Иманова Умида Бахтиёровнанинг
фан доктор (DSc) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан ишлаб чиқариш номи): “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий бюджетлар молиявий ресурсларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt926.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.1.44.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: и.ф.д., доц. И.А. Маматкулов.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., проф. Бектемиров Абдумалик, и.ф.д., проф. Исламкулов Алимназар Худжамуратович, и.ф.д., проф. Ашурова Насиба Батировна.
Етакчи ташкилот: Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий бюджетларнинг молиявий ресурсларини бошқариш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини маҳаллий бюджет параметрлари билан ўзаро уйғун ҳолда шакллантириш асосида бюджет ресурсларини ҳудудларнинг табиий-географик, демографик, иқтисодий ва инфратузилмавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда режалаштириш ҳамда тақсимлаш самарадорлигини ошириш имконияти асосланган;
давлат активларини сотишдан маҳаллий бюджетларга тушадиган тушумларни туман ва шаҳар бюджетлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари ўртасида тенг тақсимлаш орқали маҳаллий ҳокимликларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ва уларнинг бюджет даромадлари тушумларидан манфаатдорлигини кучайтириш имконияти асосланган;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоизини туман ва шаҳар бюджетларига йўналтириш асосида маҳаллий бошқарув органларининг янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга бўлган иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш зарурлиги асосланган;
йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғи тушумларини тегишли ҳудудий бюджетларга тўлиқ ўтказиш механизмини жорий этиш орқали ҳудудлар молиявий мустақиллигини ошириш, маҳаллий ҳокимият органларининг ресурслардан самарали фойдаланишга бўлган рағбатини кучайтириш зарурлиги илмий асосланган;
турар ва нотурар жойлар ижараси бўйича энг кам ставкаларга ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда туман ва шаҳарлар кесимида 2,0 гача оширувчи коеффициентни жорий этиш асосида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромад базасини кенгайтириш, бюджет маблағларини самарали бошқариш ва ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий бюджетлар молиявий ресурсларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастури маҳаллий бюджет параметрлари билан бирга қабул қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ–223-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 
18 декабрдаги 04/57-1-28467-сонли маълумотномаси). Бунга кўра, ҳудудларнинг табиий-географик, демографик ва иқтисодий салоҳиятини бюджет режалаштириш жараёнлари билан уйғунлаштириш амалиёти жорий этилди. Ушбу механизм ҳудудларни ривожлантириш дастурларини молиявий ресурслар билан узвий боғлаш орқали уларнинг бажарилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
давлат активларини сотишдан маҳаллий бюджетларга тушадиган тушумларни вилоят ва туман бюджетлари ўртасида тенг улушларда тақсимлаш таклифи 2024 йил 
24 декабрдаги “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил  18 декабрдаги 
04/57-1-28467-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-162-сон Қарорида давлат кўчмас мулк об'ектлари ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари сотилиши белгиланган вазифаларни бажаришга туман (шаҳар) ҳокимликларининг бюджет даромадлари тушумидан манфаатдорлигини ошириб, маҳаллий бюджетлар молиявий барқарорлиги ошишига хизмат қилган. 
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 
50 фоизи туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказиш таклифи 2024 йил 
24 декабрдаги “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 18 декабрдаги 
04/57-1-28467-сонли маълумотномаси). Бунга кўра, маҳаллий бошқарув ҳокимиятини янги иш-жойларни яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш натижасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий бюджетларнинг трансферларга қарамлик 7%га пасайган ҳамда туман бюджетлари мустақиллиги 12%га ошган, шунингдек ҳудудий ижтимоий харажатларни молиялаштириш имконияти яратилган.
йирик солиқ тўловчиларнинг мол-мулк ва ер солиғи тушумларини ҳудудий бюджетларга тўлиқ ўтказиш таклифи 2024 йил 24 декабрдаги “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунда акс этган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 18 декабрдаги 04/57-1-28467-сонли маълумотномаси). Бунга кўра, ҳудудларда жойлашган йирик солиқ тўловчиларнинг ресурслардан самарали фойдаланишга нисбатан маҳаллий бошқарув ҳокимияти рағбатини ошириш натижасида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришига хизмат қилади. Вилоят бюджетларига йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиғидан тушумлари миқдори сезиларли даражада ошишига олиб келади, ҳудудий бюджетлар даромади 5%га ошиши эса уларнинг молиявий мустақиллигини та'минлашга хизмат қилган. 
турар ва нотурар жойлар ижараси бўйича энг кам ставкаларга ҳудудлар иқтисодий ривожланиш даражасига қараб, туман ва шаҳарлар кесимида 2,0 гача оширувчи коеффициентини жорий этиш таклифи 2024 йил 24 декабрдаги  “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-1011-сонли Қонунда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 18 декабрдаги 04/57-1-28467-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудлардаги истиқомат қилаётган аҳоли ва фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик суб'ектлари томонидан тўланадиган солиқ тўловларидан маҳаллий бюджетларнинг молиявий ресурсларини самарали бошқариш ва 78 та туман 
бюджетлари харажатларини мустақил қоплашга ўтган, ижара декларациялари асосидаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумлари 1,5%га ошган, инфратузилма объектлари яхшиланиши натижасида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish