Sayt test rejimida ishlamoqda

Улмасова Саодат Илхомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қутуриш касаллигининг эпизоотологик ва эпидемиологик жиҳатлари ҳамда профилактик чора-тадбирларининг самарадорлигини баҳолаш», 14.00.30–Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib60.
Илмий раҳбар: Маматкулов Иброхим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.  
Расмий оппонентлар: Атабеков Нурмат Саттиниязович, тиббиёт фанлари доктори; Раҳманова Жамила Амановна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қутуриш касаллигининг эпизоотологик ва эпидемиологик жиҳатларини аниқлаш асосида профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор янги ижтимоий-иқтисодий шароитда аҳоли орасида қутуриш билан зарарланиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг ижтимоий тузилиши аниқланган;
республикамизда қутуриш бўйича юзага келган замонавий эпизоотик вазиятда илк бор кемирувчилар (юмронқозиқлар)нинг устувор аҳамияти белгиланиб, бирламчи инфекция манбаи сифатида уларнинг табиий эпизоотик вазиятни баҳоловчи индикатор бўлиши мумкинлиги асосланган;
республикамизда қутуриш бўйича эпидемик жараённинг кечишини баҳолаш борасида эпидемиологик вазиятнинг ўзгаришига сабабчи омиллар қаторида туризмнинг аҳамияти илк бор аниқланган;
қутуришнинг кейинги йиллардаги иқтисодий параметрлари таҳлили асосида касалликдан кўриладиган зарар қиймати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қутуриш касаллигининг эпизоотологик ва эпидемиологик жиҳатлари ҳамда профилактика чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўзбекистонда қутуриш билан касалланиш даражасининг ҳудудлар бўйича эпидемиологик назорати» мавзусида услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 февралдаги 8н-д/18-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма қутуриш касаллиги ўчоқларини йўқотиш, аҳоли орасида қутуриш профилактикаси бўйича ишларни такомиллаштириш, касаллик борасида эпидемик вазиятни барқарор сақлаш, аҳолига кўрсатиладиган антирабик хизматни янада яхшилаш имконини берган;
қутуриш касаллигининг эпизоотологик ва эпидемиологик жиҳатлари ҳамда профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика давлат санитария-эпидемиология  назорати маркази ҳамда Тошкент вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 февралдаги 8 н-з/241-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар татбиғи қутуриш профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ўтказиш тактикасини мувофиқлаштиришга, қутуриш касаллиги ўчоқларининг йўқотилишини фаоллаштириш ва аҳолига антирабик ёрдам сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish