Шукурбоева Озода Насриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда бадиий асарларни таҳлил қилиш лаёқатини шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5260.
Илмий раҳбар: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 (бир марталик кенгаш). 
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор Йўлдошева Нилуфар Абдуллаевна. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: 5–7-синф ўқувчиларида бадиий асарларни таҳлил қилиш лаёқатини шакллантиришнинг назарий ва методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5–7-синф ўқувчиларида бадиий асарларни таҳлил қилиш лаёқатини шакллантиришнинг консептуал-методик асослари миллий ва илғор хорижий адабий таълим тажрибаси ҳамда меъёрий ҳужжатлар ретроспектив таҳлил асосида далилланиб, мазкур лаёқатнинг психопедагогик детерминанти сифатида мотивацион, когнитив ва амалий компонентлари, баҳолаш индикаторлари ҳамда ривожлантириш босқичлари аниқлаштирилган;
5–7-синф ўқувчиларининг бадиий матнни идрок этиш имкониятлари ёш хусусиятлари ва когнитив ривожланиш қонуниятларига мувофиқ тизимлаштирилган; бунда ўспиринлик даври психологиясининг бадиий-эстетик тафаккур динамикасига таъсири ҳамда таълимий муҳитнинг фасилитаторлик функсияси экспериментал методлар асосида такомиллаштирилган;
адабий таълим жараёнига сунъий интеллект технологияларини интеграция қилишнинг адаптив-методик имкониятлари асосида индивидуал таълим траекториясини таъминловчи генератив топшириқлар, визуал-семантик материаллар ва гамификация элементларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг мустақил таҳлил кўникмаларини оптималлаштиришга доир методик таъминот ишлаб чиқилган;
5–7-синф ўқувчиларида таҳлил лаёқатини шакллантиришнинг вариатив технологияси бадиий матн интерпретациясига йўналтирилган “Қаҳрамон билан мулоқот”, визуализация усуллари, “Таҳлил, англаш, тасаввур” когнитив алгоритми ҳамда “Комиксли ссенарий ярат” каби инновацион ёндашувларни дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар тизимига комплекс қўллаш механизмлари асосида такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
  Адабий таълимда ўқувчиларда бадиий асарларни таҳлил қилиш лаёқатини шакллантиришга доир илмий натижалар асосида:
5–7-синф ўқувчиларида бадиий асарларни таҳлил қилиш лаёқатини шакллантиришнинг консептуал-методик асослари миллий ва илғор хорижий адабий таълим тажрибаси ҳамда меъёрий ҳужжатлар ретроспектив таҳлил асосида далилланиб, мазкур лаёқатнинг психопедагогик детерминанти сифатида мотивацион, когнитив ва амалий компонентлари, баҳолаш индикаторлари ҳамда ривожлантириш босқичларини аниқлаштиришга доир илмий хулосалардан 5–7-синф адабиёт дарсликлари, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 12-сентябрдаги № 01/11-6-627-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда бадиий асарларни таҳлил қилиш лаёқатини шакллантиришга оид илмий-методик қарашлар ҳамда дидактик материаллардан ўқув жараёнида интенсив фойдаланиш имкониятлари ортган; 
5–7-синф ўқувчиларининг бадиий матнни идрок этиш имкониятлари ёш хусусиятлари ва когнитив ривожланиш қонуниятларига мувофиқ тизимлаштириб, ўспиринлик даври психологиясининг бадиий-эстетик тафаккур динамикасига таъсири ҳамда таълимий муҳитнинг фасилитаторлик функсиясини экспериментал методлар асосида такомиллаштиришга доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-сентябрдаги №01/4-4194-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда эстетик, когнитив, танқидий, структурал ва тарихий-биографик тафаккур ривожлантиришга доир назарий ва методик қарашлар бойитилиб, бадиий асарларни таҳлил қилиш лаёқатини тизимли шакллантиришга эришилган; 
адабий таълим жараёнига сунъий интеллект технологияларини интеграция қилишнинг адаптив-методик имкониятлари асосида индивидуал таълим траекториясини таъминловчи генератив топшириқлар, визуал-семантик материаллар ва гамификация элементларидан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг мустақил таҳлил кўникмаларини оптималлаштиришга доир ишлаб чиқилган методик таъминотдан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида 2024–2025-йилларда амалга оширилган № ИЛ-662205522-рақамли “Умумтаълим мактабларининг 5–6-синф адабиёт дарсларида ИТ технологияларини қўллаш методикаси” мавзусидаги олима аёллар инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01/09/355-сон маълумотномаси). Натижада сунъий интеллект интеграцияси орқали бадиий асарларни таҳлил қилиш самарадорлиги ошган;
5–7-синф ўқувчиларида таҳлил лаёқатини шакллантиришнинг вариатив технологияси бадиий матн интерпретациясига йўналтирилган “Қаҳрамон билан мулоқот”, визуализация усуллари, “Таҳлил, англаш, тасаввур” когнитив алгоритми ҳамда “Комиксли ссенарий ярат” каби инновацион ёндашувларни дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар тизимига комплекс қўллаш механизмларига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган РЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 13-сентябрдаги №01/4-4195-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ижодий ва танқидий тафаккури, китоб мутолааси ва таҳлилидаги ўзига хос хусусиятларни шакллантиришга хизмат қилувчи дидактик материаллар мазмуни инновацион усуллар асосида такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish