Мирзоева Гулзира Тўрақул қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп қатламли қовушқоқ-эластик цилиндрик қобиқда эркин ва ностационар тўлқинларнинг тарқалиши” 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/FM1149
Илмий раҳбар: Сафаров Исмоил Иброҳимович физика математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.03/2025.27.12.FM/Т.16.02  рақамли илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Мардонов Ботир Мардонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Исмайилов Кубаймурат, техника фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот номи:  Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  кўп қатламли қовушқоқ-эластик цилиндрик қобиқларда эркин ва ностационар тўлқинлар тарқалиши масалаларини ечиш методикаси ҳамда алгоритмини яратиш, олинган сонли натижаларни таҳлил қилиш ҳамда мавжуд назарияларнинг илмий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суюқлик билан тўлдирилган қовушқоқ-эластик цилиндрсимон қобиқларда эркин ва ностационар тўлқинлар тарқалиши масалаларининг математик қўйилиши, ечиш усуллари ва алгоритми материалларнинг қовушқоқ-эластиклик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қобиқ учун моментли назария (Кирчҳофф–Лове ва С.П. Тимошенко гипотезалари доирасида) асосида хусусий ҳосилали интегро-дифференциал тенгламалар тизимига асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
кўп қатламли структуравий бир жинсли (ёки бир жинсли бўлмаган) цилиндрсимон қобиқлар учун частотанинг ошкор бўлмаган функсияси кўринишидаги махсус функсиялар орқали ифодаланган комплекс параметрли дисперсия ёки трансcендент муносабатларнинг геометрик ва физик-механик параметрларга боғлиқ ўзгариши топилган;
Икки қатламли цилиндрсимон жисмга стационар бўлмаган (ностационар) кучлар таъсиридаги тўлқин тарқалиши қонуниятлари ва динамик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати эластиклик назариясининг хусусий ҳосилали дифференциал тенгламасига чекли айирмалар усулини қўллаш орқали аниқланган; 
сонли натижалар асосида структуравий бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган қобиқларда хос частоталарнинг бир-биридан 5% гача фарқ қилиши, сўниш коеффициентларининг эса радикал ўзгариши топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўп қатламли қовушқоқ-эластик цилиндрик қобиқларда эркин ва ностационар тўлқинларнинг тарқалиши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
интегро-дифференциал тенгламаларни ечиш методикасидан ҳамда вақтнинг секин ўзгарувчи функсияси хусусиятини ҳисобга олувчи "музлатиш" усулидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида бажарилган № ИЛ-21071166-сонли "Шамолнинг паст тезлиги учун мўлжалланган вертикал оʻқли шамол турбинасини яратиш" мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда босим тақсимоти ва қанот атрофидаги оқим динамикасини моделлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси М.Т.Ўозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги Институтининг 2026 йил, 30-Апрелдаги №541-3 сонли маълумотномаси). Натижада, қанотларнинг шакли ва жойлашувини оптималлаштириш ҳамда вертикал ўқли шамол турбиналарини паст тезликдаги шамоллар учун мослаштириш имконини берган; 
портлаш тўлқинлари таъсирида грунтли муҳитнинг динамик кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини топиш усулларидан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети бажарилган "Мурунтов карери бортларида портлаш ва сейсмик таъсирни камайтириш бўйича БПИ (Бурғулаш портлатиш ишлари) параметрларини ўрганиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш" мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг 2026 йил, 16- майдаги 1-04/2283- сонли маълумотномаси). Натижада  "Мурунтау" карерида портлатиш тўлқини параметрларини аниқлашда ностационар тўлқинларнинг цилиндрик қобиққа дифракциясини ҳисобга олиш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish