Мусурмонкулова Ойсулув Юлбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Латерал-креатив ёндашув асосида ўқувчиларнинг адабий таҳлил компетенсиясини шакллантириш (5–9-синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7093.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, доцент Камбарова Саодат Иркиновна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 (бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Балтаева Онаджан Тожибоевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: латерал-креатив ёндашув асосида ўқувчиларнинг адабий таҳлил компетенсиясини шакллантириш кўникмаларини шакллантириш механизмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5–9-синф ўқувчилари адабий таҳлил компетенсиясини латерал-креатив ёндашув асосида шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари мақсад, жараён, натижага қаратилган ностандарт фикрлаш, аналитик тафаккур, когнитив қобилият, креатив идрок, эмоционал-эстетик ва рефлексив таҳлилнинг бошқа нуқтайи назарлар билан боғлиқлиги асосида аниқлаштирилган;
латерал-креатив ёндашув асосида 5–9-синф ўқувчилари адабий таҳлил компетенсиясини шакллантиришнинг методик таъминоти бадиий асар билан ишлашда ўзига хос ёʻлларини ижодкорлик, ташаббускорлик, яратувчанлик кўникмалари ривожига боғлиқ шахсга йўналтирилган, ҳамкорлик технологияларининг тизимли, когнитив, коммуникатив компонентларини амалий фаолиятга қаратилган конструктив воситалар билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
5–9-синф ўқувчиларининг адабий таҳлил компетенсиясини шакллантириш механизми адабий ҳодисаларнинг сабаб-оқибатларини тахмин қилиш, башоратлаш, тушуниш, идрок этиш; янги ғояларга импулслар бериш, нуқтайи назарларни аниқлаш, улар ўртасидаги ассоциацияни вужудга келтириш; матнни қайта ишлаш, муқобилини яратиш, ностандарт ечимларни топиш каби босқичларининг кетма-кетлигини белгилаш асосида ишлаб чиқилган;
латерал-креатив ёндашув асосида 5–9-синф ўқувчиларининг адабий таҳлил компетенсиясини шакллантириш методикаси контекстдаги моҳиятни аниқлаш, гипотезани текшириш, сабаб-оқибатни баҳолаш, ҳукмни кечиктиришга доир “Сабаб- оқибат технологияси”, “Синектика”, “Wарк”, “СCАМПЕР”, “Лабиринт”, “Тасодифий сўз”, “Кечиктирилган тахмин”, “Ёш лидер”, “Ён томон” “Хато қилдим”, “Мувозанат спирали” каби технология, метод ва усулларни матн устида ишлаш жараёнига фаол киритиш, мослаштириш, моделлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Латерал-креатив ёндашув асосида 5–9-синф ўқувчиларнинг адабий таҳлил компетенсиясини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
5–9-синф ўқувчилари адабий таҳлил компетенсиясини латерал-креатив ёндашув асосида шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари мақсад, жараён, натижага қаратилган ностандарт фикрлаш, аналитик тафаккур, когнитив қобилият, креатив идрок, эмоционал-эстетик ва рефлексив таҳлилнинг бошқа нуқтайи назарлар билан боғлиқлиги асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023–2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-декабрдаги 04/1-6117-сон маълумотномаси). Натижада бадиий асар матни устида ишлаш орқали ўқувчиларнинг аналитик фикрлаш, латерал фикрлаш муаммони турли томондан таҳлил қила олиш, коммуникатив компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги ортган;
латерал-креатив ёндашув асосида 5–9-синф ўқувчилари адабий таҳлил компетенсиясини шакллантиришнинг методик таъминоти бадиий асар билан ишлашнинг ўзига хос ёʻлларини ижодкорлик, ташаббускорлик, яратувчанлик кўникмалари ривожига боғлиқ шахсга йўналтирилган, ҳамкорлик технологияларининг тизимли, когнитив, коммуникатив компонентларини амалий фаолиятга қаратилган конструктив воситалар билан уйғунлаштириш асосидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023–2024-йилларда бажарилган РЗ-202004165-рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 19-декабрдаги 04/1-6116-сон маълумотномаси). Натижада шахсга йўналтирилган ва ҳамкорлик технологияларининг ижодий компонентлари воситасида адабий таҳлил компетенсиясининг латерал, саноген фикрлаш каби янги даражалари юзага келган;
5–9-синф ўқувчиларининг адабий таҳлил компетенсиясини шакллантириш механизми адабий ҳодисаларнинг сабаб-оқибатларини тахмин қилиш, башоратлаш, тушуниш, идрок этиш; янги ғояларга импулслар бериш, нуқтайи назарларни аниқлаш, улар ўртасидаги ассоциацияни вужудга келтириш; матнни қайта ишлаш, муқобилини яратиш, ностандрат ечимларни топиш каби босқичларининг кетма-кетлигини белгилашга доир хулосалардан адабиёт ўқув фанидан ўқитувчи китоблари яратишда фойдаланилган (Мактабгасҳа ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ресрублика Таълим марказининг 2025-йил 25-декабрдаги 01/11-6-874-сон маълумотномаси). Натижада муаммога муқобил ечимлар топиш асосида ўқувчиларнинг маънавий-ҳаётий кўникмалари ривожланиш имконияти ортган;
латерал-креатив ёндашув асосида 5–9-синф ўқувчиларининг адабий таҳлил компетенсиясини шакллантириш методикаси контекстдаги моҳиятни аниқлаш, гипотезани текшириш, сабаб-оқибатни баҳолаш, ҳукмни кечиктиришга доир “Сабаб- оқибат технологияси”, “Синектика”, “Wарк”, “СCАМПЕР”, “Лабиринт”, “Тасодифий сўз”, “Кечиктирилган тахмин”, “Ён томон” “Хато қилдим”, “Мувозанат спирали” каби технология, метод ва усулларни матн устида ишлаш жараёнига фаол киритиш, мослаштириш, моделлаштиришга доир хулосалардан умумий ўрта таълим адабиёт дарсликларини яратишда фойдаланилган (Мактабгасҳа ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ресрублика Таълим марказининг 2025-йил 25-декабрдаги 01/11-6-874-сон маълумотномаси). Натижада адабиётдан ўқув-методик адабиётлар мазмуни замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштирилган.