Райимқулова Мафтуна Абдухаким қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мактабгача  тайёрлов    ёшдаги  болаларнинг  когнитив жараёнида  танқидий фикрлашни ривожлантириш методикаси, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2PhD/Ped8024.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Джанпеисова Гаухар Эркиновна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса(муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ибрагимова Гулсанам Неъматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача тайёрлов ёшидаги тарбияланувчиларнинг когнитив жараёнида танқидий фикрлашни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, шунингдек, мазкур йўналишдаги илмий-методик тавсиялар тизимини таркиб топтириш ҳамда  ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида танқидий фикрлашни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари муаммоли вазиятларда фикр харитасини тузиб таққослаш табиий муҳит, ижтимоий муносабатлар ва ижодий фаолият орқали реал ҳаёт масалаларини муҳокама этиш ҳамда мулоқот муҳитида мустақил фикр бурчакларини ташкил этиш асосида кенгайтирилган;
болаларда танқидий фикрлашни ривожлантириш модели ўйинли машқларни сабаб-оқибат занжири, мулоҳаза девори интеграциялашган методик муҳитда интерфаол воситалардан нутқий, ахлоқий ва фикрий кўникмаларини ёшга мос шакллантириш ҳамда кейс-стади, симуляциялар, рефлекция жараёнларини тасирчанлигини ҳаётий воқеаларга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача тайёрлов гуруҳи болаларида танқидий фикрлашни ривожлантириш методикаси интерактив муҳит ва изланиш атмосферасида шахсий фикрини дебатли суҳбатлар, ижодий топшириқлар, тезкор савол-жавоблар орқали ифодалаш танқидий фикрлашни ахлоқий меъёрларга адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларини танқидий фикрлашга ўргатиш методикаси самарадорлиги ахборотни идрок этиш, таълим жараёнини моделли режалаштириш, мулоқотда сабаб оқибат занжирини тўғри қуриш, фикрий фаоллик ҳамда танқидий онгни уйғотиш рефлексив мулоҳазада динамик ўзгаришларнинг мониторингини юритиш асосида такомиллаштирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача тайёрлов ёшдаги болаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларида танқидий фикрлашни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг педагогик  имкониятлари муаммоли вазиятларни фикр харитасини тузиб таққослаш ва табиий муҳит, ижтимоий муносабатлар ва ижодий фаолият орқали реал ҳаёт масалаларини муҳокама этиш ҳамда мулоқот муҳитини ва мустақил фикр бурчакларини ташкил этиш асосида аниқлаш бўйича тавсиялар “Болаларнинг  ижтимоий  мослашуви”  номли  дарслик мазмунига киритилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 12-июндаги 03-33-1556-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача тайёрлов ёшдаги болаларнинг танқидий фикрлашга мотивлари оширилган;
мактабгача тайёрлов гуруҳ болаларида танқидий фикрлашни ривожлантириш методикаси ўйинли машқларни сабаб-оқибат занжири, мулоҳаза девори интеграциялашган методик муҳитда интерфаол воситалардан нутқий, ахлоқий ва фикрий кўникмаларини ёшга мос шакллантириш ҳамда кейс-стади, симуляциялар ва рефлекция жараёнларини шаклланганлиги ҳаётий воқеаларга мослаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли дарслик мазмунига киритилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 12-июндаги 03-33-1556-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача тайёрлов ёшидаги болаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган;
мактабгача тайёрлов гуруҳи болаларида танқидий фикрлашни интерактив муҳит ва изланиш атмосферасида шахсий фикрини дебатли суҳбатлар, ижодий топшириқлар ва тезкор савол-жавоблар орқали ифодалаш ҳамда танқидий фикрлашни ахлоқий меъёрларга адаптив мослаштириш ва одобли тарзда фикр билдириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Болаларнинг ижтимоий мослашуви” номли дарслик мазмунига киритилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 12-июндаги 03-33-1556-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таёрлов ёшидаги болаларнинг танқидий фикрлаш кўнималарини шакллантириш моделини ишлаб чиқиш самарадорлиги ортган;
мактабгача тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларини танқидий фикрлашга ўргатиш методикасини самарадорлиги ахборотни идрок этиш, таълим жараёни моделини режалаштириш, мулоқотда сабаб-оқибат занжирини тўғри қуриш, фикрий фаоллик ва танқидий онгини уйғониши ҳамда рефлексив мулоҳазада динамик ўзгаришларнинг мониторингини юритиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Мактабгача таълимда қиёсий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 12-июндаги 03-33-1556- сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таёрлов ёшидаги болаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish