Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Муниса Якубовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Энтеровирусли инфекцияларнинг клиник-вирусологик хусусиятлари», 14.00.10–Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib274.
Илмий раҳбар: Камилов Фарход Хайдарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Вирусология илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Халида Юлдашевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: энтеровирусли инфекцияларнинг клиник-лаборатор хусусиятларини аниқлаш асосида ташхисот мезонларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудимизда ёши, мавсумийлиги ва эпидемиологик тавсифини ҳисобга олган ҳолда серозли менингит, ўткир респиратор инфекция ва катарал ангина ривожланишида энтеровирусли инфекцияларнинг аҳамияти исботланган;
энтеровирусли менингитларда, герпангиналарда ва энтеровирусли инфекцияларнинг кичик шаклларида серотиплар тақсимланишининг ҳудудга хос хусусиятлари исботланган;
энтеровирусли менингитлар, герпангиналар, «кичик иситма» ва энтеровирусли инфекциялар респиратор шаклининг клиник-лаборатор кечиш хусусиятлари  асосланган;
энтеровирусли серозли менингит, герпангина, «кичик иситма» ва энтеровирусли инфекциялар респиратор шаклига ташхис қўйиш учун ташхислаш тизими таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Энтеровирусли инфекцияларнинг клиник-вирусологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Энтеровирусли инфекцияларнинг клиник-лаборатор ташхислаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 8н-д/205-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома энтеровирусли инфекцияларни клиник-лаборатор ташхислаш тизимларини қўллаш асоратларни камайтиришга ва шифохонада даволаниш муддатларини қисқартиришга, касаллик рецидив хавфини йўқотиш имконини берган;
энтеровирусли инфекцияларнинг клиник-вирусологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Навоий вилоят болалар юқумли касалликлар ва Термиз шаҳар болалар юқумли касалликлар шифохоналари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 декабрдаги 8н-з/239-сон маълумотномаси). Олинган натижалар энтеровирусли инфекцияни ўз вақтида клиник-лаборатор ташхисотини ўтказиш, беморларнинг даволаниш муддатини қисқартириш, касаллик асоратларини ва рецидивларни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish