Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллаева Гулноза  Кутпитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар таъсири натижасида чақирилган гастропатияларни даволашда цитопротектив терапия турли схемаларининг самарадорлигини баҳолаш», 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib950.
Илмий раҳбар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Файзиева Зиёда Тураевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Каримов Мирвосит Мирвосикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилиш билан чақирилган гастропатияларда меъданинг шиллиқ пардасидаги агрессив-протектив омилларнинг ўзаро алоқасига айрим протон помпалари ингибиторлари, цитопротекторлар ва уларнинг комбинациялари таъсирини қиёсий баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ностероид яллиғланишга қарши воситалар гастропатиясида гастродуоденал соҳа шиллиқ пардаси жароҳатларининг ривожланишини патогенетик механизмларига омепразол ва рабепразол, де-нол, сукральфат ва пепсан-Рнинг таъсири қиёсий асосланган;
протон помпа ингибиторларининг биринчи авлоди омепразолга нисбатан рабепразолни  шиллиқ тўсиқ синтезига салбий таъсири, NО-ҳосил бўлиш жараёнларининг пасайиши, липидлар периоксидланишининг тезлашиши ва монооксигеназ тизими ферментлари фаоллиги сусайишига  ижобий таъсири исботланган;
янги цитопротектор пепсан-Рнинг гастропатия ривожланишининг патогенетик механизмларига самарали таъсири, хусусан, унинг меъданинг шиллиқ пардасидаги липидлар периоксидланиши жараёнлари, монооксигеназ тизими ферментлари фаоллигига таъсири бўйича де-нол ва сукральфат каби кенг қўлланиладиган цитопротекторлардан устунлиги  исботланган;
омепразол де-нол ва сукральфат билан бирга қўлланилганда гастропатиянинг патогенетик механизмларига омепразолнинг фармакодинамик таъсири ўзгармаганлиги, рабепразол эса қайд этилган, бирга буюрилганда мазкур дори воситаларининг энг яхши комбинацияси аниқланиб, фармакодинамик ўзаро таъсири аддитив синергизм билан исботланган;
гастропатиянинг айрим механизмларига таъсири бўйича рабепразолнинг пепсан-Р билан комбинацияси унинг де-нол билан бирга қўлланилгандагига нисбатан ижобий эканлиги, аксинча, сукральфат  билан бирга қўлланилганда эса фармакодинамик таъсири ўзгармаганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар таъсири натижасида чақирилган гастропатияларни даволашда цитопротектив терапия турли схемаларининг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
«Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар қабул қилиш натижасида чақирилган гастропатияларни даволашда цитопротектив терапия турли схемаларининг самарадорлиги» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 сентябрдаги 8н-р/343-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома асосида гастропатияларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган анъанавий экспериментал даволаш модели яратилган ва бу беморларни  даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
ностероид яллиғланишга қарши препаратлар таъсири натижасида чақирилган гастропатияларни даволашда цитопротектив терапия турли схемаларининг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази ва Тошкент фармацевтика институтининг фундаментал ва ишлаб чиқариш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги 8н-з/261-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилинишини гастропатияларни даволашда цитопротектив терапиянинг турли схемаларининг беморларда, шунингдек, тажриба ҳайвонларида ностероид яллиғланишга қарши воситалар чақирган гастропатия моделини яратиш ва протон помпа ингибиторлари билан цитопротектив терапиянинг энг яхши самарадорлигини жорий қилиш ва асоратлар келиб чиқишини камайтириш  имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish