Ашуров Баҳтиёр Искандарович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўпланган ва тақсимланган параметрли системаларнинг динамик сўндиргичлар билан тасодифий параметрик тебранишлари” 01.02.01 – Назарий механика, 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси ихтисосликларидан (физика математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/FM1455
Илмий раҳбарлар: Дусматов Олимжон Мусурмонович, физика математика фанлари доктори, профессор; Ходжабеков Мураджон Усарович, физика математика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2025.27.12.FM/Т.16.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Акром Бурханович физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор; Муллажонов Рустамжон Вохобжонович физика-математика фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё - технология институти,
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тасодифий параметрик қўзғалишларда тўпланган массали ва тақсимланган параметрли механик системаларнинг динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги кўндаланг тебранишларини математик моделини ишлаб чиқиш динамикаси, ҳамда устуворлигини текширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўпланган массали механик система ва тақсимланган параметрли стерженларнинг динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги кўндаланг тасодифий параметрик тебранишларида материалларнинг гистерезис типидаги эластик диссипатив характеристикаларини ҳисобга олган ҳолда статистик чизиқлилаштириш усулини қўллаш натижасида математик моделлари олинган;
материаллардаги кучланиш ва деформация ўртасидаги чизиқлимас боғланишлар бўйича статистик чизиқлилаштириш коеффициентларини аниқлаш асослаб берилган ва коеффициентларнинг параметрлар бўйича ўзгариши аниқланган;
тебранишлардан ҳимояланувчи тўпланган массали механик система ва тақсимланган массали стерженларнинг кўчишларининг ўрта квадратик қийматларини Ито усули ёрдамида аналитик кўринишда аниқлаш методикалари ишлаб чиқилган;
тўпланган массали механик система ва тақсимланган параметрли стерженларнинг ҳамда уларни динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги кўндаланг тасодифий параметрик тебранишлари устуворлигик шартларини аниқлаш методикалари ишлаб чиқилган;
тебранишлардан ҳимояланувчи тўпланган массали механик система ва тақсимланган параметрли стерженларнинг тасодифий параметрик тебранишларини сўндиришда динамик сўндиргичларнинг эффективлиги баҳоланган ва конструктив параметрларини танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўпланган ва тақсимланган параметрли системаларнинг динамик сўндиргичлар билан тасодифий параметрик тебранишлари бўйича олинган натижалар асосида:
гистерезис типидаги эластик диссипатив характеристикали тўпланган массали механик система ва қаттиқ жисмли динамик сўндиргичнинг биргаликдаги тасодифий параметрик қўзғалишларидаги чизиқлимас тебранишларининг математик модели ва устуворликни таъминлаш шартларини аниқлаш услубиятидан Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси “Трамвай линияларини эксплуатацтя қилиш дирексряси” давлат корхонасида транспорт воситалари қисмлари ҳаракатларини математик моделлаштиришда ва динамикасини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 09.06.2025 йилдаги № 4/6303 сонли маълумотномаси). Натижада, тасодифий параметрик таъсирлардаги транспорт воситалари қисмларининг устувор ва ноустувор тебранишларини сонли таҳлил этишга, параметрларнинг танланишига қараб тебраниш спектрининг кенглигини тавсифловчи параметрнинг 4 мартага ортиши кўчишларнинг ўртача квадратик қийматларини 4.6 мартагача камайтиришига эришилган;
гистерезис типидаги эластик диссипатив характеристикали стерженларнинг динамик сўндиргич билан биргаликдаги кўндаланг тебранишларини устуворлик чегараларини аниқлашнинг сонли алгоритмидан ҳамда стерженларнинг динамик сўндиргичлар билан биргаликдаги чизиқлимас тебранишларида тасодифий параметрик қўзғалишларда кўчишларнинг ўртача квадратик қийматлари ифодаларини аналитик кўринишда аниқлаш методикасидан Тошкент давлат транспорт университетида давлат дастурлари доирасида 2024-2025 йилларда бажарилган ФЛ-7923051889-сонли “Чўянларнинг структура ҳосил қилиш ва локал деформацияланиши жараёнларини ўрганиш мақсадида яхшиланган маркалари ҳамда уларнинг физик-механик тавсифларини бузмасдан назорат қилиш усуллари ва воситаларини яратиш” халқаро фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат транспорт университетининг 08.01.2026 йилдаги № 04-01/94 сонли маълумотномаси). Натижада, композит материалли конструксия элементларининг ҳаракатини математик моделлаштириш, динамикаси ва устуворлик чегараларини сонли таҳлил этиш имконияти яратилган.