Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Зохиджон Нурмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар нейромотор тизими касалликларининг реабилитациясини оптималлаштириш», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib918.
Илмий раҳбар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шаанвар Шамуродович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садикова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нейромотор тизими (ПНТ) зарарланиши натижасида ҳаракати чегараланган бемор болалар реабилитацияси мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб, травматик мононевропатияларни келтириб чиқарган омиллар аниқланган;
периферик нерв тизими жароҳатларида нерв толасининг зарарланиш тури ва даражасига қараб нерв толалари билан ЭНМГ кўрсаткичлари ўртасида кучли мусбат мутаносиблик аниқланган;
нейромотор тизим касалликларида ЭНМГ ташхисни тасдиқловчи, даволаш самарадорлигини ҳамда индивидуал соғломлаштириш режасини белгиловчи индикаторлиги аниқланган;
илк бор нейромотор тизими касалликлари (ҳаракат бузилишлари ҳамда деформатик ўзгаришлар) бўлган болаларда ногиронликнинг олдини олишга қаратилган индивидуал юқори самарали комплекс реабилитация дастурлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда периферик нерв тизими мононевропатияларни ташхислаш, клиник хусусиятлари ва реабилитация усулларини такомиллаштириш йўлларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда постинъекцион оёқ мононевропатиялари: ташхислаш альгоритми ва тиббий реабилитациясини оптималлаштириш» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 июндаги 8н-р/225-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда постинъекцион оёқ мононевропатияларининг салбий натижаларини аниқ прогноз қилиш, реабилитацияни оптималлаштириш ва асоратларни камайтиришга хизмат қилган;
травмадан кейинги пастки мононевропатияларни даволаш ва тиббий реабилитация қилишга қаратилган тадқиқотнинг тизимли таҳлили бўйича олинган имий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси маркази ҳамда ЎзР ССВ У.Курбанов номидаги Республика болалар руҳий-асаб диспансери амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 декабрдаги 8н-з/242-сон маълумотномаси). Натижада болаларда постинъекцион оёқ мононевропатияларини комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация самарадорлиги салмоқли равишда ошган, бу эса болаларни соғайиши даражасининг ортиши, шифохоналарда даволаниш частотасининг камайиши, ногиронликнинг оғирлик даражасини пасайишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish