Асилжонова Шоҳсанам Дониёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг инглиз тилида продуктив мулоқот коъникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8931.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01.
Расмий оппонентлар: Джамилова Наргиза Нуриддиновна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Акбарова Шаҳноза Хикматуллаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг инглиз тилида продуктив мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг инглиз тилида продуктив мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга оид назарий консепсиялар компонентли-интегратив ёндашув асосида кенгайтирилиб, лексик-грамматик билимларни нутқий-коммуникатив фаолият, ижтимоий-маданий тажриба ва когнитив ривожланиш билан узвий боғлиқ ҳолда шакллантириш механизми аниқлаштирилган.
тарбияланувчиларнинг инглиз тилида продуктив мулоқот кўникмаларини ривожлантириш имкониятлари импринтинг, имитасион ва сензитив омилларнинг ўзаро интеграцияси, нутқий фаолиятнинг ривожлантирувчи-мотивасион, чамаланган-тадқиқот ва бажарувчилик фазаларига босқичма-босқич устуворлик бериш асосида мулоқотга киришувчанлиги ва тил воситаларидан мақсадли фойдаланиш компетенсияси такомиллаштирилган.
тарбияланувчиларининг инглиз тилида продуктив мулоқот кўникмаларини ривожлантириш модели тарбияланувчининг дунёқарашини кенгайтирувчи, маданиятлараро толерантликни тарбияловчи ихтисослаштирилган та'лимий ресурслар ҳамда машғулотларини инглиз тилида биргаликда олиб боришга қаратилган CЛИЛ ёндашувини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларига инглиз тилини самарали ўргатишда мулоқот қобилиятини оширишга, тинглаб тушуниш кўникмаларини шакллантиришга, сўз бирикмаларини нутқда қўллашга йўналтирилган “Фингер долл”, “Аcтион Поемс”, “Чеерфул анд ливелй сонгс”, “Зуккожон сайс”, “Флй сwаттер” технологияларини ўз ичига олган “Версатиле” методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг инглиз тилида продуктив мулоқот кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг инглиз тилида продуктив мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга оид назарий консепсиялар компонентли-интегратив ёндашув асосида кенгайтирилиб, лексик-грамматик билимларни нутқий-коммуникатив фаолият, ижтимоий-маданий тажриба ва когнитив ривожланиш билан узвий боғлиқ ҳолда шакллантириш механизми такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 23-декабрдаги 03-33-3723-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг психик ҳамда физиологик жиҳатлари хорижий тилларни осон ва енгил ўрганишга ҳамда бола ўз теварак атрофидаги нарса буюмлар, жиҳозлар, воқеа- ҳодисалар, ҳаётий эҳтиёжларига оид сўзларни билиши, шу сўзларни хорижий тилда ҳам эслаб қолиш ҳамда нутқда қўллай олишига ёрдам берган;
мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг инглиз тилида продуктив фаоллаштиришга йўналтирилган лингвопсихологик хусусиятлар(импринтинг, иммитацион, мотивацион, сензетив)ни инобатга олган ҳолда нутқ фазалари(уйгʻотиш-мотивасияли, чамаланган-тадқиқот фазаси, бажарувчилик)га оид тавсиялар “Метҳодологй оф теачинг фореигн лангуаГЭС wитҳ эдуcатионал гамес” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 23-декабрдаги 03-33-3723-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи педагогларнинг тажрибасини ошириш, янги замонавий методикалардан хабардорлигини ошириши натижасида болаларга инглиз тилини ўргатиш бўйича таълимий-ўйинли фаолиятлар самарадорлиги ошган ва тарбияланувчиларнинг продуктив мулоқот кўникмалари ошишига эришилган;
мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг инглиз тилида продуктив мулоқот кўникмаларини ривожлантириш жараёни модели бола дунёқарашининг кенгайишига, бошқа маданиятларга нисбатан ҳурмат ва қизиқиш уйгʻотишга ихтисослаштирилган дидактик ( 2та дарслик, методик қўлланма) таълимий ресурсларни ҳамда тилни ўрганиш орқали бошқа фанлар мавзуларини ўргатишга ва табиат, математика, санʼат машгʻулотларини инглиз тилида олиб боришга қаратилган CЛИЛ ёндашувини интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Хорижий тилни таълимий ўйинлар ёрдамида ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 23-декабрдаги 03-33-3723-сон маълумотномаси). Натижада, интерактив таълим методларидан фойдаланиш орқали мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”да белгиланган “Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари” катта соҳасининг “Нутқ ва тил” кичик соҳаси индикаторларини шакллантиришга эришилган;
мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларига инглиз тилини самарали ўргатишда мулоқот қобилиятини оширишга, табиий диалог ҳосил бўлишига, тинглаб тушуниш кўникмаларини шакллантиришга, ифодали гапиришни таъминлашга, сўз бирикмаларини нутқда қўллашга, эслаб қолиш қобилиятини ўстиришга ва жисмоний фаоллик ортишига ёʻналтирилган “Фингер долл”, “Поемс”, “Сонгс”, “Зуккожон сайс”, “Флй сwаттер” методларини ўз ичига олган муаллифлик “Версатиле” методикасига оид тавсиялар “Продуcтиве Энглиш фор кидс” номли қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 23-декабрдаги 03-33-3723-сон маълумотномаси). Натижада, тарбияланувчиларнинг лугʻат бойлигини ошириши, ингилиз тилида монологик ва диалогик нутққа ўргатиши, бола хорижий тилини ўзлаштириш жараёнида гаплар мазмунини мустақил тушуниб, ушбу ибораларга ўз реакцияларини босқичма-босқич билдириш асосида ўзлаштиришига хизмат қилган. Шунингдек, доимий ва узликсиз давом эттирилган ҳолда боланинг мустақил ҳолда гапириб кетишига-мулоқот жараёнига киришига олиб келган.