Курбонова Комила Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Андроген алопеция ҳужайра терапиясини ишлаб чиқиш”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.1.PhD/Tib2455.
Илмий маслаҳатчи: Азимова Фотима Вахидовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Тib.158.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаева Нигора Бахрамовна, тиббиёт фанлари доктори; Мавлянова Нигора Наримановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: андрогенетик алопецияда соч фолликуласи циклини бошқаришда иштирок этувчи мезенхимал-эпителиал ўзаро таъсир медиаторларини ўрганиш ҳамда мазкур касалликнинг патогенетик терапиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор андрогенетик алопецияли беморларда видеотриходерматоскопия кўрсаткичларининг ўзгариши касалликнинг оғирлик даражаси ва давомийлиги ортиши билан параллел равишда кучайиб бориши аниқланиб, мазкур усул бош териси ва соч фолликулларидаги морфофункционал ўзгаришларни эрта баҳолаш ҳамда даволаш самарадорлигини мониторинг қилишда юқори диагностик аҳамиятга эга экани исботланган;
илк бор андрогенетик алопецияда CD117 ва CD34 мезенхимал ўзак ҳужайралари маркерларининг ишончли даражада пасайиши (р<0,001) касаллик оғирлиги, давомийлиги ва бемор ёши ортиши билан узвий боғлиқ экани ҳамда бу ҳолат соч фолликулларининг регенератив салоҳияти сусайиши ва адипоцитлардан келиб чиққан мезенхимал ўзак ҳужайраларининг (ADMSC) дифференциацияланиш қобилияти пасайишига олиб келиши исботланган;
илк бор андрогенетик алопецияда дермал сўрғич ва соч фолликуласи ҳужайраларининг пролифератив фаоллиги сусайиши HGF (р<0,01) ва PDGF (р<0,05) ўсиш омиллари миқдорининг камайиши ҳамда PGE2 простагландини мувозанатининг бузилиши (р<0,001) билан боғлиқ экани аниқланиб, ушбу ўзгаришлар касаллик патогенезининг муҳим молекуляр механизмлари экани исботланган;
илк бор андрогенетик алопецияли беморларда PGE2 даражасининг пасайиш даражаси бемор ёши ва касаллик оғирлиги ортиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг энг паст кўрсаткичлари 40 ёшдан юқори беморларда кузатилиши аниқланган ҳамда мазкур медиатор соч фолликуллари микроатрофияси ва ўсиш циклининг бузилишини баҳоловчи муҳим биомаркер экани исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андрогенетик алопеция патогенезининг клиник, биокимёвий ва иммунофермент кўрсаткичлари асосида клиник кечишини прогнозлаш ва даволаш стратегиясига янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор андрогенетик алопецияли беморларда видеотриходерматоскопия кўрсаткичларининг ўзгариши касалликнинг оғирлик даражаси ва давомийлиги ортиши билан параллел равишда кучайиб бориши аниқланиб, мазкур усул бош териси ва соч фолликулларидаги морфофункционал ўзгаришларни эрта баҳолаш ҳамда даволаш самарадорлигини мониторинг қилишда юқори диагностик аҳамиятга эга экани исботланган. Тадқиқот натижалари Тошкент шаҳри 3-сон туманлараро тери-таносил касалликлари диспансерида (№ 17 сонли буйрук 11 – июль 2025 - й.) ҳамда ЎзР РИДВКИАТМ Самарқанд филиали (№ 15 - сонли буйруғи 9 – июль 2025 - й.) клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги видеотриходерматоскопия маълумотлари асосида миниатюризацияланган сочлар ва соч фолликуллари атрофияси даражасини аниқлаш, касаллик оғирлигини баҳолаш ҳамда андрогенетик алопецияни эрта босқичларда ташхислаш имконияти билан изоҳланади. Бу эса ўз вақтида терапия, жумладан монотерапияни тайинлаш орқали касалликни самарали даволаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги мақсадли диагностика усулини қўллаш натижасида даволаш сифати ошиши ва молиявий харажатлар қисқариши билан асосланади. Анъанавий терапияда бир беморни амбулатор даволаш харажати 55100000 сўмни ташкил этган бўлса, мақсадли диагностика асосида даволаш тактикаси оптималлаштирилиши ҳисобига ушбу кўрсаткич 39820000 сўмгача камайган. Хулоса: амбулатор даволашда бюджет маблағлари ҳисобидан сарф-харажатлар 15280000 сўмга қисқарган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор андрогенетик алопецияда CD117 ва CD34 мезенхимал ўзак ҳужайралари маркерларининг ишончли даражада пасайиши (р<0,001) касаллик оғирлиги, давомийлиги ва бемор ёши ортиши билан узвий боғлиқ экани ҳамда бу ҳолат соч фолликулларининг регенератив салоҳияти сусайиши ва адипоцитлардан келиб чиққан мезенхимал ўзак ҳужайраларининг (ADMSC) дифференциацияланиш қобилияти пасайишига олиб келиши исботланган. Тадқиқот натижалари Тошкент шаҳри 3-сон туманлараро тери-таносил касалликлари диспансерида (№ 17 сонли буйрук 11 – июль 2025 - й.) ҳамда ЎзР РИДВКИАТМ Самарқанд филиали (№ 15 - сонли буйруғи 9 – июль 2025 - й.) клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги CD117 ва CD34 маркерларининг адипоцит ҳужайралари экспрессиясига боғлиқ ҳолда соч фолликуласи регенерациясидаги патогенетик аҳамиятини аниқлаш имконини берганлиги билан белгиланади. Бу эса даволаш самарадорлигини ошириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги андрогенетик алопецияни ўз вақтида коррекцияланган терапия билан даволаш натижасида таъминланган. Бир беморнинг бир йиллик амбулатор даволаш харажати 55100000 сўмни ташкил этган бўлса, таклиф этилган янги терапия усули қўлланилганда мазкур кўрсаткич 30820000 сўмни ташкил этган. Хулоса: CD117 ва CD34 маркерларини баҳолаш ҳамда янги диагностика ва терапия усулларини қўллаш орқали касаллик қайталанишининг камайиши таъминланиб, амбулатор даволашда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар сарфи 1,8 мартага қисқартирилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор андрогенетик алопецияда дермал сўрғич ва соч фолликуласи ҳужайраларининг пролифератив фаоллиги сусайиши HGF (р<0,01) ва PDGF (р<0,05) ўсиш омиллари миқдорининг камайиши ҳамда PGE2 простагландини мувозанатининг бузилиши (р<0,001) билан боғлиқ экани аниқланиб, ушбу ўзгаришлар касаллик патогенезининг муҳим молекуляр механизмлари экани исботланган. Тадқиқот натижалари Тошкент шаҳри 3-сон туманлараро тери-таносил касалликлари диспансерида (№ 17 сонли буйрук 11 – июль 2025 - й.) ҳамда ЎзР РИДВКИАТМ Самарқанд филиали (№ 15 - сонли буйруғи 9 – июль 2025 - й.) клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги шундаки, тадқиқот натижалари асосида касаллик ривожланишининг янги патогенетик механизмлари аниқланган. Хусусан, PGE2 даражасининг пасайиши аёлларда фолликуллар миниатюризацияси механизмининг гендер хусусиятлари сабабли нисбатан камроқ ифодаланиши, 40 ёшдан катта беморларда эса бош терисидаги яллиғланиш ва фиброз жараёнларининг кучайиши натижасида янада сезиларли даражада пасайиши аниқланган. Шунингдек, HGF ва PDGF даражаларининг камайиши соч регенерациясининг сусайишига олиб келиши исботланган, чунки ушбу омиллар соч фолликулларининг дермал сўрғич фибробластларида локализацияланган асосий регенератор медиаторлар ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлиги шундаки, патогенетик терапияни қўллаш андрогенетик алопецияни даволаш самарадорлигини ошириш ва касаллик рецидивларини камайтириш имконини берган. Янги ташхис ва терапия усули қўлланилганда бир беморнинг йиллик амбулатор даволаш харажатлари 31680000 сўмни ташкил этган бўлиб, бу анъанавий терапиядаги 55100000 сўмлик харажатларга нисбатан анча кам ҳисобланади. Хулоса: андрогенетик алопецияда соч фолликуллари регенерацияси маркерлари — HGF, PDGF ва PGE2 даражаларини аниқлаш ҳамда улар асосида янги ташхис ва терапия усулларини қўллаш амбулатор шароитда даволаш харажатларини 23420000 сўмга қисқартириш, даволаш самарадорлигини ошириш ва маблағлардан оқилона фойдаланиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор андрогенетик алопецияли беморларда PGE2 даражасининг пасайиш даражаси бемор ёши ва касаллик оғирлиги ортиши билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг энг паст кўрсаткичлари 40 ёшдан юқори беморларда кузатилиши аниқланган ҳамда мазкур медиатор соч фолликуллари микроатрофияси ва ўсиш циклининг бузилишини баҳоловчи муҳим биомаркер экани исботланган. Тадқиқот натижалари Тошкент шаҳри 3-сон туманлараро тери-таносил касалликлари диспансерида (№ 17 сонли буйрук 11 – июль 2025 - й.) ҳамда ЎзР РИДВКИАТМ Самарқанд филиали (№ 15 - сонли буйруғи 9 – июль 2025 - й.) клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги шундаки, «Vitten Hair RX» препарати билан олиб борилган патогенетик терапиянинг амбулатор шароитдаги самарадорлиги анъанавий терапияга нисбатан юқори эканлиги тасдиқланган ҳамда беморлар ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги шундаки, видеотриходерматоскопия орқали анаген фазасидаги сочлар сонининг 17,1 фоизга ва соч диаметрининг 3,2 марта ошганлиги объектив равишда тасдиқланган. Анъанавий терапияда бир беморнинг йиллик амбулатор даволаш харажатлари 55100000 сўмни ташкил этган бўлса, патогенетик терапия қўлланилган гуруҳда мазкур кўрсаткич 28700000 сўмни ташкил этган, яъни харажатлар анъанавий терапияга нисбатан 1,8 марта кам бўлган. Хулоса: андрогенетик алопецияли беморларда бош терисига «Vitten Hair RX» ўсимлик келиб чиқишли ўсиш омилларини интрадермал киритиш орқали патогенетик терапияни қўллаш анъанавий терапияга нисбатан 1,8 марта кам харажат билан даволаш самарадорлигини икки баробар ошириш имконини берган.