Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиджанова Дурдона Абдуллажоновнанинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда мигреннинг клинико-неврологик ва иммунологик хусусиятлари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib568.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Муратов Фахмиддин Хайриддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Хожи Ахмад Яссавий номидаги ҳалқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси ).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда мигреннинг шаклланиши ва ривожланишида иммун тизимининг роли, клиник-неврологик жиҳатларини аниқлаш ҳамда даволашни оптималлаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бирламчи бош оғриқларида Т-хелпер (CD4) ва супрессорлар (CD8) миқдорининг камайиши   ҳамда иммуноглобулинлар (Ig A,M,G) ва ЦИК миқдорининг ортиши касаллик ривожланиш хавфининг шаклланишига  таъсири аниқланган;   
илк бор болаларда бирламчи бош оғриғининг шаклланишида цитокин статусида  яллиғланиш олди интерлейкинлари (ФНО-альфа) миқдорининг ошиши ноцецептив тизим билан боғлиқлиги ва аксинча, яллиғланишга қарши интерлейкинлар (ИЛ10) миқдорининг ортиши антиноцецептив тизимга боғлиқлиги аниқланган;
 илк бор корреляцион таҳлил натижаларига кўра, мигрень билан оғриган  болаларда  бош оғриғи интенсивлигининг пасайиши ва иммуномодулятор препаратлар билан ўтказилган даво натижаси ўртасида кучли боғлиқлик, қўлланилган даво тактикасининг тўғрилиги аниқланган;
болаларда бирламчи бош оғриғини қиёсий ташхислаш ва даволашнинг оптималлаштирилган  диагностик кетма-кетлик ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  
Болаларда мигреннинг клинико-неврологик ва иммунологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Вариабельность иммунологических изменений при различных формах цефалгий у детей» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил  16 майдаги 8н-р/193-сон маълумотномаси). Мазкур  услубий тавсиянома мигрень ва зўриқишдаги бош оғриғи билан  оғриган болаларда эрта ташхислаш, даволаш самарадорлигини яхшилаш ва ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;
болалардаги бирламчи бош оғриғи билан хасталанган беморларни эрта ташхислашни оптимизациялаштириш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикасининг даволаш профилактика муассасаларига, хусусан, Тошкент вилояти кўп тармоқли болалар тиббий маркази ва Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-клиникаларида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 июндаги 8н-д/143-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши барвақт  ташхислаш, болаларда цефалгия терапиясини оптималлаштиришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish