Туропова Махлиё Эркин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8796.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тошпулатова Мамурахон Исмаиловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлар доктори (DSc), профессор, Кенжаева Муҳайё Абдумуродовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари рефлекция ҳаракатини билиш, танқид қилиш ва меъёрлаштириш функсияларининг процессуал кетма-кетлигига мос режалаш, ижодкорлик компонентларини методик хусусият элементларига мувофиқлаштириш ва ўзини-ўзи кузатишни мунтазам интроспексия ва ретроспексиялаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг дидактик модели шахснинг ижодий имкониятларини шахсга йўналтирилган, фаолиятли ва муаммоли компонентларга интеграциялаш, мазмунли-технологик компонентларни индивидуаллаштирилган ва касбга йўналтирилган стратегик мақсадларига имплементациялаш, ижодий компетентлигини мазмунли жараён компонентларига босқичма-босқич ривожлантиришга уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантириш методикаси таълим жараёнини муаммоли ўқитишнинг замонавий СCАМПЕР, Сторйтеллинг, Wҳат иф…?, Wорлд cафе технологияларига мослаштириш, тарбиявий ишлар методикаси фанини ўқитишда дебат, инсерт, синквейн, 6х6, ТРИЗ методларини лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантириш самарадорлиги таълим сифатини баҳоловчи (когнитив-билиш, шахсга йўналтирилган ва интеллектуал) мезонларга мос баҳолаш, олинган натижаларнинг мақсадга эришишга тўғри йўналтирилганлиги ва мувофиқлигини статистик таҳлил кўрсаткичларини аниқлаш асосида амалга оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий тафаккурини ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари рефлекция ҳаракатини билиш, танқид қилиш ва меъёрлаштириш функсияларининг процессуал кетма-кетлигига мос режалаш, ижодкорлик компонентларини методик хусусият элементларига мувофиқлаштириш ва ўзини-ўзи кузатишни мунтазам интроспексия ва ретроспексия қилишни ривожлантиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-майдаги 11-05-3475/04 рақамли маълумотнома). Натижада умумкасбий фанлар бўйича интерфаол амалий машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг дидактик модели шахснинг ижодий имкониятларини шахсга йўналтирилган, фаолиятли ва муаммоли компонентларга интеграциялаш, мазмунли-технологик компонентларни индивидуаллаштирилган ва касбга йўналтирилган стратегик мақсадларига имплементациялаш, ижодий компетентлигини мазмунли жараён компонентларига босқичма-босқич ривожлантиришга уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-майдаги 11-05-3475/04 рақамли маълумотнома). Натижада интерфаол амалий машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантириш методикаси таълим жараёнини муаммоли ўқитишнинг замонавий СCАМПЕР, Сторйтеллинг, Wҳат иф…?, Wорлд cафе технологияларига мослаштириш, тарбиявий ишлар методикаси фанини ўқитишда дебат, инсерт, синквейн, 6х6, ТРИЗ методларини лойиҳалаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-майдаги 11-05-3475/04 рақамли маълумотнома). Натижада педагогика туркум фанларининг мазмунини бойитилишига имкон яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий тафаккурини ривожлантириш самарадорлиги таълим сифатини баҳоловчи (когнитив-билиш, шахсга йўналтирилган ва интеллектуал) мезонларга мос баҳолаш, олинган натижаларнинг мақсадга эришишга тўғри йўналтирилганлиги ва мувофиқлигини статистик таҳлил кўрсаткичларини аниқлаш асосида амалга такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-майдаги 11-05-3475/04 рақамли маълумотнома). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий тафаккурини ривожлантириш методикаси самарадорлигининг ортишига эришилган.