Субханова Зарина Сухроб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гастроезофагеал рефлюкс касаллиги ва нафас аъзолари касалликлари ўртасидаги боғлиқлик: умумий патогенетик механизмлар ва уларни тузатиш”14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Тib5409.
Илмий раҳбар: Раимкулова Нарина Робертовна, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Муяссар Гафуржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиет универститети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник ва функционал маълумотлар асосида гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги ҳамда сурункали респиратор касалликларнинг ўзаро таъсири хусусиятини баҳолаш, уларнинг умумий патогенетик бўғинларини аниқлаш ва босқичма-босқич амалга ошириладиган комплекс коррекциянинг самарадорлигини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг яққоллик даражаси бронхиал астма назоратининг ёмонлашиши, беморлар ҳаёт сифати пасайиши ҳамда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги клиник кечишининг оғирлашиши билан боғлиқ мустақил омил эканлиги исботланган;
ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг гастроэзофагеал рефлюкс билан боғлиқ клиник фенотипи мавжудлиги исботланган;
сурункали респиратор касалликларга чалинган беморларда қизилўнгачдан ташқари гастроэзофагеал рефлюкснинг биомаркери сифатида сўлакдаги пепсинни аниқлаш юқори диагностик аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
клиник-функционал, диагностик ва прогностик кўрсаткичлар асосида гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги ҳамда сурункали респиратор касалликлар (ўпканинг сурункали обструктив касаллиги ва/ёки бронхиал астма) бирга кечадиган беморларда хавфни стратификация қилиш ва уларни комплекс даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги ва сурункали респиратор касалликлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганишга бағишланган илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг яққоллик даражаси бронхиал астма назоратининг ёмонлашиши, беморлар ҳаёт сифатининг пасайиши ва ўпканинг сурункали обструктив касаллиги клиник кечишининг оғирлашиши билан боғлиқ мустақил омил эканлиги исботланганлиги Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси 27.03.2026 йилдаги 811-10-135-ТБ/2026-сонли ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси 06.03.2026 йилдаги 565-10-136-ТБ/2026-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 10-июндаги 10/01- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: рефлюкс ҳолати коррекцияланиши натижасида респиратор касалликлар хуружлари сонининг камайиши, беморларнинг даво муолажаларига қатъий риоя қилишга интилишининг ортиши, ҳаёт сифатининг яхшиланиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: шифохонага ётқизиш ва шошилинч мурожаатлар сонининг қисқариши, бир беморни даволаш харажатларининг ўртача 6–8 млн сўмга камайиши имконини берган. Хулоса: ўпка сурункали обструктив касаллиги ва бронхиал астма билан оғриган беморларни кузатиш дастурига гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини мунтазам мониторинг қилиш даволаш самарасини оширишга ва соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юкламани камайтиришга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: ўпканинг сурункали обструктив касаллигининг гастроэзофагеал рефлюкс билан боғлиқ клиник фенотипи мавжудлиги исботланганлиги Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси 27.03.2026 йилдаги 811-10-135-ТБ/2026-сонли ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси 06.03.2026 йилдаги 565-10-136-ТБ/2026-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 10-июндаги 10/01- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қон томирлари реактивлиги ва яллиғланиш маркерларини баҳолаш усулларининг қўлланилиши касалликнинг нохуш кечадиган шаклларини эртароқ аниқлашга ўтиш ҳамда терапия самарадорлигини ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: касалликнинг оғир кечиш ҳолатлари ва қимматбаҳо шифохона ёрдами сони камайтирилди (ҳар бир бемор ҳисобидан 10 миллион сўмгача маблағ тежалди). Хулоса: ГЭРК ва респиратор патология бирга кечганда йўлдош бузилишларни прогнозлаш ва коррекциялаш учун яллиғланиш маркерлари ҳамда қон томирлари фаолияти мониторингини олиб бориш зарур.
учинчи илмий янгилик: сурункали респиратор касалликлари бор беморларда қизилўнгачдан ташқари гастроэзофагеал рефлюкснинг биомаркери сифатида сўлакдаги пепсинни аниқлашнинг юқори диагностик ахборотга эгалиги Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси 27.03.2026 йилдаги 811-10-135-ТБ/2026-сонли ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси 06.03.2026 йилдаги 565-10-136-ТБ/2026-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 10-июндаги 10/01- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: даволашни такомиллаштиришни талаб этадиган касаллик шакллари диагностикаси аниқлиги оширилди. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш схемаларининг оптималлаштирилиши такрорий мурожаатлар ва шифохонага ётқизиш харажатларини 15–20 %га камайтириш имконини берди. Хулоса: диагностика режасига сўлакдаги пепсинни аниқлаш усулини киритиш касаллик устидан назоратни яхшилаган ҳолда, даволаш схемаларини мақсадли танлашга имкон яратади.
тўртинчи илмий янгилик: Аниқланган клиник-функционал, диагностик ва прогностик қонуниятлар асосида гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги ҳамда сурункали обструктив ўпка касаллиги/бронхиал астма бирга кечадиган беморларда хавфларни стратификациялаш ва уларни комплекс коррекция қилиш алгоритми ишлаб чиқилганлиги Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси 27.03.2026 йилдаги 811-10-135-ТБ/2026-сонли ва Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси 06.03.2026 йилдаги 565-10-136-ТБ/2026-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 10-июндаги 10/01- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касалликларнинг кечишини барқарорлаштириш, рефлюкс ва нафас олиш бузилишлари белгиларининг яққоллигини пасайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: қимматбаҳо терапияга эҳтиёжнинг камайиши ва касаллик хуружлари сонининг қисқариши ҳар бир бемор ҳисобига 7–9 миллион сўмгача маблағ тежаш имконини берди. Хулоса: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги ва сурункали обструктив ўпка касаллиги/бронхиал астма билан оғриган коморбид беморларнинг даволаш схемаларига прокинетик итопридни киритиш функционал ва яллиғланиш кўрсаткичларини яхшилаб, клиник ва иқтисодий жиҳатдан сезиларли самарадорликни таъминлайди.