Захидова Мамура Умиджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладор аёлларда сийдик тизимининг функционал бузилишларини олдини олиш ва клиник-эпидемиологик жиҳатидан ўрганиш усуллари», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3451.
Илмий раҳбар: Мамасолиев Неъматжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Тулабаева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шокирова Садоқат Мухаммадсолиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладор аёлларда сурункали буйрак касалликлари ва экстрагенитал патологиянинг ҳомиладорлик кечишига таъсирини, амбулатория босқичида чақалоқлар ҳолатини баҳолаш ҳамда профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор буйрак патологиясининг турли шакллари (асоратланмаган қайталанадиган пиэлонефрит ва гестацион пиэлонефрит, симптомсиз бактериурия) тарқалиши ва уларнинг акушерлик асоратлари частотаси, перинатал ўлим ва ҳомила гипотрофиясига таъсири аниқланган;
ҳомиладор аёлларда сийдик ажратиш тизими юқумли касалликларининг клиник кечиш хусусиятлари аниқланган, касалликнинг клиник кўринишига қараб аспартатаминотрансфераза фаоллигининг аланинаминотрансферазага нисбатан устунлиги аниқланган;
ҳомиладорлик хавфи бўлган ҳомиладор аёлларда анаболик ва катаболик жараёнларнинг номутаносиблиги ҳамда биокимёвий кўрсаткичларнинг ўзгариши (умумий оқсил даражаси, умумий билирубин, аминокислоталар катаболизми ферментларининг фаоллиги) ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида сийдик ажратиш тизимининг юқумли касалликлари билан касалланган ҳомиладор аёлларни бошқаришнинг такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳомиладор аёлларда сийдик тизимининг функционал бузилишларини олдини олиш ва клиник-эпидемиологик жиҳатидан ўрганиш усуллари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор буйрак патологиясининг турли шакллари (асоратланмаган қайталанадиган пиэлонефрит ва гестацион пиэлонефрит, симптомсиз бактериурия) тарқалиши ва уларнинг акушерлик асоратлари частотаси, перинатал ўлим ва ҳомила гипотрофиясига таъсири аниқланган. Бу таклифлар Тошкент шахар Олмазор тумани 15-сон олилавий поликлиникаси (12.02.2025 й. 89-14-197-сон буйруғи) ва Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлик маркази (14.02.2025 й. 27-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 10.06.2025 й. 19/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сийдик ажратиш тизимининг юқумли касалликлари билан оғриган аёлларда ҳомиладорликни тўхтатиш хавфини эрта аниқлаш учун диагностика мезонлари ишлаб чиқилган ва клиник амалиётга жорий этилган бўлиб, бу профилактика ва даволаш чораларини ўз вақтида тайинлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда буйрак касалликларини эрта аниқлаш ва олдини олишнинг юқори иқтисодий самарадорлигини тасдиқлайди. Бундай ёндашув асоратларни даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтириш, соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани енгиллаштириш ҳамда она ва бола саломатлиги учун прогнозларни яхшилаш имконини беради. Хулоса: ҳомиладор аёлларда буйрак касалликлари (пиэлонефрит, симптомсиз бактериурия) 57,1% ҳолларда аниқланди, бу ҳомиладорлик асоратлари, жумладан ҳомила тушиш хавфи (36%) ва муддатдан олдинги туғруқ (21,2%) хавфини оширади.
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда сийдик ажратиш тизими юқумли касалликларининг клиник кечиш хусусиятлари аниқланган, касалликнинг клиник кўринишига қараб аспартатаминотрансфераза фаоллигининг аланинаминотрансферазага нисбатан устунлиги аниқланган. Бу таклифлар Тошкент шахар Олмазор тумани 15-сон олилавий поликлиникаси (12.02.2025 й. 89-14-197-сон буйруғи) ва Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлик маркази (14.02.2025 й. 27-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 10.06.2025 й. 19/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: буйрак касалликлари бўлган ҳомиладор аёлларни кузатишда эрта лаборатория мониторинги, даволашни динамик коррекциялаш ва ҳомила ҳолатини кучли назорат қилиш алгоритми ишлаб чиқилган. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак дисфункциясини эрта аниқлаш ва ҳомиладор аёллар ҳолатини мунтазам назорат қилиш соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани камайтиришга ва ҳомиладорлик ҳамда туғруқ кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам беради. Хулоса: буйрак патологияси бўлган ҳомиладор аёлларнинг 65,1% да протеинурия аниқланди ва III триместрда билирубин, АЛЬТ, АСТ ва умумий оқсил даражаси сезиларли даражада ошди. Корреляцион таҳлил биокимёвий кўрсаткичлар ва асоратлар хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлигини (р < 0,05) кўрсатди.
учинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик хавфи бўлган ҳомиладор аёлларда анаболик ва катаболик жараёнларнинг номутаносиблиги ҳамда биокимёвий кўрсаткичларнинг ўзгариши (умумий оқсил даражаси, умумий билирубин, аминокислоталар катаболизми ферментларининг фаоллиги) ўртасидаги боғлиқлик аниқланган. Бу таклифлар Тошкент шахар Олмазор тумани 15-сон олилавий поликлиникаси (12.02.2025 й. 89-14-197-сон буйруғи) ва Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлик маркази (14.02.2025 й. 27-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 10.06.2025 й. 19/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: буйрак дисфункцияси даражаси ва ҳомиладорлик асоратларининг ривожланиш хавфи (муддатидан олдин туғиш, ҳомила тушиш хавфи, камқонлик) ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак патологияларини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш туфайли шифохонага ётқизиш, интенсив терапия ва шошилинч ёрдам харажатларини камайтириш имкони яратилади. Хулоса: перинатал ўлим асосий гуруҳда 3,3% ни, назорат гуруҳида эса 1,2% ни ташкил этди (р<0,05). Буйрак касалликлари бўлган аёлларда ҳомиланинг оғир гипотрофияси частотаси 31% га етди, бу патологиясиз гуруҳга (11,4%) нисбатан 2,7 баравар юқори кўрсаткичдир.
тўртинчи илмий янгилик: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида сийдик ажратиш тизимининг юқумли касалликлари билан касалланган ҳомиладор аёлларни бошқаришнинг такомиллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган. Бу таклифлар Тошкент шахар Олмазор тумани 15-сон олилавий поликлиникаси (12.02.2025 й. 89-14-197-сон буйруғи) ва Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлик маркази (14.02.2025 й. 27-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 10.06.2025 й. 19/50-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда сийдик ажратиш тизимининг юқумли касалликлари аномал туғруқ фаолияти, муддатидан олдин туғруқ хавфи ва жарроҳлик йўли билан туғдириш заруриятини ошириши тасдиқланган. Иқтисодий самарадорлиги: касалликлар ва ногиронликни камайтиришга хизмат қилувчи профилактик механизмлар орқали дори харажатлари ва иқтисодий йўқотишларни бюджет маблағларини 30%га камайтириш имконини беради. Хулоса: эрта ташхис қўйиш, лаборатория кўрсаткичларини назорат қилиш, овқатланишни тартибга солиш ва даволашга риоя қилишни оширишдан иборат бўлган профилактик чоралар ва амбулатор кузатув стратегиялари ишлаб чиқилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish