Бозорова Гулмира Зайниддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбек тили тиббий терминологиясининг шаклланиш омиллари, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Fil975.
Илмий маслаҳатчи: Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Гулямова Шахноза Кахрамоновна, филология фанлари доктори (DSc), доценти; Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Исломов Икром Хушбоқович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили тиббий терминологиясининг шаклланиш омилларини тизимли равишда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тили тиббий терминологиясининг назарий-методологик асослари, унда когнитив (тафаккур ва консептлар билан боғлиқ), дискурсив (нутқ ва коммуникация доирасида) ва социолингвистик (ижтимоий тил муҳитига оид) ёндашувларнинг ўзаро консептуал боғлиқлиги, функсионал уйғунлиги ва интегратив хусусиятлари аниқланган;
ўзбек тиббий терминологиясининг шаклланишида ички (лексик-семантик, деривацион, синтактик, метафорик-когнитив) ва ташқи (тарихий-маданий, илмий-интеграцион, таржима ва глобализацион) омилларнинг термин ҳосил бўлишидаги функсионал ўрни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги, мазкур омилларнинг тиббий терминологик тизимнинг шаклланиши, ривожланиши ва меъёрлашувига таъсир этиш механизмлари асосланган;
тиббий терминларнинг семантик таснифи лингвистик, функсионал мезонлар асосида: анатомо-морфологик (нерв, артерия), физиологик (секреция, иннервация), патологик (никталгия, урикемия), диагностик (биопсия, аускултация), терапевтик (иммунизация, карантин) ва фармакологик (нитрофуран, канамицин) гуруҳларга оид терминларнинг консептуал модели ҳамда уларнинг семантик-функсионал хусусиятлари, ўзаро парадигматик муносабатлари далилланган;
ўзбек тили тиббий терминларининг номинатив-структур таснифи: содда (йўтал, ниқриз, шифокор), қўшма (филоёқ, қорасон, безгакдори), бирикмали (ички секреция, кўз оқи, юракни дефибриллаш) ва қисқартма (ЙИК, Ўзмедимпекс, санепид) терминларнинг структур-типологик моделлари ҳамда уларнинг ҳосил бўлишидаги деривацион ва номинацион қонуниятлар, номинация механизмлари ва структур-семантик хусусиятлари аниқланган;
ўзбек тиббий терминологиясини ривожлантириш ва меъёрлаштиришнинг илмий-методик асосларига доир таклифлар, терминларни меъёрлаштириш мезонлари (аниқлик, бир маънолилик, қисқалик, тизимлилик, барқарорлик ва халқаро мослик), замонавий терминологик луғатлар ва рақамли терминологик платформаларни яратишнинг консептуал тамойиллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили тиббий терминологиясининг шаклланиш омиллари мавзуси доирасида олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек тили тиббий терминологиясининг назарий-методологик асослари, унда когнитив (тафаккур ва консептлар билан боғлиқ), дискурсив (нутқ ва коммуникация доирасида) ва социолингвистик (ижтимоий тил муҳитига оид) ёндашувларнинг ўзаро консептуал боғлиқлиги, функсионал уйғунлиги ва интегратив хусусиятлари натижасида олинган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилларда бажарилган АЛМ-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 23-апрелдаги НC01383716-01-285-сон маълумотномаси). Натижада тиббий терминларнинг лексик-семантик жараёнларни автоматлаштириш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирган;
ўзбек тиббий терминологиясининг шаклланишида ички (лексик-семантик, деривацион, синтактик, метафорик-когнитив) ва ташқи (тарихий-маданий, илмий-интеграцион, таржима ва глобализацион) омилларнинг термин ҳосил бўлишидаги функсионал ўрни ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, мазкур омилларнинг тиббий терминологик тизимнинг шаклланиши, ривожланиши ва меъёрлашувига таъсир этиш механизмларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2022-2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 23-апрелдаги ЛГ84434254-01-286-сон маълумотномаси). Натижада терминларнинг шаклланиш омилларини тизимли таҳлил қилиш, электрон платформада миллий номларни шакллантириш ва уларни меъёрий ҳамда изчил қўллаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
тиббий терминларнинг семантик таснифи лингвистик, функсионал мезонлар асосида: анатомо-морфологик (нерв, артерия), физиологик (секреция, иннервация), патологик (никталгия, урикемия), диагностик (биопсия, аускултация), терапевтик (иммунизация, карантин) ва фармакологик (нитрофуран, канамицин) гуруҳларга оид терминларнинг консептуал модели ҳамда уларнинг семантик-функсионал хусусиятлари, ўзаро парадигматик муносабатлари асосидаги хулосалардан 2025-2026-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” вилояти телерадиоканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2026-йил 22-апрелдаги 01-135-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тасниф асосида тиббий тушунчаларни семантик гуруҳлар бўйича тизимли ёритиш имконияти, уларнинг маърифий мазмунини бойитиш ҳамда кўрсатувларнинг ғоявий-услубий сифатини оширишга хизмат қилган;
ўзбек тили тиббий терминларининг номинатив-структур таснифи: содда (йўтал, ниқриз, шифокор), қўшма (филоёқ, қорасон, безгакдори), бирикмали (ички секреция, кўз оқи, юракни дефибриллаш) ва қисқартма (ЙИК, Ўзмедимпекс, санепид) терминларнинг структур-типологик моделлари ҳамда уларнинг ҳосил бўлишидаги деривацион ва номинацион қонуниятлар, номинация механизмлари ва структур-семантик хусусиятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 60320100 – Журналистика. Ноширлик иши бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Таҳрир маҳорати” номли дарслигининг “Таҳрир маҳорати”да луғат билан ишлаш”, “Услубий хатолар устида ишлаш” мавзуларида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сон буйруғи, 778911-рақам нашр рухсатномаси). Натижада мавзуга оид маълумотлар илмий жиҳатдан бойиб, дарслик такомиллашган;
ўзбек тиббий терминологиясини ривожлантириш ва меъёрлаштиришнинг илмий-методик асосларига доир таклифлар, терминларни меъёрлаштириш мезонлари (аниқлик, бир маънолилик, қисқалик, тизимлилик, барқарорлик ва халқаро мослик), замонавий терминологик луғатлар ва рақамли терминологик платформаларни яратишнинг консептуал тамойилларига доир ёндашувлар 70230101 – Лингвистика (тиллар бўйича) (ўзбек) таълим йўналиши магистрлари учун яратилган “Психолингвистика” ҳамда “Психолингвистика асослари” дарсликларини тайёрлашда қўлланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 55281-рақамли нашр рухсатномаси; 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи, 154377-рақам нашр рухсатномаси). Натижада дарсликларнинг илмий мазмуни бойитилиб, терминологияга оид назарий ва амалий маълумотлар янада такомиллаштирилган.