Сайманова Шахзада Султанбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз ва қорақалпоқ нақл-мақолларида сўз маъносининг силжиши”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil6615.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмайлович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қодирова Муқаддас Тоғаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ нақл-мақолларида сўз маъносининг силжишини қиёсий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нақл-мақоллар тизими семантик прагматика, лингвокогнитив таҳлил ва дискурс таҳлили доирасида ушбу бирликларнинг консептуал, аксиологик ва эстетик каби маъно қатламлари очиб берилиб, бундай муносабат халқ тилида барқарор лексик бирлик сифатида шаклланган паремиологик бирликларнинг семиосфера ва лингвомаданият тизимида ўзига хос функсионал-семантик ҳамда маданий-когнитив ўрин тутганлиги аниқланган;
лингвосемантик йўналишида “сўз маъносининг силжиши” турли силжиш турларида (метафора, антонимли баҳолаш) амалий нақл-мақоллар мисолида аниқланиб, антонимли баҳоловчи бирликларнинг эмоционал, экспрессив коннотатив мазмун-маъно билан маъно силжишига учраши, дискурсив контекстларда семантик механизмлар орқали тасвирланиши исботланган;
нақл-мақолларнинг синтактик структуралари ва семантик силжиши констектта  аниқланиб, инглиз ва қорақалпоқ паремиологик бирликларда  дискурсив ҳолатида пайдо бўладиган синтактик трансформациялар (инверсия, қисқариш, коннекторли қўшимчалар орқали маънонинг кучайтирилиши) очиб берилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нақл-мақолларда учрашадиган семантик силжишлар чоғиштирма-лингвомаданий жиҳатдан асосланганлиги ва концепларга боғлиқ нақл-мақоллар мисолида семантик контрастлар, универсал ва миллий образлар орқали карталар яратилиб, “блинд сқуиррел”, “а wисе ман”, “wолф” каби метафораларнинг қорақалпоқ тилидаги “соқıр таwıқ”, “ақıллı жигит”, “қасқıр” образлари билан семантик-эквивалентлик ва дискурсдаги эквивалент функция асосида ўз-аро мослиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нақл-мақоллардаги семантик силжишни тадқиқ этишдан олинган функсионал ва амалий тавсиялар асосида:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нақл-мақоллар тизими семантик прагматика, лингвокогнитив таҳлил ва дискурс таҳлили доирасида ушбу бирликларнинг консептуал, аксиологик ва эстетик қатламлари каби маъно қатламлари очиб берилиб, бундай муносабат халқ тилида барқарор лексик бирлик сифатида шаклланган паремиологик бирликларнинг семиосфера ва лингвомаданият тизимида ўзига хос функсионал-семантик ҳамда маданий-когнитив ўрин тутганлиги ҳақидаги тадқиқотларнинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида 2024-2025-йилларда бажарилган “Ҳозирги қорақалпоқ тилидаги сўз ясалиш тизимининг назарий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 23-сентябрдаги 567/2-сон маълумотномаси). Натижада, нақл-мақоллар тизимидаги семантик силжиш халқ тилида паремиологик бирликларнинг консептуал, аксиологик ва эстетик қатламларини очиб берган;
лингвосемантик йўналишида “сўз маъносининг силжиши” турли силжиш турларида (метафора, антонимли баҳолаш) амалий нақл-мақоллар мисолида аниқланиб, антонимли баҳоловчи бирликларнинг эмоционал, экспрессив коннотатив мазмун-маъно билан маъно силжишига учраши, дискурсив контекстларда семантик механизмлар орқали тасвирланиши ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорларнинг малакасини оширишда, турли то'гарак, семинар ва маҳорат дарсларини ўтказишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 24-сентябрдаги 77-сон маълумотномаси). Натижада, сўз маъносининг нақл-мақоллардаги силжиши, уларнинг мазмунини еказишдаги хусусиятлари, ўрганилаётган тиллардаги нақл-мақоллардаги сўз маъносининг силжиш функциялари ва улар тингловчи ёки ўқувчи таҳлилини қандай йўналтириши, дискурс таҳлилидаги маҳорати такомиллаштирилган;
нақл-мақолларнинг синтактик структуралари ва семантик силжиши констектта  аниқланиб, инглиз ва қорақалпоқ паремиологик бирликларда  дискурсив ҳолатида пайдо бўладиган синтактик трансформациялар ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ҳудудий Қорақалпоғистон телерадиоканалининг “Тилга эътибор – элга эътибор”, “Маънавият бўстони” кўрсатувлари ва эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2025-йил 23-сентябрдаги 05-22/524-сон маълумотномаси). Натижада, паремиологик бирликларнинг дискурсив ҳолатида синтактик трансформациялари инверсия, қисқариш, коннекторли қўшимчалар орқали маънонинг кучайтириш механизмлари кўрсатиш ссенарийларини қайта таҳрирлашда хизмат қилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нақл-мақолларда учрашадиган семантик силжишлар чоғиштирма-лингвомаданий жиҳатдан асосланганлиги ва концепларга боғлиқ нақл-мақоллар мисолида семантик контрастлар, универсал ва миллий образлар орқали карталар яратилиб, “блинд сқуиррел”, “а wисе ман”, “wолф” каби метафораларнинг қорақалпоқ тилидаги “соқıр таwıқ”, “ақıллı жигит”, “қасқıр” образлари билан семантик-эквивалентлик ва дискурсдаги эквивалент функция асосида ўз-аро мослигига доир илмий хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи экспонатлари тавсифида кенг қўлланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2025-йил 23-сентябрдаги 01-02/03-200-сон маълумотномаси). Натижада, музейнинг янги биноси экспозициясида қўйиладиган экспонатлар этикеткаларини инглиз тилига таржима қилишга ушбу тадқиқот материалларидан фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish