Саидов Равшан Турсуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филолог талабаларнинг ўқиш компетенсиясини инглиз тилидаги бадиий матнлар асосида такомиллаштириш ”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9365.
Илмий раҳбар: Юсупов Отабек Якубович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.4502.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор (Кенгаш аъзоси); Машарипова Феруза Жуманазаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади. филолог талабаларнинг ўқиш компетенсиясини инглиз тилидаги бадиий матнлар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: талабаларнинг ўқиш компетенсиясини инглиз тилидаги бадиий матнлар асосида такомиллаштиришга йўналтирилган уч босқичли модел “луғат бойлигини ошириш → тез ўқиш → матнни чуқур тушуниш” асосида  матнларни танлаб олиш, когнитив билиш, лингвомаданий кўникмаларни такомиллаштиришга доир яхлит ва тизимли таълим механизми асосида далилланган;
 Бадиий матнларни ифодали ўқиш жараёнида талаффуз аниқлиги, интонация, ритм, пауза ва урғу элементларини баҳолаш мезонлари тизимлаштирилган ҳамда ўқишнинг фонетик аспектини ривожлантиришга йўналтирилган экспериментал фонетик ёндашув ишлаб чиқилган;
филолог талабаларнинг ўқиш компетенсиясини бадиий матнлар билан интеграция  асосида ўқиш малакаларини босқичма-босқич ривожлантириш, мустақил фикрлашни рағбатлантириш ҳамда матнни аналитик таҳлил қилиш кўникмаси такомиллаштирилган;
ўқиш тезлиги ва матнни тушуниш, ўқиш компетенсиясини диагностика қилиш, бадиий матн билан ишлаш компетенсиясини ўлчовчи топшириқлар, баҳолаш мезонлари, диагностик-модулли тренинглар асосида талабаларнинг мулоҳаза қилишга доир материаллар такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Филолог талабаларнинг ўқиш компетенсиясини инглиз тилидаги бадиий матнлар асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий натижалар асосида:
Инглиз тилидаги бадиий матнлар асосида “луғат бойлигини ошириш → тез ўқиш → матнни чуқур тушуниш” тамойилларига асосланган уч босқичли модел ҳамда унга мос машқлар тизими ишлаб чиқилиб, амалиётда синовдан ўтказилди. Тадқиқот жараёнида луғат бойлигини контекст асосида ошириш методикаси қўлланилиб, бадиий матнлардаги янги лексик бирликларни мазмуний боғлиқлик орқали ўзлаштиришга эътибор қаратилган. Шунингдек, скимминг, сcаннинг ва шадоw реадинг техникаларига таянган тез ўқиш машғулотлари ташкил этилган ҳамда матн таҳлили, баҳс-мунозара ва ижодий топшириқлар орқали ўқилган матнни чуқур англаш даражалари ривожлантирилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 28-ноябрдаги №01-03/3150 маълумотномаси). Натижада, китобхонларда ўқиш тезлиги ва матнни чуқур англаш кўрсаткичларида сезиларли ўсиш кузатилиб, ишлаб чиқилган моделнинг самарадорлиги амалий жиҳатдан тасдиқланган.
 Тадқиқотнинг хорижий (инглиз) тилдаги бадиий матнларни ўқиш ва талаффуз қилишда хорижий (инглиз) тилдаги реал талаффуз намуналарини тақдим этилганлиги натижасида аниқ ва тўгри талаффуз ўрганилганлиги, талаффуздаги хатоларни камайганлигини тасдиқлангани; бадиий матнлар тез ўқиш машг'улотлари учун асосий восита сифатида қўлланилганлиги боис, талабаларни тез ўқиш пайтида ўз интонацион талаффузларини бошқаришга ҳамда интонация ва пауза табиийлигига э'тибор кучайганлиги исботлангани; бадиий матнларни ифодали ўқишда, фонетик аниқлик, интонация, ритм ва пауза, сўз урғуси, овозни бошқариш, ифодали ўқиш машқларини баҳолаш меъзонларининг манбаи эканлигини каби илмий натижа ва хулосаларидан “Экспериментал фонетик лаборатория яратиш хорижий тил мисолида” лойиҳасида  унумли фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Экспериментал фонетик лаборатория яратиш хорижий тил мисолида” номли амалий лойиҳасининг 2025 йил  4-декабрдаги 04-04-1/6842 маълумотномаси) Натижада, экспериментал фонетик ёндашув асосида ўтказилган машғулотлар талабалар нутқининг фонетик тозалиги ва ифодалилигини оширишга, шунингдек, тез ўқиш жараёнида интонацияни назорат қилиш малакасини шакллантиришга хизмат қилган.
“Ўқиш компетенсиясини такомиллаштиришнинг компетенсиявий модели”  асосида филолог талабаларнинг ўқиш компетенсиясини бадиий матнлар асосида такомиллаштириш мақсадида “Бадиий ўқиш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025 йил 30-апрелдаги №203/11-08-17 ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур ўқув қўлланма инглиз тили таълимида бадиий матнларни ўқитиш жараёнини тизимлаштириш, ўқиш кўникмаларини босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда талабаларнинг мустақил фикрлаш ва матнни таҳлил қилиш салоҳиятини кучайтириш имконини берган.
Тадқиқот жараёнида инглиз бадиий асарлари асосида ўқиш компетенсиясини баҳолаш ва такомиллаштиришга хизмат қилувчи топшириқлар ва диагностик мезонлар ишлаб чиқилиб, ўқиш жараёнининг семантик, контекстуал ва стилистик жиҳатлари илмий асосда тадқиқ этилган. Диссертациясида ишлаб чиқилган филолог талабаларнинг ўқиш компетенсиясини диагностика қилиш ва ривожлантиришга доир уч босқичли модели мазкур инновацион лойиҳадаги профессор-ўқитувчиларнинг касбий тайёрлик даражасини баҳолашнинг психологик-диагностик мезонлари тизимини янада такомиллаштиришда методик асос сифатида қўлланилган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларни касбий саралашнинг психологик диагностикаси тизимини шакллантириш” номли амалий лойиҳасининг 2026 йил  7-январдаги 11-25/12-сонли маълумотномаси) Натижада, бадиий матн билан ишлаш компетенсиясини ўлчовчи топшириқлар, баҳолаш мезонлари ҳамда диагностик-модулли тренинглар интеграция қилинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish