Утепбергенов Асаматдийн Абдрахмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ва таклифни эконометрик моделлаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 - “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ва 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4044.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиeвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Аскаров Назимжон Ниёзович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаев Жасур Эркинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистан давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорининг ривожланиш ҳолатини баҳолаш, талаб ва таклифнинг функционал ва эконометрик моделларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу бозорда мувозанатга эришиш йўлларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таклифини бошқариш услуби деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларининг маҳсулот ҳажмига таъсирининг мос равишда 0,51 ва 0,49 даражада аниқланган эластиклик коэффициентлари асосида, тармоқлар улушининг мутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот таклифини оширишнинг мувозанатли ўсиш, деҳқончиликни устувор кенгайтириш ва чорвачиликни қўшимча рағбатлантиришга қаратилган 3 та муқобил сценарийси ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида талаб ва таклифнинг ойлар кесимидаги динамикасини эконометрик прогнозлаш, кесишган талаб эластиклиги коэффициенти 0,20 дан юқори бўлган маҳсулотлар бўйича ўринбосар ва тўлдирувчи товарлар гуруҳини аниқлаш ҳамда шу асосда ички бозорда нархлар тебранишини пасайтириш орқали мавсумий тебранишларни юмшатиш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида талаб ва таклифни бошқариш механизми ҳудудлар кесимида нарх, аҳоли даромади, ишлаб чиқариш ҳажми, мавсумийлик ва ўринбосар маҳсулотлар таъсирини қамраб олган кўп омилли эконометрик модель асосида бозорда юзага келиши мумкин бўлган тақчиллик ёки ортиқча таклиф ҳолатларини 3 ойдан 12 ойгача бўлган давр учун олдиндан прогнозлаш тартиби ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида муҳим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талабнинг мавсумий тебранишларини ҳисобга олган ҳолда кўп вариантли эконометрик моделлар асосида 2026-2030 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ва таклифни эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таклифини бошқариш услуби деҳқончилик ва чорвачилик тармоқларининг маҳсулот ҳажмига таъсирининг мос равишда 0,51 ва 0,49 даражада аниқланган эластиклик коэффициентлари асосида, тармоқлар улушининг мутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот таклифини оширишнинг мувозанатли ўсиш, деҳқончиликни устувор кенгайтириш ва чорвачиликни қўшимча рағбатлантиришга қаратилган 3 та муқобил сценарийси Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 12 мартдаги 02/016-993 сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозоридаги мавсумий тебранишларни камайтириш, талаб ва таклифни тартибга солиш учун истиқболдаги режаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида талаб ва таклифнинг ойлар кесимидаги динамикасини эконометрик прогнозлаш, кесишган талаб эластиклиги коэффициенти 0,20 дан юқори бўлган маҳсулотлар бўйича ўринбосар ва тўлдирувчи товарлар гуруҳини аниқлаш ҳамда шу асосда ички бозорда нархлар тебранишини пасайтириш орқали мавсумий тебранишларни юмшатиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 12 мартдаги 02/016-993 сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини тартибга солишда, нархлар барқарорлигини таъминлашда муҳим бўлган тўлдирувчи ва ўринбосар товарларни аниқлашда асос бўлиб хизмат қилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида талаб ва таклифни бошқариш механизми ҳудудлар кесимида нарх, аҳоли даромади, ишлаб чиқариш ҳажми, мавсумийлик ва ўринбосар маҳсулотлар таъсирини қамраб олган кўп омилли эконометрик модель асосида бозорда юзага келиши мумкин бўлган тақчиллик ёки ортиқча таклиф ҳолатларини 3 ойдан 12 ойгача бўлган давр учун олдиндан прогнозлаш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 12 мартдаги 02/016-993 сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таклифини оширшда чорвачилик ва деҳқончиликнинг ривожлантиришнинг мутаносиблигини таъминлаш учун зарурий нисбатларни аниқлашда фойдаланилган;
Қорақалпоғистон Республикасида муҳим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талабнинг мавсумий тебранишларини ҳисобга олган ҳолда кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган 2026-2030 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 12 мартдаги 02/016-993 сон маълумотномаси). Таклиф қилинган прогнозлар минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талабни истиқболдаги мақсадли кўрсаткичларини шакллантириш, мавсумий фарқларни камайтириш бўйича узоқ ва қисқа муддатга стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.