Пулатов Шахрон Ахмедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Инвестицион-қурилиш комплексида лойиҳа бошқарувини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6660.
Илмий раҳбари: Буриев Ҳаким Тошимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура – қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.I.04.M рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Джабриев Акбарали Нормуродович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Матризаева Диларам Юсупбаевна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидагиТошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий инвестицион-қуррилиш комплексида лойиҳа бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: услубий ёндашувга кўра “инвестицион-қурилиш комплексида лойиҳа бошқаруви” тушунчасининг иқтисодий мазмуни лойиҳа цикли бўйича ресурслар, хавф-хатар ва муддатларни портфел ва тизимли ёндашув асосида оптимал тақсимлашга қаратилган комплекс бошқарув фаолияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
лойиҳа бошқаруви тизимининг таркиби ва инвестицион-қурилиш комплексида қўлланиш доирасига кўра қурилиш лойиҳаларининг умумий параметрларини мураккаблик коеффисиентини жорий қилиш орқали “янги қурилиш” (ЯҚмк=1,0), “реконструкция” (Рмк=1,15), “мукаммал таъмирлаш” (МТмк=0,95) мезонларига мувофиқ тоифаларга ажратиш таклифи асосланган;
инвестицион-қурилиш комплексида бошқарув стратегияси ҳамда бошқарув элементлари ва механизмлари лойиҳа бошқарувининг рақобатбардошлик воситаси сифатида стратегик мақсадларнинг (А – меъёрлаштириш, Б – муддатини бошқариш, В – муддатни қисқартириш) турлари ажратилган ҳамда уларга мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Самарқанд вилоятида лойиҳа бошқаруви консепсиясининг қурилиш комплексида жадал ривожлантириш ҳамда лойиҳалар самарадорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда қурилиш ишлари ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилояти инвестицион-қурилиш комплексида лойиҳа бошқарувини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “инвестицион-қурилиш комплексида лойиҳа бошқаруви” тушунчасининг иқтисодий мазмунини лойиҳа цикли бўйича ресурслар, хавф-хатар ва муддатларни портфел ва тизимли ёндашув асосида оптимал тақсимлашга қаратилган комплекс бошқарув фаолияти нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ материаллардан олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Қурилишни бошқариш ва иқтисодиёт” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 26 февралдаги 5282-8069-9фд2-ф35е-41ф0-6600-2974-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабалар ва бўлажак муҳандис ва бошқарув мутахассисларда менежментнинг “лойиҳа бошқаруви” тушунчаси бўйича назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
лойиҳа бошқаруви тизимининг таркиби ва инвестицион-қурилиш комплексида қўлланиш доирасига кўра қурилиш лойиҳаларининг умумий параметрларини мураккаблик коеффисиентини жорий қилиш орқали “янги қурилиш” (ЯҚмк=1,0), “реконструкция” (Рмк=1,15), “мукаммал таъмирлаш” (МТмк=0,95) мезонларига мувофиқ тоифаларга ажратиш таклифи Самарқанд вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси корхоналарида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 26 майдаги 03-03/11-сон, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Самарқанд вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг 2026-йил 21 апрелдаги 1341/24-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг қурилиш корхоналарига жорий этилиши қурилишда лойиҳа бошқарувининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш имконини берган;
инвестицион-қурилиш комплексида бошқарув стратегияси ҳамда бошқарув элементлари ва механизмлари лойиҳа бошқарувининг рақобатбардошлик воситаси сифатида стратегик мақсадларнинг (А – меъёрлаштириш, Б – муддатини бошқариш,
В – муддатни қисқартириш) турларини ажратилган ҳамда уларга мувофиқлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Самарқанд вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси корхоналарида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 19 июндаги 34-06/8302-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 26 майдаги 03-03/11-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши қурилиш муддатини қисқартириш натижасида смета нархининг 9,1 фоиз миқдорида иқтисодий самарага эришилган;
Самарқанд вилоятида лойиҳа бошқаруви консепсиясининг қурилиш комплексида жадал ривожлантириш ҳамда лойиҳалар самарадорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда қурилиш ишлари ҳажмининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Самарқанд вилоятида инвестицион-қурилиш комплексини ривожлантириш дастурлари ва йўл хариталарини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 19 июндаги 34-06/8302-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 26 майдаги 03-03/11-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши қурилиш ишлари ҳажмини йилига 2033,48 млрд.сўмга, яъни 10 фоизга оширилишига олиб келиши аниқланган.