Бектемиров Абдухамид Абдумаликовичнинг
фан доктор (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан ишлаб чиқариш номи): “Тадбиркорлик рискларини бошқаришнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.013 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt895 Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.1.44.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: и.ф.д., доц. И.А. Маматкулов
Расмий оппонентлар: и.ф.д., академик Абдурахмонов Каландар Ходжаевич, и.ф.д., проф. Кадиров Абдурашид Маджидович, и.ф.д., проф. Рахимова Дилфуза Негматовна
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субектларининг фаолият самарадорлиги ва барқарорлигини таъминлашда рискларни бошқаришга оид ташкилий-услубий асосларни такомиллаштириш ҳамда илмий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик рискларини таснифлаш услубиёти унда рискларни бошқарув контури, шаклланиш манбаи ва бошқарилувчанлик даражаси бўйича кўп ўлчовли интеграциялашган модел асосида гуруҳлаш ҳамда ҳар бир рискни 9 та комбинацион сектор кесимида идентификация қилиш ва устуворлик даражасини баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
тадбиркорлик рискларини танлаш ва қабул қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш услубиёти рискни баҳолашда кондиционаллик, компенсациявий мутаносиблик, кутилмаганлик, каскад таъсири ва кўринувчанликдан иборат 5 та тизимли мезонни қўллаш, ҳар бир ҳолатда 70 баллдан юқори натижага эга рискларни устувор бошқарув обекти сифатида ажратишга асосланган “5К–танлов” модели орқали такомиллаштирилган;
тадбиркорлик рискларини бошқаришнинг методологик ёндашувини такомиллаштиришда рискларни “манба – ҳодиса – оқибат – қарор” занжири асосида 4 қатламли кўп мезонли таҳлил қилиш, ҳар бир босқичнинг таъсир даражасини интеграл индекс орқали баҳолаш ва индекс қиймати 0,70 дан юқори бўлган ҳолатларда рискни фақат ҳимоя эмас, балки қиймат яратишга хизмат қилувчи бошқарув инструменти сифатида қўллаш таклифи асосланган;
соф жорий қиймат (НПВ), даромадлиликнинг ички меъёри (ИРР), рентабеллик индекси (ПИ), қайтариш муддати ҳамда рискларни ссенарий моделлаштириш усуллари радар диаграммаси билан уйғунлаштирилиб, лойиҳаларни бир вақтнинг ўзида иқтисодий самарадорлик, риск даражаси ва стратегик барқарорлик нуқтайи назаридан комплекс баҳолаш имкониятини берадиган интеграциялашган ёндашув таклиф этилган;
тадбикорликнинг макроиқтисодий, молиявий омилларга ва натижадорликка асосланган интеграцияланган эконометрик модели асосида Ўзбекистонда кичик бизнеснинг ЯИМдаги улушининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик рискларни бошқаришнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик рискларини таснифлаш услубиёти унда рискларни бошқарув контури, шаклланиш манбаи ва бошқарилувчанлик даражаси бўйича кўп ўлчовли интеграциялашган модел асосида гуруҳлаш ҳамда ҳар бир рискни 9 та комбинацион сектор кесимида идентификация қилиш ва устуворлик даражасини баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан рискларни бошқаришнинг методологик манбаси сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 10-июндаги 01-06-30-5824-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида рискларни аниқлаш, мониторинг қилиш ва уларга жавоб чораларини ишлаб чиқиш жараёни тизимлаштирилди, юқори ноаниқлик шароитида рискларнинг бошқарилувчанлик даражасини аниқлаш корхонанинг мослашувчанлигини ошириб, фавқулодда йўқотишларнинг олдини олишга хизмат қилди, корхоналарда “эрта огоҳлантириш тизими”ни шакллантириб ишлаб чиқариш узилишлари, молиявий ликвидлик муаммолари, бозор улушининг қисқариши ва инвестицион йўқотишлар эҳтимолини 20 %га камайтирилиб, рискларни устуворлик даражаси бўйича саралаш капитал ва айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини 16%га ошириш, рискларни бошқариш корхона учун фақат ҳимоя механизми эмас, балки самарадорликни оширувчи стратегик бошқарув инструментига айлантириш имкони яратилган;
тадбиркорлик рискларини танлаш ва қабул қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш услубиёти рискни баҳолашда кондиционаллик, компенсациявий мутаносиблик, кутилмаганлик, каскад таъсири ва кўринувчанликдан иборат 5 та тизимли мезонни қўллаш, ҳар бир ҳолатда 70 баллдан юқори натижага эга рискларни устувор бошқарув обекти сифатида ажратишга асосланган “5К-танлов” модели орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан рискларни бошқариш тизимини жорий этиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 10-июндаги 01-06-30-5824-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида рискларни нотўғри баҳолаш эҳтимоли ўртача 25–30 % га камайди, бошқарув қарорларини қабул қилиш тезлигини 18–22 % га ошириш, ресурсларни устувор йўналишларга тақсимлаш самарадорлигини 20–27 % га яхшилаш, юқори зарар келтирувчи рискларни эрта аниқлаш даражасини 30–35 % га ошириш, фавқулодда молиявий йўқотишлар ҳажмини 15–25 % гача қисқартириш, риск мониторинги ва назорат харажатлари 10–18 % га камайтириш, инвестицион қарорларнинг аниқлиги ва барқарорлигини 20–28 % га ошириш, корхонанинг умумий рискка чидамлилик даражасини 25–40 % оралиғида яхшилаш, стратегик режалаштириш самарадорлигини 17–23 % га ошириш, тадбиркорлик фаолиятининг умумий иқтисодий самарадорлиги эса ўртача 12–20 % га ошириш имкони яратилган;
тадбиркорлик рискларини бошқаришнинг методологик ёндашувини такомиллаштиришда рискларни “манба – ҳодиса – оқибат – қарор” занжири асосида 4 қатламли кўп мезонли таҳлил қилиш, ҳар бир босқичнинг таъсир даражасини интеграл индекс орқали баҳолаш ва индекс қиймати 0,70 дан юқори бўлган ҳолатларда рискни фақат ҳимоя эмас, балки қиймат яратишга хизмат қилувчи бошқарув инструменти сифатида қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан рискларни бошқариш тизимини жорий этиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 10-июндаги 01-06-30-5824-сон маълумотномаси). Мазкур методологияни амалиётга татбиқ этиш натижасида рискларни аниқлаш аниқлиги 30–35 % га, уларни эрта прогноз қилиш имконияти эса 25–40 % га ошириш, рискларнинг манбадан оқибатгача бўлган тўлиқ занжири таҳлил қилиниши натижасида яширин ва тизимли хавфларни аниқлаш самарадорлиги 20–28 %га яхшилаш, фовқулотда молиявий йўқотишларни ўртача 18–27 %га камайтириш имкони яратилди;
соф жорий қиймат (НПВ), даромадлиликнинг ички меъёри (ИРР), рентабеллик индекси (ПИ), қайтариш муддати ҳамда рискларни ссенарий моделлаштириш усуллари радар диаграммаси билан уйғунлаштирилиб, лойиҳаларни бир вақтнинг ўзида иқтисодий самарадорлик, риск даражаси ва стратегик барқарорлик нуқтайи назаридан комплекс баҳолаш имкониятини берадиган интеграциялашган ёндашув Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан рискларни бошқаришнинг методологик манбаси сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 10-июндаги 01-06-30-5824-сон маълумотномаси). Моделнинг амалий тадбиқи натижасида тадбиркорлик натижадорлигини прогноз қилиш аниқлиги 20–30 % га, салбий макроиқтисодий омиллар таъсирини эрта аниқлаш имконияти 25–35 % га, молиявий ресурсларни манзилли тақсимлаш самарадорлиги 18–25 % га, кредит ва инвестиция қарорларининг асосланганлик даражаси 20–28 % га, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурларининг натижадорлиги 15–22 % га ортиши, иқтисодий рисклар туфайли юзага келадиган йўқотишларни камайтириш имконияти эса 12–20 % атрофида бўлиши имкони яратилган;
тадбикорликнинг макроиқтисодий, молиявий омилларга ва натижадорликка асосланган интеграцияланган эконометрик модели асосида Ўзбекистонда кичик бизнеснинг ЯИМдаги улушининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан рискларни эрта аниқлаш, уларнинг таъсир даражасини минималлаштириш ва бошқаришни оптималлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 10-июндаги 01-06-30-5824-сон маълумотномаси). Мазкур моделни амалиётга жорий этиш натижасида инвестицион лойиҳаларни баҳолаш аниқлиги ортган, НПВ, ИРР, ПИ кўрсаткичларнинг интеграциялашуви натижасида нотўғри инвестицион қарорлар қабул қилиш эҳтимоли ўртача 25-35 %га камайган, молиявий йўқотишларни 18-30 %гача камайтириш ҳамда фовқулотда рискларни эрта аниқлаш самарадорлиги 30-40 %га ошириш имконини берган.