Жуманазаров Султанбой Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали гломерулонефрит ривожланишининг клинико-патогенетик ва генетик жихатларининг прогностик аҳамияти” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tib2226. 
Илмий раҳбар: Турсунова Лайло Дилшатовна, тиббиёт фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Собиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Жадида Ахмеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Урганч давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали гломерулонефрит ривожланишида клинико-патогенетик омиллар ҳамда генлар полиморфизми ассоциaциясининг аҳамиятини комплекс таҳлил натижалари асосида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали гломерулонефрит билан касалланган беморларда ACE (I/D), IL4 (C-589T) ва TNF-α (G-308A) генлари полиморфизмларининг хавфли аллеллари ва генотиплари (ACE – D аллели ва DD генотипи; IL4 – T аллели ва TT генотипи; TNF-α – A аллели ва GA генотипи) аниқланиб, уларнинг сурункали гломерулонефрит ривожланиш хавфи билан статистик жиҳатдан ишончли боғлиқлиги (OR=1,52–2,22; р<0,05) асосланган;
ACE (I/D), IL4 (C-589T) ва TNF-α (G-308A) генлари полиморфизмларининг лаборатор-асбобий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, ACE полиморфизмининг буйрак ичи гемодинамикаси (Vmax ва Vmin), IL4 полиморфизмининг протеинурия ва гипоальбуминемия, TNF-α полиморфизмининг эса креатинин, цистатин С ҳамда ҳисобланган коптокчалар фильтрацияси тезлиги билан статистик аҳамиятли ассоциацияси асосланган;
сурункали гломерулонефритнинг нефротик ва аралаш шаклларида буйрак томирлари резистентлик ва пулсацион индекси, артериал қон босими циркад ритми ва чап қоринча миокарди массаси индекси ўртасида кучли статистик жиҳатдан ишончли корреляция (р<0,01) асосланган;
ACE (I/D), IL4 (C-589T), TNF-α (G-308A) генлари полиморфизмлари ва лаборатор-асбобий кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида сурункали гломерулонефрит ривожланиши ва прогрессиясини эрта башорат қилишга мўлжалланган информатцион генетик маркерларнинг диагностик алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тошкент давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 23-ноябирдаги 11-23/176-t сонли маълумотномасига кўра:
биринчи илмий янгилик: сурункали гломерулонефрит билан касалланган беморларда ACE (I/D), IL4 (C-589T) ва TNF-α (G-308A) генлари полиморфизмларининг хавфли аллеллари ва генотиплари (ACE – D аллели ва DD генотипи; IL4 – T аллели ва TT генотипи; TNF-α – A аллели ва GA генотипи) аниқланиб, уларнинг сурункали гломерулонефрит ривожланиш хавфи билан статистик жиҳатдан ишончли боғлиқлиги (OR=1,52–2,22; р<0,05) асосланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасига 15-март 2024-йил №54-сонли буйруқ билан, Тошкент вилояти ихтисослашган соматика шифохонасига 05-март 2024-йил №01-39-сонли буйруқ билан ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасига 22-январ 2026-йил 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 28-мартдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали гломерулонефритга генетик мойиллиги юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш имконини бериб, хавф гуруҳларини шакллантириш, профилактик кузатувни ўз вақтида ташкил этиш ҳамда буйрак функциясининг эрта бузилишини олдини олишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: генетик хавф омилларини эрта баҳолаш юқори хавфли беморларда диагностик ва даволаш чораларини мақсадли ташкил этиш орқали ортиқча текширувлар ва стационар даволаниш харажатларини қисқартириш имконини беради. Хулоса: ACE (I/D), IL4 (C-589T) ва TNF-α (G-308A) генларининг хавфли аллел ва генотипларини аниқлаш сурункали гломерулонефрит ривожланишини эрта башорат қилиш ҳамда хавф гуруҳларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
иккинчи илмий янгилик: ACE (I/D), IL4 (C-589T) ва TNF-α (G-308A) генлари полиморфизмларининг лаборатор-асбобий кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, ACE полиморфизмининг буйрак ичи гемодинамикаси (Vmax ва Vmin), IL4 полиморфизмининг протеинурия ва гипоальбуминемия, TNF-α полиморфизмининг эса креатинин, цистатин С ҳамда ҳисобланган коптокчалар фильтрацияси тезлиги билан статистик аҳамиятли ассоциацияси асосланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасига 15-март 2024-йил №54-сонли буйруқ билан, Тошкент вилояти ихтисослашган соматика шифохонасига 05-март 2024-йил №01-39-сонли буйруқ билан ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасига 22-январ 2026-йил 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 28-мартдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: генетик полиморфизмларнинг клиник-патогенетик кўрсаткичлар билан боғлиқлигини баҳолаш касаллик кечишини индивидуал башорат қилиш, оғир кечиши эҳтимоли юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ва шахсийлаштирилган даволаш тактикасини танлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: беморнинг генетик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда диагностик ва даволаш тадбирларини режалаштириш самарасиз текширувлар сонини ҳамда даволаш харажатларини камайтиради. Хулоса: ACE, IL4 ва TNF-α генлари полиморфизмларининг клиник-патогенетик кўрсаткичлар билан ассоциациясини баҳолаш сурункали гломерулонефрит кечишини башорат қилиш ҳамда индивидуал ёндашувни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
учинчи илмий янгилик: сурункали гломерулонефритнинг нефротик ва аралаш шаклларида буйрак томирлари резистентлик ва пулсацион индекси, артериал қон босими циркад ритми ва чап қоринча миокарди массаси индекси ўртасида кучли статистик жиҳатдан ишончли корреляция (р<0,01) асосланганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасига 15-март 2024-йил №54-сонли буйруқ билан, Тошкент вилояти ихтисослашган соматика шифохонасига 05-март 2024-йил №01-39-сонли буйруқ билан ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасига 22-январ 2026-йил 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 28-мартдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: буйрак ичи гемодинамикаси, марказий гемодинамика ва суткалик артериал босим мониторинги кўрсаткичларини комплекс баҳолаш буйрак ҳамда юрак-қон томир тизимидаги функционал бузилишларни эрта аниқлаш, юқори хавфли беморларни мунтазам назоратга олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: гемодинамик бузилишларни эрта аниқлаш асоратларнинг олдини олишга қаратилган мақсадли даволаш чораларини ўз вақтида бошлаш имконини бериб, такрорий госпитализациялар ва даволаш харажатларини камайтиради. Хулоса: буйрак ичи ва марказий гемодинамика кўрсаткичларини комплекс баҳолаш сурункали гломерулонефрит прогрессиясини баҳолаш ҳамда беморларни динамик кузатиш самарадорлигини оширади.
тўртинчи илмий янгилик: ACE (I/D), IL4 (C-589T), TNF-α (G-308A) генлари полиморфизмлари ва лаборатор-асбобий кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида сурункали гломерулонефрит ривожланиши ва прогрессиясини эрта башорат қилишга мўлжалланган информатцион генетик маркерларнинг диагностик алгоритми ишлаб чиқилганлиги Тошкент давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасига 15-март 2024-йил №54-сонли буйруқ билан, Тошкент вилояти ихтисослашган соматика шифохонасига 05-март 2024-йил №01-39-сонли буйруқ билан ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникасига 22-январ 2026-йил 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2026-йил 28-мартдаги 05/11-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клинико-генетик диагностик алгоритмдан фойдаланиш хавф даражаси юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш, уларни мақсадли диспансер кузатувига олиш ва даволаш тактикасини шахсийлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: хавф даражасига асосланган диагностик алгоритм диагностик ва даволаш тадбирларини рационал режалаштириш орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини қисқартиришга хизмат қилади. Хулоса: клинико-генетик диагностик алгоритмни амалиётга жорий этиш сурункали гломерулонефритни эрта башорат қилиш, касаллик прогрессиясини секинлаштириш ва тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish