Умарова Дилфуза Азадбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тери базалиомаларини дифференциал ташхисоти ва даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Тib3549.
Илмий раҳбар: Иноятов Аваз Шавкатович тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.26.01.
Расмий оппонентлар: Хаитов Қаҳрамон Нажмитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гулямова Гулчеҳра Шухратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: базалиомаларнинг клиник-морфологик хусусиятларини пролиферация ва ангиогенез жараёнларининг лаборатория ҳамда юқори частотали улътратовуш текшируви (ЮЧУТТ) кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш орқали даволашга дифференциал ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора базалиомаларнинг турли клиник шаклларида морфологик вариантлар, дерматоскопик қон томир паттернлари ва Кi-67 индекси билан баҳоланган пролифератив фаоллик ўртасидаги комплекс ўзаро боғлиқликлар аниқ ва тизимли тарзда исботланган;
илк бора базалиомаларнинг гистологик ва клиник турларига хос дерматоскопик, допплерографик ҳамда ЮЧУТТ эхосуръат белгилари аниқланди, уларнинг пролиферация ва апоптоз маркерлари (Кi-67, p53) билан статистик аҳамиятли корреляцияси исботланган;
тери резистентлик индекси (RI) базалиомаларда қон билан таъминланиш интенсивлигини акс эттирувчи муҳим диагностик маркер эканлиги илмий жиҳатдан асосланди, шунингдек унинг турли морфологик типларда пролифератив фаоллик даражаси билан боғлиқлиги исботланган;
имиквимод ва PDL-лазер билан комплекс терапия усулининг юқори клиник самарадорлиги, эрта ва узоқ муддатли даврларда барқарор эстетик натижалар бериши ҳамда 12 ойлик кузатувдан сўнг базалиома рецидивларининг камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Базалиома касаллиги хусусиятларини ЮЧУТТ ва иммуногистохимик тадқиқотлар орқали ўрганиш ҳамда патогенетик жиҳатдан асосланган даволаш усулларини такомиллаштириш натижалари асосида “Тери базалиомасини замонавий даволаш усули” номли услубий тавсия тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/14-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: тадқиқотда турли клиник шакллардаги базалиомаларда морфологик типлар, қон томир паттернлари ва Кi-67 индекси орқали баҳоланган пролиферация интенсивлиги ўртасидаги ўзига хос боғлиқликлар илк марта исботланди. Шунингдек, қуйидагилар аниқланди: базалиома юза шакли – 100% ҳолатда морфологик жиҳатдан юза типда бўлиб, қон томир паттерни тарқоқ турда; базалиома тугунли шакли – 63% ҳолатда солид типда, 37% ҳолатда аденоидли (безли) типда бўлган, қон томир паттерни кластер ва тарқоқ турда; базалиома ярали шакли – 100% ҳолатда мураккаб тузилишда бўлиб, қон томир паттерни кластер, асосан телеангиэктазиялар билан; базалиома пигментли шакл – 33% ҳолатда юза, 67% ҳолатда мураккаб тузилишда бўлиб, қон томир паттерни тарқоқ, асосан кўк–яшил глобулар ва пигментация учради. Олинган натижалар амалиётга жорий этилди: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиалида – 2025 йил 9 июл, буйруқ №46; Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Жавоҳир Медикал” кўп тармоқли клиникада – 2025 йил 8 июл, буйруқ №2-И. Ижтимоий самарадорлиги: қон томир паттернларининг учраш хавфининг юқорилиги илмий жиҳатдан исботланиши мутахассисларга касалликни эрта аниқлашда аниқ диагностик мезонлардан фойдаланиш имконини беради ҳамда базалиома билан касалланган беморларга самарали ва патогенетик асосланган даволаш усулини белгилашга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: қон томир паттернларининг тез-тез учраши исботланганлиги бир беморга тўғри келадиган 245500 сўмлик қўшимча текширув харажатларини тежаш имконини берган. Шунингдек, 68 нафар беморда касаллик ташхиси давомида ортиқча инвазив текширувлар камайтирилганлиги ҳисобига жами 16694000 сўм тежалган. Хулоса: Базалиоманинг турли клиник шаклларида морфологик типлар, қон томир паттернлари ва Кi-67 индекси орқали баҳоланган пролиферация интенсивлигининг ўзига хос хусусиятлари исботланиши, базалиомада қон-томир паттернларининг диагностик аҳамияти асослаб берилган.
иккинчи илмий янгилик: турли гистологик ва клиник шакллардаги базалиомаларда дерматоскопик ва допплерографик қон томир паттернлари, шунингдек ЮЧУТТ нинг характерли белгилари аниқланиб, уларнинг пролиферация ва апоптоз маркерлари – Кi-67 ва p53 билан ўзаро корреляцияси исботланган. Ушбу илмий янгилик амалиётга жорий этилган: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиалида – 2025 йил 9 июл, буйруқ №46; Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Жавоҳир Медикал” кўп тармоқли клиникада – 2025 йил 8 июл, буйруқ №2-И. Ижтимоий самарадорлиги: турли гистологик ва клиник шакллардаги базалиомаларда дерматоскопик ва допплерографик қон томир паттернлари, шунингдек ЮЧУТТ нинг характерли белгилари аниқланганлигининг исботланиши дерматолог мутахассисларга касалликнинг эрта ташхисида махсус УТТ- диагностик мезонлардан самарали фойдаланиш, шунингдек базалиома билан оғриган беморларга патогенетик жиҳатдан асосланган самарали даволаш усулини белгилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: турли гистологик ва клиник шакллардаги базалиомалар учун дерматоскопик ва допплерографик қон томир паттернлари, шунингдек ЮЧУТТ нинг характерли белгилари аниқланганлиги тасдиқланиши касалликнинг ташхис қўйиш муддатларини қисқартиришга ҳамда барвақт самарали патогенетик даволашни бошлашга имконият яратади. РИД ва КИАТМ нархномасига кўра, эрта ташхис ва даволаш тактикасини белгилаш орқали 68 нафар беморда 114480000 сўм маблағни тежаш имкони яратилган. Хулоса: Турли гистологик ва клиник шакллардаги базалиомалар учун дерматоскопик ва допплерографик қон томир паттернлари ҳамда ЮЧУТТнинг характерли белгилари аниқланганлиги бир бемор ҳисобига 120000 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: тери қон томирларининг резистентлик индекси (RI) базалиомаларда ўсимта қон билан таъминланишининг интенсивлигини ҳамда унинг турли морфологик типлардаги пролифератив фаоллик билан боғлиқлигини аниқлашда ишончли диагностик аҳамиятга эга эканлиги исботланди. Ушбу илмий натижа Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиалида – 2025 йил 9 июл, буйруқ №46; Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Жавоҳир Медикал” кўп тармоқли клиникада – 2025 йил 8 июл, буйруқ №2-И жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: базалиомаларда тери қон томирларининг резистентлик индекси (RI) ўсимтанинг қон билан таъминланиш интенсивлиги ва турли морфологик типлардаги пролифератив фаоллик билан боғлиқлигининг ишончли диагностик аҳамиятга эга эканлигининг исботланиши дерматолог мутахассисларга касалликнинг эрта босқичида ЮЧУТТ допплерографик махсус мезонлардан фойдаланган ҳолда неоангиогенезни аниқлаш ва олдиндан айтиб бериш имконини беради. Бу эса базалиома билан оғриган беморларга PDL-лазердан фойдаланган ҳолда патогенетик жиҳатдан асосланган самарали даволаш усулини белгилаш имкониятларини кенгайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: базалиомаларда резистентлик индексининг диагностик аҳамияти исботланганлиги касалликни ташхислаш муддатларини қисқартиришга ва барвақт самарали патогенетик даволашни бошлашга хизмат қилади. РИД ва КИАТМ нархномасига кўра, беморнинг клиникада бир сутка бўлиш қиймати ўртача 120000 сўмни ташкил этади. Эрта ташхис ва даволаш тактикасини белгилаш орқали 68 нафар беморда 114480000 сўм маблағ тежалган. Хулоса: Базалиомаларда неоангиогенезни эрта аниқлаш мақсадида тегишли юқори частотали ультратовуш текширувини ўтказиш самарали даволашни таъминлаб, базалиома рецидивлар сонини камайтиришга асосланган.
тўртинчи илмий янгилик: базалиомаларни имиквимод ва PDL-лазер билан комбинацияси асосида даволаш усулининг клиник самарадорлиги ва яхши эстетик натижа бериши, бу усулнинг эрта ва узоқ муддатларда барқарор самара кўрсатиши, шунингдек 12 ойлик кузатув давомида базалиома рецидивлари частотасининг камайиши илмий жиҳатдан исботланди. Ушбу илмий янгилик амалиётга қуйидаги муассасаларда жорий этилди: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти филиалида – 2025 йил 9 июл, буйруқ №46; Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Жавоҳир Медикал” кўп тармоқли клиникада – 2025 йил 8 июл, буйруқ №2-И. Ижтимоий самарадорлиги: клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, базалиомаларни имиквимод ва PDL - лазер ёрдамида даволашнинг янги усули дерматологик амалиётда қўллаш учун мақбул ҳисобланади. Ушбу усул имиквимодга хос бўлган ножўя таъсирларнинг кузатилмаслиги, шунингдек яқин ва узоқ муддатли клиник ҳамда эстетик натижаларнинг яхшиланиши билан ажралиб туради. Бу эса базалиома турли шаклларида прогнозни яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда қўлланган терапия усули беморларни даволаш самарадорлигини 72,8%га оширди. Шундан келиб чиқиб, беморларнинг даволаниш учун қилган харажатлари 1,74 баробарга камайди. Хулоса: Беморларни таклиф қилган усул билан даволаш хавфсиз ва самарали бўлиб, клиник-эстетик натижаларни яхшилаш билан бирга умумий даволаш харажатларини камайтиришга асосланган.