳини шакллантириш, таянч компетентликни ривожлантириш имкони яратилган;
жадидларнинг илғор таълим ғоялари асосида ўқув жараёнини ташкиллаштиришнинг когнитив-детерминатив модели ўқувчиларнинг билим олиш жараёнини “анъанавий репродуктивлик”дан “жадидона прогрессивлик”ка ўтиш ғоясига мослаштириш, ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантирувчи ғояларни когнитив-детерминатив компонентларига сингдириш ва инновацион-креатив конструксияга ўтишнинг таксономик, консептуал ва методик механизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялари “Общая педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 284345 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш, миллий ўзлик ва эркин тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган дидактик ёндашувлар эвристик стратегиялар ва когнитив-кўникмавий компетенсияларни шакллантиришга шароит яратилган;
Хоразм жадидларининг таълимий мероси асосида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантирувчи таълим жараёни таълим мазмунини миллий-маънавий ўзликни англаш, фаоллик ва фуқаролик масъулиятини ривожлантиришда коллаборатив ҳамкорлик, ўрганишга ўргатиш, “маърифий-гамификация”га йўналтирилган технологияларни қўллашга қаратилган педагогик моделни метакогнитив мониторинг билан уйғунлаштириш асосида оптималлаштиришга оид тавсиялари “Общая педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 20-июндаги 11-05-3996/04 сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда шахсий комиллик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва фуқаролик фаоллигини ривожлантирувчи ҳамда, эпистемологик барқарорлик ва когнитив мотивацияни шакллантиришга хизмат қилган;
Хоразм жадидларининг таълимий мероси асосида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик жараён самарадорлиги таҳлилий фикр, ахлоқий масъулият ва ижтимоий фаолликни тарғиб этувчи қарашлари замонавий ўқувчи тафаккурида метамаърифий, рефлексив ва маънавий-интеллектуал ўсишни рағбатлантирувчи циклик занжирли кичик прототиплар ишлаб чиқиш ва диагностик кўрсаткичларини аниқлаш асосида такомиллаштиришга доир тавсияларидан “Умумий педагогика (Педагогик маҳорат)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 20-июндаги 11-05-3996/04 сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг индивидуал ривожланиш векторини инобатга олган ҳолда уларнинг ўқув фаолиятини махсус жамланган маълумотлар омборидан фойдаланиш орқали такомиллаштиришга эришилган.